Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


ҚИШЛАШ ВАҚТИДА ЎСИМЛИКЛАРГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

ҚИШЛАШ ВАҚТИДА ЎСИМЛИКЛАРГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ 
БОШҚА НОҚУЛАЙ ОМИЛЛАР. Қиш пайтларида ўсимликларга совуқдан 
ташқари ҳам зарарли таъсир этувчи ноқулай омиллар мавжуд. Буларга 
димиқиш, ҳўлланиш, қишқи қурғоқчилик ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. 
Димиқиш бир неча ой давомида қалин қор остида қолган ўсимликларда 
кузатилади. Бундай шароитга кўпроқ кузда экилган ғаллалар дучор бўлади. 
Ўсимликларнинг бундай димиқишига сабаб, узоқ- муддат қор остида қолган 
ўсимликларнинг оч қолишидир. Ҳарорат 0
0
га яқин бўлган шароитда қор 
остидаги ўсимликларнинг нафас олиши анча кучли бўлади. Натижада органик 
модда кўп сарфланади. Қор остида қоронғилик бўлгани учун фотосинтез 
бўлмайди. Узоқ муддатда фотосинтез бўлмагани ва янги органик моддаларнинг 
ҳосил бўлмаслиги,нафас олиш кучли бўлиб, заҳирадаги органик моддаларнинг 
тез сарфланиши натижасида ўсимликлар оч қолади ва шикастланади. Кучли 
шикастланган ўсимликлар нобуд бўла бошлайди. Бундай ноқулай шароит 
кўпроқ Шимолий районларда содир бўлади. Айниқса, узоқ муддатда қор остида 
яшаб, оч қолган ўсимликлар совуққа бўлган чидамлилигини йўқотиб , қор 
кетиши билан эрта баҳорги совуқлар таъсиридан тез нобуд бўлади. 
Ҳўлланиш кўпроқ баҳорда ёғингарчилик кўп бўладиган районларда ёки 
узоқ давом қиладиган қишқи илиқ вақтларда кузатилади. Чунки бундай вақтда 
ёғингарчилик ва эриган қор сувлари музлаган тупроққа сингаолмасдан
ўсимликларни босади. Кислород етишмасдан анаэроб муҳит содир бўлади.


200 
Аэроб нафас олиш ўрнига бижғиш жараёнлари кучаяди ва ўсимликларга 
зарарли таъсир этувчи спиртлар ва бошқа оралиқ моддалар тўпланади. Агар 
совуқлар қайтадан такрорланса, у ҳолда эриган сув яна музлаб, янгм муз 
қавати ҳосил бўлади. Бундай ҳолатда муз остида қотиб қолган ўсимликларнинг
нобуд бўлиши тезлашади. Бу аҳвол ҳам кўпроқ қиш жуда қаттиқ келувчи 
Шимолий районларда бўлиб туради. 
Қишқи қурғоқчлик ўсимликларга,айниқса мевали дарахтларга кўпроқ зарар 
етказади. Қиш пайтларида қисқа муддатли иссиқлик ва шамол таъсирида 
ўсимлик танасидан сув кўп буғланади. Бу вақтларда, туппроқ ҳарорати паст 
бўлганлиги сабабли, илдиз орқали сув қабул қилиш тўхтаган бўлади. Шунинг 
учун ўсимликлар танасидан буғланиш жараёнининг кучайиши сув балансининг 
бузилишига олиб келади. Сув балансининг бузилиши ўз навбатида сув 
танқислигига сабаб бўлади. Сув танқислигининг узоқ давом этиши натижасида 
ўсимликлар зарарланади ва ҳатто нобуд бўлади. 
Қишда узоқ вақт қор ва ёғингарчилик бўлмаган районларда кузги донли 
экинлар ҳам қишқи қурғоқчиликка учрайди. Намлининг кам бўлиши уларнинг 
анча сўлиб қолишга сабаб бўлади. Қурғоқчиликнинг эрта кузда рўй бериши 
кузги экинларнинг ўсиш ва ривожланишига зарарли таъсир этади. Натижада бу 
ўсимликларнинг илдиз тизими яхши ривожланмайди, нормал шохланаолмаган 
ер усти қисмида етарли даражада органик моддалар ҳам тўпланмайди. 
Экинларни сиқиб чиқариш 
ҳам 
қишнинг 
ноқулай омилларидан 
ҳисобланади. Тупроқ ичига синган сувнинг музлаши натижасида ҳосил бўлган 
муз қатлами аста-секин қалинлашади ва тупроқнинг устки қатламини ундаги 
ўсимликлар билан биргаликда юқорига кўтаради. Натижада айрим чуқур 
жойлашган 
илдизлар 
узилади. 
Ҳаво 
иссий 
бошласа 
муз 
қатлами 
эриб,кўтарилган тупроқ ўстирилгандан кейин илдизларнинг устки қисми 
очилиб қолади ва қайта совуқлар таъсиридан зарарланади. Совуқ ва 
иссиқликнинг бир неча бора такрорланиши натижасида эса илдизи узилган 
ўсимликлар тупроқ устида қолади ва нобуд бўлади. 
Шундай қилиб,қишловчи ўсимликларнинг қишда зарарланиши ва нобуд 
бўлишига фақат совуқ таъсиригина эмас,балки бошқа ноқулай омиллар ҳам 
сабаб бўлади. Аммо совуқ айниқса ўта совуқ ўсимликларни кучли 
зарарлантириши бошқа ноқулай омиллар таъсиридан уларнинг нобуд 
бўлишини тезлатиши мумкин. Шунингдек, қишқи ноқулай омиллар таъсиридан 
зарарланган ўсимликларнинг совуқ таъсиридан ўсиши ҳам тезлашади. 
Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда ўсимликларни совуқ таъсирига 
чиниқтириш катта аҳамиятга эга. 
И.И.Туманов ишлаб чиққан усулга асосан,ўсимликларни чиниқтириш икки 
босқичдан иборат. Биринчи босқичда кузги экинлар учун ҳарорат 0
0
С атрофида 
бўлиши ва ёруғлик билан таъминланиши зарур . Ҳарорат 0,5 +2
0
С бўлганда 
чиниқиш 6-9 кунда ўтади. Дарахтсимонларнинг чиниқилиши учун эса 30 кун 
керак бўлади. Нолга яқин ҳароратда ўсиш тўхтайди,ҳужайраларни ҳимоя 
қилувчи 
бирикмалар 

шакарлар,эрувчи 
оқсиллар 
ва 
бошқалар) 
тўпланади,мембраналарда айрим ёғ кислоталарнинг миқдори кўпаяди ва 
цитоплазманинг музлаш нуқтаси пасаяди. Бундай шароит фотосинтез жараёни 


201 
органик модда тўплаш давом этади ва қиш фасли учун зарурий озиқ моддалар 
тўпланади. Айниқса шакарлар кўп тўпланади. 
Чиниқтиришнинг иккинчи босқичида ёруғлик бўлиши шарт эмас. Бу 
босқичда ҳарорат нолдан паст ва биринчи босқичнинг тўхтовсиз давоми 
бўлиши керак. Иккинчи босқичда, ҳужайралардаги эркин сув камаяди ва 
коллоид-боғланган сув миқдори нисбатан ошади. Ўсимликларнинг ўта совуқ 
таъсирига чидамлилиги ортади. 
Иккинчи босқичда чиниқтирилган кузги ғаллалар -15-20
0
С, ноксимон олма 
нави -40
0
С , арча -50
0
С, оқ қайин -65
0
С ўта совуққа ҳам бардош берган. 
Ўсимликларнинг яшаш муҳитидаги тупроқ ҳолати, агротехник тадбирлар, 
озиқланиш даражаси ва бошқалар ҳам уларнинг чидамлилигига таъсир этади. 
Кузда экилган ғаллаларнинг тупланиши бўғинлари 1,5 см чуқурликгача 
жойлашганда улар чидамсиз,агар 3-4 см чуқурликка жойлашса чидамли 
эканлиги аниқланган. 
Ўсимликларнинг 
совуққа 
чидамлилигига 
макроэлементлар 
ва 
микроэлементлар ҳам таъсир этади. Рух микроэлементи ҳужайрада шакарлар 
боғланган сув миқдорини кўпайтиради. Молибден оқсиллар миқдоринг 
кўпайишига таъсир этади. Мис таъсиридан ҳам ўсимликларнинг совуққа 
чидамлилиги ортади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish