Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

 
 
 
 
 
 


194 
9.1 ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ҚУРҒОҚЧИЛИККА ВА ЮҚОРИ 
ҲАРОРАТ ТАЪСИРИГА ЧИДАМЛИЛИГИ 
 
9.1.1. ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ҚУРҒОҚЧИЛИККА ЧИДАМЛИЛИГИ 
 
Сувнинг етишмаслиги ўсимликларга энг кўп зарарли таъсир этади. Сув 
етишмаслиги - қурғоқчилик даставвал ўсимликларнинг сув алмашинув 
жараёнларига салбий таъсир этади ва ўсимликнинг бошқа физиологик 
жараёнларида (фотосинтез, нафас олиш, илдиз орқали минерал элементларнинг 
ўзлаштирилиши,ўсимликлар танасида моддалар транспорти ва бошқалар) ҳам 
намоён бўлади. Натижада, ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши 
секинлашади ёки тўхтаб қолади. 
Қурғоқчилик уч хил, яъни тупроқ қурғоқчили, атмосфера қурғоқчилиги ва 
физиологик қурғоқчиликлар бўлади. Тупроқ қурғоқчилиги асосан ёзнинг 
ўрталари ва охирида кузатилади. Бу вақтларда ҳавонинг иссиқ ва қуруқ келиши 
натижасида тупроқдаги сув ер юзасидан ва ўсимликлардан тез буғланиб, 
тупроқнинг қуриб қолиши кузатилади. Натижада тупроқ қурғоқчилиги 
бошланади.
АТМОСФЕРА ҚУРҒ0ҚЧИЛИГИ - ҳароратнинг жуда юқори бўлиб, 
ҳавонинг нисбий намлиги кам (10-20%) бўлиши билан характерланади.Бу 
вақтда ўсимликда транспирация жараёни жуда жадал бўлади. Натижада 
ўсимликка сувнинг келиш тезлиги билан ундан сувнинг буғланиб чиқиши 
ўртасидаги мосланиш бузилади ва ўсимлик сўлий бошлайди. Иссиқ ва қуруқ 
шамол (гармсел) эсганда вужудга келадиган атмосфера қурғқчилиги 
ўсимликлар учун янада хафлироқ. Гармсел вақтида, тупроқда сувнинг 
бўлишига қарамай, ўсимликнинг ер устки органларидаги сув кўплаб сарфланиб, 
қурғоқчиликка чидамсиз ўсимликлар нобуд бўлади. 
ФИЗИОЛОГИК ҚУРҒОҚЧИЛИК - тупроқда ўсимликларни таъминлаш 
учун етарли миқдорда сув бўлса ҳам уни айрим сабабларга кўра 
ўсимликларнинг ўзлаштираолмаслиги билан характерланади. Буларга тупроқда 
тузларнинг тўпланиши (шўр тупроқлар) тупроқ ҳароратининг жуда паст 
бўлиши,кучли нордон реакцияга эга бўлган тупроқлар (рh 3-5) ва бошқаларни 
кўрсатиш 
мумкин. 
Бундай 
тупроқларда 
кўпчилик 
қишлоқ 
хўжалик 
экинларининг 
ўсаолмасликларининг 
сабабларидан 
бири 
сувни 
ўзлаштираолмаганлигида. 
Қуруқ тупроқда ўсимликларнинг сув билан таъминланиш жараёни 
бузилади. Натижада ўсимликда узоқ вақтгача сув танқислиги ва сўлиш ҳолати 
давом этади. Сув балансининг узоқ вақтгача бузилиб қолиши ўсимликда 
физиологик жараёнларнинг ўзгаришига ҳам сабаб бўлади. Сувсизлик 
натижасида протоплазманинг коллоид ва кимёвий хусусиятлари зарарланади. 
Оқсиллар синтези кескин пасаяди. Чунки информацион РНК ипларини узувчи 
аденозинтрифосфатаза фаоллашади, полисомалар парчалана бошлайди. 
Ўсимликнинг сўлиши нормал модда алмашинувининг, ҳужайраларда 
осмотик хусусиятнинг бузилиши, тургор ҳолатнинг йўқолиши янги моддалар 
синтезининг тўхташи,гидролиз ва парчаланиш жараёнларининг кучайишига 
олиб келади. Кўпчилик ҳолларда намнинг етишмаслиги фотосинтез жараёнига 


195 
салбий таъсир этади. Фотосинтез жадаллигининг пасайишига қуйидагилар 
сабабчи бўлади: 1) оғизчаларнинг ёпилиши натижасида СО
2
нинг етишмаслиги, 
2) хлоропластлар структурасининг бузилиши, 3) хлорофилл синтезининг 
тўхташи, 4) ёруғликда фосфорланиш жараёнида электронлар транспортининг 
бузилиши,5) фотохимик реакциялар ва СО
2
ўзлаштирилишининг бузилиши, 6) 
ассимилятор транспортининг тўхташи ва бошқалар. Шунинг учун қурғоқчилик 
ўсимликларнинг ўсишига салбий таъсир этади ёки тўхтайди.
Уларнинг умумий барг сатҳини камайтиради, бу эса ўсимликларда органик 
модда ҳосил бўлишини сусайтиради ва ҳосилни камайтиради. Сувсизлик узоқ 
муддатли бўлганда ҳатто ўсимликлар нобуд бўлади. 
Сўлиш ёш ўсимликларга, ўсимликларнинг ёш органларига ва айниқса ёш 
генератив (ғунча, гул) органларига тупроқ таъсир этади. Гул органларининг 
шаклланиши кечикади, генератив органларнинг тўкилиши кучаяди ва 
ҳосилдорлик кескин камаяди. Ўзбекистонда одатда ҳароратнинг энг юқори, 
ҳаво намлигининг энг паст ва тупроқ қурғоқчилиги содир бўладиган вақтга 
ғўзанинг гуллаш босқичи ( сувга нисбатан критик ) ҳам тўғри келади. Бунга 
эътиборсизлик жуда кўп ҳосил элементларининг тўкилиб кетишига ва 
ҳосилдорлик паст бўлишига сабаб бўлади. 
Сув тақчиллигининг зарарли таъсири ҳамма ўсимликларда бир хил эмас. 
Бунга чидамлилик ўсимлик турларига боғлиқ. Масалан, ёруғликсевар 
ўсимликлар (кунгабоқар, картошка ва бошқалар) танасидаги сувнинг 25-30% ни 
йўқотганда ҳам уларда сўлишнинг ташқи белгилари яхши сезилмайди. Сояга 
чидамли ўсимликлар сувларини 13-15% йўқотиши билан сўлиб қоладилар. 
Ботқоқликда яшовчи ўсимликлар энг чидамсиз бўлиб, сув тақчиллиги 7% 
бўлганда қуриб қолади. 
Ўсимликларнинг қурғоқчиликка чидамлилик даражаси, уларга яшаш 
муҳитининг 
таъсири 
натижасида, 
эволюция 
давомида 
яратилган. 
Қурғоқчиликда яшовчи - қурғоқчиликка чидамли ўсимликларнинг морфологик, 
анатомик тузилиши ва физиологик - биокимёвий хусусиятлари сув билан яхши 
таъминланган ўсимликлардан кескин фарқ қилади. 
Суви кам шароитда ҳаёт кечирувчи ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар 
ксерофитлар дейилиб, уларнинг сув билан таъминланган шароитда яшовчи 
ўсимликлардан фарқ қилувчи белгиларига ксерофитлик белгилари дейилади. 
Ксерофитларнинг барглари жуда кичик бў- либ,айримларида тикан ( 
кактуслар,янтоқ) ва тангачаларга айланган.Уларнинг барг кутикуласи яхши 
ривожланган - қалин,оғизчалари барг тўқимасида чуқур жойлашган. 
Ксерофитларнинг муҳим белгиларидан бири сув буғлатувчи сатҳларнинг 
кичиклигидир (9.7 га қаранг). 
Маданий ўсимликларнинг қурғоқчиликка бўлган чидамлилигини ошириш 
долзарб муаммо бўлиб, бу соҳада айрим ишламалар мавжуд. 
Ўсимликларнинг қурғоқчиликка чидамлилиги ташқи шароит таъсирида 
ўзгаради. 
И.И.Тумановнинг 
изланишлари 
кўрсатишича 
ўсимликларга 
қурғоқчилик билан таъсир этиш усули билан уларнинг чидамлилигини ошириш 
мумкин. Туманов текширишлари бир марта сувсизланган ўсимлик шундан 
кейинги сувсизланишга анча чидамли бўлиб, иккинчи марта сувсизланиш ва 
сўлиш уларга анча кучсиз таъсир қилганлигини кўрсатади. П.А.Генкель 


196 
чиниқтиришни уруғнинг унаётган пайтида ўтказишни тавсия этди. Бу усул 
бўйича уруғ эндигина унаётган вақтда бир мартадан уч мартагача қуритилади. 
Унинг маълумотларига кўра бундай экишдан олдин чиниқтириш қурғоқчилик 
вақтларида буғдой ҳосилини сезиларли даражада оширади. П.А.Генкелнинг 
тушунтриши бўйича организм ривожланишининг дастлабки вақтларида 
кучлироқ чиниқади. 
Ўсимликларнинг қурғоқчиликка бўлган чидамлилигини оширишда 
ўғитларни қўллаш ҳам маълум аҳамиятга эга. Кейинги йилларда олиб борилган 
изланишлар калий, фосфор, қисман азот ва айрим микроэлементлар (бор, рух, 
мис, алюминий ва бошқалар) таъсиридан ўсимликларнинг қурғоқчиликка 
чидамлилиги 
анча 
ошганлиги 
кўрсатилган. 
Аммо 
азот 
кўпроқ 
қўлланилганда,аксинча чидамлилик пасайгани таъкидланади. 
Қурғоқчилик таъсирига нисбатан чидамли навларни танлаш ва улардан 
фойдаланиш ҳам катта аҳамиятга эга. Бундай навлар ферментларнинг синтетик 
қобилияти юқори, боғланган сув миқдори кўп, ҳужайра ширасининг 
концентрацияси нисбатан юқори, мустаҳкам пигментлар тизими,сувни сақлаш 
қобилияти кучли ва органик моддаларни тўплаш қобилияти юқорилиги билан 
фарқ қилади. Бу кўрсатгичлар қурғоқчиликка чидамлиликнинг физиологик ва 
биокимёвий табиатини характерлайди. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish