Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/66
Sana22.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#85029
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   66
Bog'liq
КИТОБЧА ТАЙЁРЛАШ 4

Қўнғирот этноойконимининг этимологияси ҳақида турли қарашлар 
мавжуд: 1.Тадқиқотимизнинг бошида ҳам алоҳида таъкидланган эдики, 
тилдаги сўзлар энг олдин икки гуруҳга бўлинади: 1) аппеллятив сўзлар 
нутқда фаол қўлланадиган одатдаги сўзлар ҳисобланади; 2) ономастик 
лексика сатҳига хос номлаш учун танланган сўзлар. Ушбу сўзларнинг манбаи 
ҳам апеллятив сўзлар, аммо уларнинг апеллятив сўзлардан фарқи 
объектларни номлаш учун қўлланишида ҳамда номлилик, аниқроғи, 
топонимик маъноларни англатишидир. Шунга кўра қўнғирот сўзининг 
қўнғир от шакли апеллятив лексикага хос шакли бўлса. Бу сўзнинг 
қўнғир+ат шаклида ясалиши ва ундан қўнғирот ҳолатидаги янги ясалманинг 
номланиш жараёнида ном сифатида қўлланиши эса ономастик лексикага хос 
хусусиятлардан бири. Хуллас, апеллятив лексика сатҳидаги қўнғир от сўзи 
билан ономастик лексика сатҳидаги қўнғирот номи (у топоним, этноним, 
ойконим кабиларнинг номи бўлиши мумкин. 
2. Халқона этимология бўйича баъзилар уни қўнғир рангли отга 
боғлашади. Халқ вакиллари эса кул ранг ҳолатидаги ранг номи бўлган қўнғир 
лексемасига дахлдор деб ҳисоблашган. Агар Бойсун-Қўнғирот атрофидаги 
1
Кайдаров А. Т. Тюркская этимология: проблемы и задачи // Проблемы этимологии тюркских 
языков. –Алма-Ата, Гылым, 1990. –с. 21. 


76 
ернинг тузилишига эътибор қилинса ҳам кул ранглилик ҳолати бор. 
Қўнғиротлар кийинишида ҳам ўзбеклардан фарқли тарзда кейингилари каби 
сўздашувда ҳам палатал сингармонизм хусусиятларини сақлаб гапиришади.
3. Аммо баъзи тадқиқотчилар фикрича
1
, қўнғирот сўзи катта ўзбек 
қабилалардан бирининг номи бўлиб, қадимий туркий сўз бўлиб, у мўғулча 
хун керей (қора қарға) сўзига алоқадордир;- ву хун + керей+т /хункейт/ 
кўнғирот/ қўнғирот эволюциясини бошидан кечирган. Демак, қўнғирот асли 
этнонимлардан бири бўлиб, қарға маъносидаги хун керей сўзининг фонетик 
ўзгаришидан келиб чиққан.
4. Тарихчи олим Жалилов Омонбек Ҳусайинбек ўғлининг қайд 
этишича, Қўғирот - турк мўғул қабила-уруғ номи. Қўнғиротлар ўзбек, нўғой, 
қорақалпоқ ва мўғул халқларининг этник таркибига кирган. Қорақалпоқ 
қўнғиротлари катта этник гуруҳ бўлиб, улар сегиз тамғали шуллук ва жети 
тамғали жовунғурдан иборат иккига бўлинган. Биринчисига қиёт, очомойли, 
кулдовли, қўштамғали, болғали, хондақли, қорамуюн қабилалари кирган.
Жовунғурга терстамғали, боқонли, тиёқли, эрғоқли, буймоқли, 
қозоқёқли уйғурлардан иборат етти уруғ кирган
2

Топоним то шу ҳолатга келгунча анча фонетик ва морфологик 
ўзгаришларга учраган. Сўз таркибидаги –т // -ат қўшимчаси кўпликни 
билдирган. Унинг ўзидан олдинги сўзга қўшилиши натижасида қўнғирот 
шаклидаги ономастик лексика бирлиги шаклланган: қўнғир+ат > қўнғират 
> қўнғирот > Қўнғирот. Бунда фонетик ўзгаришлар туфайли –ат 
форматидаги а унилиси о унлисига ўзгарган: а > о. Хуллас, қўнғирот сўзи 
оддий сўзликдан чиқиб, ономастик лексика сатҳига кўчган ҳолда аввал 
этноним номи, кейинроқ эса топонимга айланганда қўшимчалик хусусиятини 
йўқотиб, топоформант ҳолатига келиб қолган ва кўплик, жамлик, тўда 
маъноларини англатади.
Керайт – қишлоқ номи. Бу номнинг келиб чиқиши ҳақида бир қанча 
фикролар бор:
1.Туркий халқлар, хусусан, ўзбек, қозоқ, қирғиз халқлари таркибига 
кирган қабила ва уруғлардан бирининг номи
3
. Улар X-XII асрларда 
Мўғулистондаги Онон ва Керулен дарёларининг юқори оқимида яшашган. 
1
Караев С.К. Топонимия Узбекиставна с топонимическим словарем. -Тошкент, Turon zamin ziyo, 
2015. -с. 355-356.
2
Мирзо Муҳаммад Ҳайдар Аёзий. Тарихи Рашидий.-Тошкент, O‘zbekiston, 2011. Нашрга 
тайёрловчи, сўзбоши, тадби, изоҳлар ва кўрсатмалар муаллифи тарих фанлари номзоди Жалилов 
Омонбек Ҳусайинбек ўғли.126а-, 611-бет.
3
Қораев С. Ўзбекистон вилояти топонимлари.- Тошкент, O‘zbekiston milliy ensiklopediyasi, 2005. 
193-бет.


77 
Керайтларнинг бир қисми ХIII асрда Чингизхон қўшинлари таркибида 
Озарбайжоннинг жанубий туманларига келиб ўрнашишган. Керайтларнинг 
катта бир қисми ХII-ХIY асрларда ўзбек халқининг таркибига сингиб кетган. 
2. Номнинг биринчи қисми кўп тадқиқотчиларнинг фикрича, қора 
деган маънони билдиради. Номнинг иккинчи қисми ҳар хил - одам, қўй, 
қарға маъноларини англатади, деб тахмин қилинади
1
. Мазкур топоним ўзбек 
тилидаги қуйидаги кўринишда шаклланган: керайт > керайит > кейроит > 
кенгироит > кенғироит > қўнғирот > Қўнғирот. Яъни мўғул тилига хос 
керайит сўзи ўзбек адабий тилига, унинг шеваларига ўзлашиб, турли фонетик 
ўзгаришларга учраб, керайит сўзи қўнғирот сўзига айланиб қолган. Бу сўз 
ифодалаётган кул ранг от маъноси эса шу сўзнинг ўзбек тилига ўзлашгандан 
кейинги маъно тараққиётида шаклланган маъно нозиклигидир. Демак, мазкур 
топонимнинг қўшма шакли (Қўнғирот) тўғри морфологик таҳлил эмас. 
Чунки ушбу топонимнинг топоасоси мўғулча керайт сўзидан тил(лар)даги 
турли фонетик ҳодисалар таъсирида ўзгаришларга учрагани аниқ. 
3.Керайит қадимий олтой тилларига мансуб сўз бўлиб, у керет - қарға 
маъносини англатган. Сўз охиридаги -т кўплик, жамлик маъносини 
билдиради. Мўғул тилида ҳам ушбу сўз хэрээ (н) -қарға деган маънони 
англатади.
4.Керайит - Ўзбекистондаги бир неча қишлоқнинг номи. Керайит 
ўзбек миллати таркибига кирган уруғ номи (луғавий маъноси - қора қўй ёки 
қора одам, баъзи фикрларга кўра - қарға)
2
.
Керайт сўзининг қора уй деган маъноси бор. Рашидиддин эса қора одам 
деб талқин қилгани ҳам маълум. Аммо керайит этнонимига тотем бўлган 
қарға номи билан боғлаб изоҳлаш кенгроқ тарқалган. Демак, ойконимнинг 
этимони қадимий олтой тилларига мансуб керет, яъни қарға маъносидаги 
сўз. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish