Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/66
Sana22.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#85029
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   66
Bog'liq
КИТОБЧА ТАЙЁРЛАШ 4

СОДДА ОЙКОНИМЛАР 
 
Жанубий Қорақалпоғистон ойконимиясида содда ойконимлар икки хил 
ҳолатда бўлади: 1) ўрганилаётган ҳудуд жой номларининг катта бир қисмини 
содда, яъни битта ойконимик асосдан шаклланган ойконимлар ташкил этади;
2) ойконимик асосга ойконимик формант қўшилишидан шаклланган 
ясама ойконимлар. 
Шу сабабли ҳам бу ҳудуддаги содда ойконимларнинг ясалишига кўра 
туб ва ясама ойконимлар деб аталадиган алоҳида гуруҳларга ажратиш ҳам 
ўринли. Туб ойконимлар фақат ойконимик асосдан, яъни ономастик 
лексикадаги сўзларнинг ўзакларидан иборат бўлиб, уларнинг юзага келиш 
тарихи тилдаги сўзлар каби жуда қадимий. Ясама ва қўшма ойконимларга 
нисбатан туб ойконимлар тилда ҳосил бўлиши жиҳатидан бирламчидир. Туб 
ойконимлар ясама ва қўшма топонимларнинг юзага келиши, ясалиши ва 
ривожи учун асос, манба бўлиб хизмат қилади. Ўрганилаётган ҳудудда 
Қўрғон (қўрғон эмас, топообъект номи), Қум (қум эмас, топообъект номи), 
Тепа (тепа эмас, топообъект номи), Қалъа (қальа эмас, топообъект номи), 
Ёп (ёп эмас, топообъект номи) сингари туб ойконимлар анчагина. 
Улар ўрганилаётган ҳудуд шевасида ва қорақалпоқ тилида қандай 
айтилса, шу ҳолатда мазкур тадқиқотда келтириб ўтишга ҳаракат қилинди. 
Кўпчилик микротопоним ва макротопоним кўринишидаги ойконимларнинг 
асосий қисми содда шаклда учради
1
. Бу ҳудуддаги содда жой номларнинг 
кўпчилиги географик атама; киши исми, лақаби (антропоним); этноним 
(қабила-уруғ номи); ҳайвон ва ўсимлик (фитоним) номларидан вужудга 
келган. Мисоллар: Абай (Элликқалъа т. Бўстон ш. кўчаси, ант.), Кунча 
(Элликқалъа т. Қирққиз ж/х), Кушай (Тўрткўл т. Отауба ОФКдаги о.), Бег 
(Беруний т. о.), Ҳамза (Элликқалъа т. Бўстон ш. кўча), Вахим (Элликқалъа 
т. Қилчиноқ ОФКдаги о.), Мискин (Тўрткўл т. Оққамиш ОФКдаги о.), Алам
(Бўзёп (Бузёп) ОФКдаги о.), Юлдуз (Амударё туманидаги Манғит шаҳри 
кўча)
2
Ихлос (Элликқалъа т. Амиробод ОФКдаги о.), Адил (Элликқалъа т. 
Дўстлик ОФКдаги о.), Уйғун (Тўрткўл т. Қумбосган ОФКдаги кўча), Нисан
(Элликқалъа т. Қизилқум ОФКдаги о.) ва бошқалар.
Бу ерда берилган дромонимлар, яъни кўча номлари ойконимик 
объектлар ичида ҳам жойлашганлигини эътиборга олиб, ҳам дромоним, ҳам 
1
Бу ишда ойконим термини билан бирга яна топоним, топоойконим ва жой номлари 
терминларини синоним термин сифатида ишлатилишини услуб жиҳатдан тўғри деб билдик.
2
Ушбу ишда кўча номлари, яъни дромонимларнинг маълум бир ўринларда ойконимик хусусиятни 
англатишини юқорироқда рад этиб бўлмайдиган мисоллар воситасида кўрсатиб ўтганмиз.


26 
ойконимик характердаги ономастик термин дейиш ўринли. Агар кўча, йўл 
аҳоли пункти ёнидан ёки ичидан ўтмаса, унда улар соф дромонимик 
хусусиятга эга бўлган терминдир. Демак, кўча, йўл, йўлак, тор йўл, берк йўл, 
тош йўл, темир йўл, асфалт йўл кабилар бир ўринда ойконимик хусусиятни 
ифодаласа, бошқа ўринларда фақат дромонимик хусусиятларни англатади. 
ЖҚдаги туб топоним шаклидаги ойконимларни таҳлил этганда шу 
нарса маълум бўлдики, апеллятив лексика бўлишидаги от туркумидаги, 
шунингдек, сифат, равиш сўз туркумларидаги сўзлар туб топонимларнинг 
асосини, яъни илк шаклини ташкил этади: 
1. От сўз туркуми сўзларидан топонимлашув натижасида шаклланган 
топоойконимлар. Уларга географик атама, киши исми, лақаби, этноним, 
ўсимлик, ҳайвон номлари ва бошқа предмет отларидан вужудга келган 
географик номлари оид: Қипчоқ (Амударё т. Манғит ш. кўча), Қутум
(Амударё т. этноой.), Қўтир (Амударё т. этноой.), Тома - туркий уруғ 
(Амударё т. Чойкўл ОФКдаги ж/х), Ших (Беруний т. овул, этноой.), 
Шимом (Беруний т. о., этноой.) ва бошқалар.
Жой номларининг ҳеч бир ойконимик индикатор қабул қилмасдан 
ойконимга айланиши ўзбек тили, умуман, туркий тиллар ойконимиясининг 
ўзига хос индивидуал хусусиятларидан бири. Масалан, рус (умуман славян) 
тилида атоқли отлар ойконим(топоним)га айланар экан, албатта, тегишли 
суффикс (олд қўшимча)ни қабул этади, бусиз у ойконим (топоним) тарзида 
шаклланиш хоссасига эга бўлмайди
1.
.
2. Сифат сўз туркуми сўзларидан ясалган ойконимлар. Сифатлар 
одатда отлар билан бирикиб, қўшма сўзли топонимларнинг биринчи 
компоненти бўлиб келади. Бу ҳолат сифатларга хос бўлган умумий 
хусусиятдир. ЖҚ ойконимиясида сифатларнинг субстантивлашиб (отлашиб), 
туб сўз ҳолатда турли топообъектларнинг номи бўлиш ҳодисаси учрайди : 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish