Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги самарқанд давлат



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/219
Sana21.02.2022
Hajmi1,98 Mb.
#78642
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   219
Bog'liq
Mat o'qit metod

2.ТАЪЛИМ МОДЕЛЛАРИ 
Таълим модели — таълим жараёни тузилмасидир. Таълим моделлари 
икки турга ажратилади: 
- анъанавий таълим модели; 
- ноанъанавий таълим модели. 
Ноанъанавий таълим моделини ўз навбатида қуйидаги уч қисмга 
ажратиш мумкин: 
- ҳамкорликда ўрганиш; 
- моделлаштириш; 
- тадқиқот 
Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, анъанавий дарс ўтиш 
таълимнинг самарали моделларидан бири бўлиб қолмоқда. 
Анъанавий дарс - муайян муддатга мўлжалланган, таълим жараёни 
кўпроқ ўқитувчи шахсига қаратилган, мавзуга кириш, ёритиш, мустаҳкамлаш 
ва якунлаш босқичларидан иборат таълим моделидир. 
Ўқув материали янги ва анча мураккаб бўлганда, анъанавий дарс кўп 
ҳолларда таълим жараёнининг бирдан-бир методи бўлиб қолмоқда. 
Маълумки, анъанавий дарсда таълим жараёнининг марказида ўқитувчи 
туради. Шу боис, баъзида анъанавий дарснинг марказида ўқитувчи турган 
ўқитиш усули деб ҳам аташади. 
Анъанавий дарс ўтиш моделида кўпроқ маъруза, савол-жавоб, амалий 
машқ каби методлардан фойдаланилади. Шу сабаб, бу ҳолларда анъанавий 
дарс самарадорлиги анча паст бўлиб, ўқувчилар таълим жараёнининг пассив 
иштирокчиларига айланиб ҳоладилар. Анъанавий дарс шаклини сақлаб 
қолган ҳолда, унга турли-туман ўқувчилар фаолиятини фаоллаштирадиган 
методлар 
билан 
бойитиш 
ўқувчиларнинг 
ўзлаштириш 
даражасини 
кўтарилишига олиб келади. 


Бунинг учун дарс жараёни оқилона ташкил қилиниши, ўқитувчи 
томонидан ўқувчиларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг 
таълим 
жараёнида 
фаоллиги 
муттасил 
рағбатлантирилиб 
турилиши, 
ўқув 
материалини кичик-кичик бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очишда 
баҳс, мунозара, ақлий ҳужум, кичик гуруҳларда ишлаш, тадқиқот, ролли 
ўйинлар методларини қўллаш, турли-туман қизиқтирувчи мисолларнинг 
келтирилиши, ўқувчиларни амалий машқларни мустақил бажаришга ундаш, 
турли баҳолаш усулларидан фойдаланиш, таълим воситаларидан жойида ва 
вақтида фойдаланиш талаб этилади. 
Бу моделлар асосан ўқувчи шахсига қаратилган бўлиб, уларни бошқача 
қилиб марказда ўқувчи тўрган таълим моделлари деб ҳ ам аташади. 
Анъанавий таълим модели — ўқувчиларнинг ўзлаштириш, тушуниб 
етиш, 
билимини 
мустаҳкамлаш 
бўйича 
ўзлаштириш 
фаолиятини 
таъминлайдиган, тайёр ҳолатда ўқувчиларга баён қилинган ўқитиш ва билим 
олиш моделидир. Анъанавий таълим модели методлари дарс жараёнида 
қўлланганда таълим жараёни марказида ўқитувчи туради. Анъанавий таълим 
моделига маъруза, намойиш, видеоусул, тўрт поғонали усул, лаборатория 
ишлари, амалий машқлар каби методлар киради. 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   219




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish