Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги самарқанд давлат



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/219
Sana21.02.2022
Hajmi1,98 Mb.
#78642
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   219
Bog'liq
Mat o'qit metod

2 . «Тўрт поғонали» метод 
«Тўрт поғонали метод» - амалий кўникмаларни ўзлаштириш жара-
ёнининг тўрт поғона доирасида кечадиган методдир. 
Бу метод ўқувчиларга бир хилда такрорланадиган кўп кўникмаларини 
тез ва мукаммал ўрганиб олишларига ёрдам беради. Тўрт поғонали метод 
қўлланилганда, ўқувчилар иложи борича оддий операсиялар билан 
таништирилади, сўнг уни такрорлайдилар ва то мукаммал ўзлаштирмагунча, 
машқ қиладилар. Ушбу метод қуйидаги босқичлардан иборат: 
* тушунтириш; 
* нима қилиш кераклигини кўрсатиб бериш; 
* кўрсатилган тарзда қайтариш; 
* машқ қилиш. 
Тўрт поғонали методнинг асосий белгиси - ўқувчиларнинг ҳаракатлари 
ўқитувчи кўрсатиб берган ҳаракатлар доираси билан чекланганлигидадир. 
Тўрт поғонали методнинг афзалликлари
* ўқувчиларда амалий кўникмаларни шакллантиришда ёрдам беради; 
* вақтдан унумли фойдаланиш имконияти мавжуд; 
* оддий иш босқичларини ўзлаштириш даражаси юқори бўлади. 
Тўрт поғонали методнинг камчиликлари: 
* ўқувчиларнинг ҳ аракатлари ўқитувчи кўрсатиб берган ҳ аракатлар 
доираси билан чекланиб қолади; 
*ўқувчилар якка тартибда ўрганишга йўналтириладилар, лекин 
мустақил фикрлаш имконияти чегараланган бўлади; 
* иш босқичларини амалга оширишда ҳ еч қандай янгича ёндашувларга 
йўл қўйилмайди. 
2.НОАНЪАНАВИЙ ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ 
1. «Кичик гуруҳларда ишлаш» методи. 
Кичик гуруҳларда ишлаш - ўқитувчи томонидан берилган маълум бир 
топшириқни ҳамкорликда бажариш учун ўқувчиларни кичик гуруҳларга 


ажратиб, берилган топшириқнинг ечиш йўлларини ишлаб чиқишни тақозо 
этувчи методдир. 
Ушбу метод қўлланилганда ўқувчи кичик гуруҳларда ишлаб, дарсда 
фаол иштирок этиш ҳуқуқига, бошловчи ролида бўлишга, бир-биридан 
ўрганишга ва турли нуқтаи-назарларни қадрлаш имконига эга бўлади. 
Кичик гуруҳларда ишлаш методи қўлланилганда ўқитувчи бошқа 
ноанъанавий методларга қараганда вақтни тежаш имкониятига эга бўлади. 
Чунки, ўқитувчи бир вақтнинг ўзида барча ўқувчиларни мавзуга жалб эта 
олади ва баҳолай олади. 
Кичик гуруҳларда ишлаш методининг афзаллиги
* ўқитиш мазмунини яхши ўзлаштиришга олиб келади; 
* мулоқотга киришиш кўникмасининг такомиллашишига олиб келади; 
* вақтни тежаш имконияти мавжуд; 
* барча ўқувчилар жалб этилади; 
* ўз-ўзини ва гуруҳлараро баҳолаш имконияти мавжуд бўлади. 
Кичик гуруҳ ларда ишлаш методининг камчиликлари: 
* кучсиз ўқувчилар бўлганлиги сабабли, кучли ўқувчиларнинг ҳам паст 
баҳо олиш эҳтимоли бор; 
* барча ўқувчиларни назорат қилиш имконияти паст бўлади; 
* гуруҳлараро ўзаро салбий рақобатлар пайдо бўлиб қолиши мумкин. 
* гуруҳ ичида ўзаро низо пайдо бўлиши мумкин. 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   219




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish