Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу Райхон Беруний номли Тошкент давлат техника университети «Электроника ва автоматика» факультети


Махсулотни штрихли кодланиши учун айрим



Download 0,57 Mb.
bet38/39
Sana25.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#292629
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
Стандартлаштириш асослари

Махсулотни штрихли кодланиши учун айрим
давлатларнинг EAN коди



Давлат
коди

Давлат
номи

Давлат коди

Давлат
номи

Давлат коди

Давлат
номи

93
90-91
779
54

380
789


50
599
759
400-440
489
520
57
729

Австралия
Австрия
Аргентина
Бельгия ва
Люксембург
Болгария
Бразилия
Буюк Британия
Венгрия
Венесуэла
Германия
Гонконг
Греция
Дания
Исроил

539
569
84
80-83
529
690
850
750
87
94
70
590
560
460-469
888

Ирландия
Исландия
Испания
Италия
Кипр
Хитой
Куба
Мексика
Нидерландия
Янги-Зеландия
Норвегия
Польша
Португалия
Россия
Сингапур

383
00-09

869
64


30-37
859
780
73
76
860
880

45-49
478



Словения
АҚШ ва
Канада
Туркия
Финляндия
Франция
Чехия
Чили
Швеция
Швейцария
Югославия
Жанубий
Кореа
Япония
Ўзбекистон

Тайёрловчи корхонанинг коди хар бир давлатда тегишли органлар томонидан тузилади. Одатда, бу код бешта рақамдан иборат бўлиб, давлат кодидан кейин келади.


Махсулот коди тайёрловчи томонидан тузилади ва у хам бешта рақамдан иборат бўлади. Бу коднинг расшифровкаси стандарт эмас, у махсулотга тааллуқли бўлган муайян хусусиятларни (белгиларни) ёки фақат тайёрловининг ўзигагина маълум бўлган ва шу махсулотнинг қайд этиш тартиб рақамини ифодалаши хам мумкин.
Назорат сони EAN алгоритми бўйича кодни сканер воситасида тўғри ўқилганлигини текшириш учун хизмат қилади.
EAN-8 коди узун кодларни белгилаб бўлмайдиган кичик ўрамлар (упаковкалар) учун мўлжалланган. EAN-8 коди қуйидаги кодлар тартибидан иборат:

  • давлат коди ("давлат байроғи");

  • корхона (фирма) - тайёрловчи коди;

  • назорат сони.

Баъзан, тайёрловчи корхона кодининг ўрнига махсулотнинг қайд этиш тартиб рақами келтирилиши хам мумкин.
Рақамлар қатори сканер учун эмас, балки харидорлар учун мўлжалланган. Талабгор (харидор) учун маълумот фақат махсулот тайёрланган давлатни билдириш билан чегараланади, чунки давлат коди махсус нашрларда ва маълумотномаларда келтирилиб туради ёки маълумот базаларида ва банкларида сақланиши мумкин. Тўлиқ штрихли код ташқи савдо ташкилотларига ёки савдо объектларига махсулотнинг аниқ келиб чиқиш реквизитлари билиш ва керак бўлса махсулотнинг контракт (шартнома) талабларига мос келмайдиган параметрлари ва кўрсаткичлари борасида аниқ манзилга раддия ёки норозилик билдириш имкониятини яратади.
Ўзбекистон Республикасида штрих-кодлар тобора кенг тадбиқ этилиб бормоқда. 1999 йили Ўзстандарт агентлиги қошидаги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институтида штрих-кодлар масалалари билан шуғулланувчи марказ ташкил этилди. Ушбу марказнинг таъсис этилишидан мақсад - махсулотларни автоматлаштирилган тарзда идентификациялаш борасидаги муаммоларни хал этиш ва бу фаолиятни кенг равишда тарғиб этишдир Албатта, бунда халқаро меъёрий хужжатларни хисобга олган холда кодлашнинг стандартлаштирилиши алохида ахамиятга эгадир.
Ўзбекистон Республикасида штрих кодлаштириш қуйидаги стандартлар асосида амалга оширилади:
O‘z DSt 6.17.01:1999 Автоматик идентификациялаш. Штрих кодлаштириш. Махсулотларни штрих кодлшатириш тизими. Умумий қоидалар.
O‘z DSt 6.17.02:2000 Автоматик идентификациялаш. Штрих кодлаштириш. Атама ва таърифлар.
O‘z DSt 6.17.03:1999 Автоматик идентификациялаш. Штрих кодлаштириш. Корхоналарни рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ва махсулотлар EAN кодини бекор қилиш тартиби.
O‘z DSt 6.17.04:2001 (ИСО/МЭК 15420) Автоматик идентификациялаш. Штрих кодлаштириш. EAN белгилари тартиби.
O‘z DSt 6.17.05:1999 Автоматик идентификациялаш. Штрих кодлаштириш. Истеъмол товарлари ва транспорт қадоқлашга EAN штрих белгиларини жойлашиш тартиби. Умумий талаблар.
O‘z DSt 6.17.07:2001 Автоматик идентификациялаш. Штрих кодлаштириш. Махсулотга O‘z TNT кодини рўйхатга олиш, тайерлаш, кўриб чиқиш ва бекор қилиш тартиби.
O‘z RH 51-097:2000 Автоматик идентификациялаш. Штрих кодлаштириш. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаетган товарларни давлат штрих код рўйхатини юритиш тартиби
Ўзбекистон Республикасида штрихли кодлашнинг тадбиқ этилиши энг аввало, 1996 йилнинг 26 апрелида қабул қилинган "Истеъмолчиларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида" номли қонунниинг 4 моддасида кўрсатилган - истеъмолчининг харид қилинаётган махсулот хақида зарур ва ишончли маълумот олиш хуқуқини амалга оширишда янги замин яратади.
Штрихли кодлаш ишлаб чиқариш корхоналари учун қуйидаги имкониятларни яратади:

  • автоматлаштирилган бошқарув тизимларининг тадбиқ этилишини осонлаштиради;

  • ишлаб чиқариш, махсулотни сақлаш ва реализация қилиш каби фаолиятлардаги хисоб-китоб ишларининг самарадорлигини оширади;

  • ресурсларни чуқур тахлил қилиш имкониятини беради;

  • хужжатлар айланишини қисқартиради;

  • махсулотни реализация қилиш ва харакати хақидаги ишончли маълумотларни мунтазам равишда йиғишни йўлга қўйиш мумкин;

  • бошқарув ва назорат органларига тезкор равишда махсулот хусусидаги маълумотларни тавсия этиш.

Бироқ харидор сотиб олаётган махсулотининг фақат тайёрланган давлати борасидаги маълумотнигина эмас, балки тегишли барча маълумотларни хам билишни истайди. Бу муаммо хам вақти келиб стандартлаштириш воситасда хал этилиши мумкин. Бироқ бунинг учун сертификатлаштириш йўли билан тасдиқланувчи, стандартларнинг мажбурий талабларининг рўйхатини кенгайтириш лозим бўлади.



Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish