1000
|
2000
|
2500
|
Олтингугурт миқдори, % да:
элементар
меркаптанли
|
0,44
0
|
0,44
0
|
0,44
0
|
0,44
0
|
0,36
0,007
|
0,005
0,024
|
H2S ажралиб чиқиши, % да
|
0
|
0
|
0
|
0
|
0,012
|
0,274
|
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2000С ҳарорат атрофида юқорида келтирилган реакциялар бошланар экан. Ҳосил бўлаётган меркаптанлар, элементар олтингугурт, водород сульфид нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ва қўллашда ишлатиладиган рангли металлардан тайёрланган жиҳозларнинг деталларини коррозияга учратади.
Нефть ва нефть маҳсулотлари таркибидаги элементар олтингугурт, водород сульфид ва дисульфидлар, кичик концентрациялари туфайли, кимёвий хом ашё манбаси сифатида амалий аҳамиятга эга эмас.
Сульфидлар
Ҳозирги вақтда нефть сульфидлари катта аҳамиятга эга. Улар дистиллатлардан ажратиб олиниб, мақсадли маҳсулотлар, сульфоксидлар олишда оралиқ маҳсулот ва аналитик реагентлар сифатида ишлатилади.
Нефть ва нефть маҳсулотлари таркибида қуйидаги асосий турдаги сульфидлар мавжуд: алифатик (алканли) тиоалканлар, тиоалкенлар, тиоалкинлар (I); аренли–диарилсульфидлар (II); циклоалканли–тиоциклоалканлар (III); аралаш тузилишли–алкиларилсульфидлар, арилтиоалканлар (IV).
бу ерда: R, R′- тўйинган ва тўйинмаган алифатик углеводород радикаллари;
Ar – бензол ҳалқаси.
I тур сульфидларга– R ва R′ лари нормал ва тармоқланган алкил ҳосилаларини, II-сига дифенилсульфидни, III-сига тиофан (тетрагидротиофен, тиоциклопентан), тиоциклогексан, тиоциклогептан ва уларнинг гомологларини, IV- сига турли хилдаги радикалли ҳосилаларини келтириш мумкин.
Сульфидлар амалда ҳамма нефтлар, ҳаттоки кам олтингугуртли нефть таркибида ҳам мавжуддир.
Энг юқори сульфидли нефтни ўрта дистиллатларида сульфидларни миқдори юқори бўлиб, 1 млн. тонна нефтга ҳисоб қилинганда 80÷100 минг тонна ва ундан ҳам кўп.
Юқори олтингугуртли Ўрта Осиё нефтлари фракцияларида жуда кўп миқдорда сульфидлар кузатилади.
Изланишлар шуни кўрсатадики, нефтни ўрта дистиллатларида асосан алкилтиоциклоалканлар, алкилтиобициклоалканлар, алкилтиоучциклоалканлар мавжуд бўлиб, оз миқдорда тиоалканлар ва алкилциклоалкилсульфидлар кузатилади.
Сульфидлар, тузилиши бўйича оддий эфирларни аналогларидир.
Сульфидларни характерли кимёвий ўзгаришлари гетероатомларни электрон тузилиши билан белгиланади. Олтита валент электронларидан 3p лари жуфтлашмаган бўлиб, қўзғатилган ҳолатда улар 3d–орбитални эгаллайди, гибридланган [3p3d]– функциялар билан ифодаланади ва -электронлар хусусиятларини намоён этади.
Айрим нефть сульфидлари ҳақида қуйида тўлароқ маълумот келтирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |