Абсорбция- десорбция
Абсорбция жараёни газларни ажратишда кенг қўлланилади. Табиий ва йўлдош нефть газларини бензинсизлантириш учун қутбланмаган эритувчилар, углеводородлар фракциялари билан абсорбциялаш қўлланилади. Жараён атроф-муҳит ҳароратида ёки совутиш агентларини -400С да қўллаш орқали амалга оширилади. Сўнгги усул иқтисодий самарали, чунки ажратиш жараёнини самарадорлигини оширувчи кам қовушқоқликка эга бўлган қуйи молекуляр бензин фракцияларини абсорбент сифатида қўллаш имкониятини беради ва абсорбент сарфини камайтиради.
Қутбланган селектив эритувчилар билан абсорбция усули метанни оксидлаб пиролиз қилиш маҳсулотларидан ацетиленни ажратиб олиш саноатда қўлланилади. Юқори селектив эритувчи, N–метилпирролидон, диметилформамид билан абсорбция жараёни юқори ҳароратда олиб борилади. Ацетиленни абсорбциясида ўзаро таққосланганда кам селективликка эга эритувчилар: ацетон, метил спирт, аммиак қўлланилиши мумкин, бироқ, ушбу ҳолда селективликни ошириш учун, жараённи қуйи ҳароратларда совитувчи агентлар қўллаб олиб боришга тўғри келади.
Абсорбция, газли аралашма компонентларини суюқ ютувчи (абсорбент) билан танлаб ютиш (эритиш) жараёнидир. У газ аралашмаларини енгил ва оғир компонентларга ажратиш учун ҳизмат қилади.
Абсорбция десорбция жараёни билан узвий боғланганлиги, яъни ютувчида ютилган газ компонентларини ажратиш ва ютувчини абсорбция жараёнига иккинчи бор қайтарилиши билан ажратилади.
Ректификация жараёнидан фарқли ўлароқ, абсорбцияда десорбция бирга қўшиб олиб борилмайди, балки икки мустақил босқичлар, абсорбция босқичида газдан газнинг оғир компонентлари ажратиб олинади (ютувчида эриб кетади), десорбция босқичида эса улар эритувчидан ҳайдаб эритиб олинади (6.1-расм).
6.1-расм. Абсорбцион-десорбцион қурилма чизмаси
1–абсорбер; 2–десорбер; 3–иссиқлик алмаштиргич; 4– иситгич; 5 – совутгич;
I-бошланғич (ёғли) газ; II, III-газнинг енгил ва оғир компонентлари.
Абсорбцион ютилиш шароити бўлиб, берилган ҳароратдаги газ фазадаги ажратиб олинаётган компонент парциал босими г ни, ўша компонентни суюқ фазадаги, яъни абсорбентдаги босимидан кўпроқ бўлишидир. Фарқ (г-суюқ.) = ни абсорбциянинг ҳаракатлантирувчи кучи деб аталади.
Десорбция босқичида < 0, яъни, суюқ. > г шароитлари (ҳарорат, босим) яратилади ва ютилган компонентлар буғ фазага ўтади.
Компонентларни парциал босимлари, уларнинг концентрацияларига пропорционаллиги ҳисобга олинган ҳолда, абсорбциянинг (десорбция) ҳаракатлантирувчи кучини, газ ва суюқ фазалар концентрациялари билан ҳам ифодалаш мумкин:
y| = y| - y|*
x| = x|* - x|
бу ерда, y| ва х|- компонентни газ ва суюқ фазалардаги ҳақиқий концентрациялари;
y|* ва х|* - компонентни суюқ, газ(буғ) фазалардаги мувозанатли концентрациялари;
Абсорбциянинг аҳамиятли параметрлари бўлиб, абсорбция фактори А ва абсорбентни карралилиги L ҳизмат қилади:
бу ерда, Lo ва Li – абсорбентни абсорберга киришидаги ва контактнинг i – босқичидаги миқдори; Go ва Gi – газни абсорберга киришдаги ва контактнинг i – босқичидаги миқдори; Ki – фазавий мувозанат доимийси.
Абсорбция фактори ва абсорбент карралилиги қанчалик юқори бўлса, ажратиб олинаётган компонентни абсорбердан чиқишидаги миқдори шунча кам, яъни уни газдан ажратиб олиш «чуқурлиги» юқори бўлади. Сўнгги катталик тоза (регенерирланган) абсорбентда, ажратиб олинаётган компонент концентрациясини пасайиши билан ҳам ўсади.
Абсорбция жараёни қуйидаги газни ажратиш ва тозалаш технологик жараёнларида кенг қўлланилади:
Табиий газни водород сульфид ва карбонат ангидриддан тозалаш;
Табиий газни намдан диэтиленгликоль (абсорбент) билан қуритиш;
Пропан ва ундан юқори углеводородларни нефтнинг керосин фракцияси билан абсорбциялаб, табиий ва йўлдош газлардан ажратиб олиш;
Каталитик крекинг газидан пропан-пропилен ва бутан-бутилен фракцияларини ажратиб олиш.
Технологик инерт газларни, уларга асосан технологик жараёнда қўшилиб қолувчи углеводород газлари ва бошқа қўшимчалардан тозалаш ҳолларида ҳам абсорбцион ажратиш қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |