Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номидаги



Download 9,31 Mb.
bet64/121
Sana24.02.2022
Hajmi9,31 Mb.
#213894
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   121
Bog'liq
Нефть газ кимёси 2015 қўлланма

Оддий усуллар

Мураккаб усуллар

Газ-газ

Мембрана орқали диффузия

Ташувчи – газ билан диффузия

Газ-суюқлик

Ҳайдаш ва ректификация

Азеотроп ректификация Экстрактив ректификация. Сув буғи билан ҳайдаш. Абсорбция.

Газ-қаттиқ фаза

Қаттиқ жисмни бевосита буғга айлантириш

Адсорбция

Суюқлик-суюқлик

Термик диффузия. Мембрана орқали диффузия

Экстрация

Суюқлик-қаттиқ фаза

Кристаллизация

Адсорбция. Экстрактив кристаллизация. Аддуктив кристаллизация.

6.1. Нефтни бирламчи ҳайдаш

Ҳайдаш молекуляр массалари бўйича нефть ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини компонентларга ажратишнинг энг аҳамиятли усуллари бўлиб қолмоқда, чунки бирон-бир схема йўқки, нефтларни таҳлил қилишда атмосфера босимида ёхуд вакуумда фракцияланмаса.


С20 дан юқори углеводородлар, баланд ҳароратда қайнайдиган фракцияларни аниқланишда молекуляр ҳайдашни қўллаш мумкин. Одатдаги ҳайдашда иситилаётган суюқ аралашма юзасидан буғланган молекулалар ўзаро тўқнашадилар, уларнинг бир қисми буғланиш юзасидан орқага қайтади ва конденсирланади, шунинг учун қўшимча энергия сарф қилишга, тизимни ҳароратини кўтаришга тўғри келади. Молекуляр ҳайдаш чуқур вакуумда (қолдиқ босим < 0,1 Па) амалга оширилади; буғланиш ва конденсирланиш юзалари орасидаги масофа катта эмас (10-30 мм), молекулаларни эркин ҳаракатда бўлиш узунлигидан кам. Шу билан биргаликда буғланган молекулалар тўқнашмайдилар ва конденсаторга минимал энергия сарфи билан етиб оладилар. Бу эса моддаларни паст ҳароратда ҳайдаш имконини беради.
Ректификация бензинни тор фракцияларга ажратишда ва бензинни барқарорлаштириш, унда эриган газларни ажратиб олишда қўлланилади. Қайнаш ҳароратлари ўзаро яқин бўлган моддалар аралашмаларини, масалан, С8– аренларни ажратиш учун кўп сонли тарелкалар билан жиҳозланган колонналардан иборат ва юқори карралик суғоришли ўта аниқ ректификация қўлланилади.
Керакли тозалик билан маҳсулот олиш учун зарур ректификацион колоннани самарадорлиги, ажратилаётган компонентларни нисбий учувчанлик коэффициенти () га боғлиқдир. Биринчи яқинлашишда углеводород тизимларни Раул қонунига бўйсунувчи, худди идеал тизимлар каби кўриб чиқиш мумкин. У ҳолда:

бу ерда: тизим ҳароратидаги компонентларни тўйинган буғ босимлари. Масалан, С8 – аренлар энг юқори қайновчи о-ксилол изомердан (калит қўш компонент м-ксилол : о-ксилоллар учун 1800С да нисбий учувчанлик коэффициенти =1,135) 150-200 тарелкаларга эга, суғориши 7-9 маротаба бўлган колонналарда ажратилади. Ушбу шароитларда о-ксилолни тозалиги 99% га эришилади.
Этилбензолни ксилоллар аралашмасидан (калит қўш компонент n-ксилол, этилбензол учун 1800С да нисбий учувчанлик коэффициенти =1,05) ажратиб олиш учун 300÷400 тарелкалар йиғиндиси, суғориш 100 маротабага тенг бўлган кетма-кет бириктирилган бир нечта колонналар қўлланилади.
Абсорбция билан бир қаторда газни ажратиш усулларидан бири бўлган совутиш агенти сифатида аммиак ёки пропан қўлланилган қуйи ҳароратли ректификациядир. Ректификация нефть кимёсида нефткимёвий синтезнинг турли хил маҳсулотларини ажратиб олиш ва тозалаш сифатида кенг қўлланилади. Шу билан бирга жараён селективлигининг ошиб бориши ректификациянинг ролини оширади, қатор ҳолларда эса мураккаброқ усуллар- экстракция, экстрактив ёки азеотроп ректификацияни қўллаш амалга оширади.



Download 9,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish