6.3-жадвал
М.М.Дубинин маълумотига кўра цеолитларни эффектив диаметри
МДҲ
|
АҚШ
|
d, нм
|
КА
|
3А
|
0,3
|
NA
|
4А
|
0,4
|
CaA
|
5А
|
0,5
|
CaX
|
10Х
|
0,8*
|
NaX
|
13Х
|
0,9*
|
Цеолитлар фақат критик диаметри (молекула узунлигига перпендикуляр бўлган юзадаги энг катта айлана билан ифодаланувчи диаметр), дарчани эффектив диаметридан кичик бўлган молекулаларнигина адсорбциялаши мумкин. Айрим углеводородлар молекулалари критик диаметрларининг қийматлари (нм да): метан- 0,40; С3-С14- нормал тузилишли алканлар– 0,49; бензол- 0,57; циклогексан- 0,61; бир метил гуруҳи ён занжирда бўлган изоалканлар- 0,63; икки метил гуруҳли алканлар– 0,67; бир этил гуруҳли алканлар– 0,72 ташкил этади.
Цеолитлар таркибида кучли, бирдай бўлмаган электростатик майдонлари бўлган жабҳалардан иборат қутбли адсорбентлардир. Шунинг учун улар қутбли молекулаларни, икки ва уч боғли углеводородлар молекулаларини айниқса, кучли адсорбилайдилар. Бундай адсорбиланаётган молекулаларнинг критик диаметри дарча диаметридан бир мунча ортиқроқ бўлиши ҳам мумкин.
Молекулаларни критик ўлчамлари ва дарча диаметрига кўра КА цеолити амалда фақат сувни, NaA-сув, СО2, Н2S, NH3, СН3ОН, этилен, пропилен, қуйи диенлар ва нормал алкинлар, этан; СаА- цеолити 20 тагача углерод атоми бўлган нормал углеводородлар ва спиртлар, метил ва этилмеркаптанлар, этилен оксиди ва NaA цеолитни ютувчи ҳамма бирикмаларни ютади. СаХ цеолити тармоқланган алканлар ва спиртлар, бензол, циклогексан ва уларнинг критик диаметри 0,8 нм бўлган қуйи гомологларини адсорбилайди. СаХ да тармоқланган радикалли ароматик бирикмалар ва катта молекуляр массали бирикмалар, масалан, 1,3,5-триэтилбензол, 1,3-дихлорбензоллар сорбиланмайди. Охиргилари NaХ цеолити билан адсорбиланади.
Саноатда цеолитлар ёрдамида углеводородларни ажратиш жараёнлари кенг қўлланилади. Масалан, СаА цеолитида адсорбциялаб керосин–газойл фракцияларидан С10-С18 нормал алкенлар ажратиб олинади, сўнг оқсилларни микробиологик йўл билан олишда ва биологик парчаланувчи ювиш воситаларини ишлаб чиқаришда қўлланилади. Адсорбция одатда буғ фазада олиб борилади, чунки суюқ фазали жараён ҳолида сорбцияланмайдиган компонентларни сорбент қатламидан етарли тўлиқ ажратиб олиш қийиндир.
Алканларни десорбциясида сиқиб чиқарувчи сифатида пентан, гексан, аммиак қўлланилади.
Сўнгги йилларда хорижда бензинларни ароматлаштириш комбинирланган усуллари таклиф этилиб муваффақиятли қўлланиляпти, натижада уларни октан сони ошган. Ушбу жараёнларда бензин фракцияларини цеолитлар ёрдамида адсорбцион депарафинлаш-изомеризация, риформинг ва алкиллаш билан бирга амалга оширилади.
Цеолитли адсорбция С10-С18 тармоқланмаган алкенларни, уларнинг алканлар билан аралашмасидан ажратиб олиш учун қўлланилади. Х ва Y цеолитларни калий–барийли шакллари иштирокидаги жараён саноатда п-ксилолни, уни С8 аренлар аралашмасидан ажратиб олишда қўлланилади; п-ксилолни ажратиш даражаси кристализациядагидан анчагина юқори.
Цеолитлар газ ва суюқликлардаги намликни (Н2О) қуритувчилари ва олтингугуртли бирикмаларнинг яхши ютувчилари ҳисобланади. Цеолитлар газ-адсорбцион хроматографияда углеводород аралашмаларини таҳлил қилишда қўзғалмас фаза сифатида кенг ишлатилади.
Хусусан, NaХ ва СаХ туридаги цеолитларни қўллаш бензин фракцияларининг алкан-циклоалкан аралашмаларини таҳлил қилиш вазифаларини ечишга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |