Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номидаги



Download 9,31 Mb.
bet74/121
Sana24.02.2022
Hajmi9,31 Mb.
#213894
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   121
Bog'liq
Нефть газ кимёси 2015 қўлланма

6.4. Хроматографик усуллар

Хроматография – компонентларни икки фаза орасида (ҳаракатланувчи ва ҳаракатсиз фазалар) ажаратиш ва таҳлил қилишга айтилади.


1. Хроматография турлари ва таҳлил усуллари. Ажратилган органик бирикмаларни табиатига, хоссасига қараб хроматография қуйидаги турларга бўлинади:

  • Адсорбцион.

  • Тақсимловчи.

  • Чўктириш.

    1. Адсорбцион хроматография – катионлар адсорбент устида моддаларни ҳар хил адсорбцияланиши асосида қўлланилади.

    2. Тақсимлаш хроматографиясида ажратиладиган моддани суюқликка ютилишига, эрувчанлигининг ҳар хиллигига ва икки фаза орасида тақсимланишга асосланган.

    3. Чўктириш хроматографияси, кимёвий реакциялар натижасида эримайдиган чўкмалар ҳосил қилишга асосланган.



6.5. Нефтни фракцияларга ажратиш


Нефть ва нефть маҳсулотларини таҳлил қилишни енгиллаштириш учун уни турли фракцияларга молекулалар массаси ва қайнаш ҳарорати бир-бирига яқин бўлган углеводородларга, лекин кимёвий таркиби турлича бўлган бирикмаларга ажратилади.


Нефтни фракцияларга ажратиш учун кимёвий ва физикавий усуллар қўлланилади.
Кимёвий усул, ажратиб олинадиган фракцияларни реакцияга киришиш қобилиятини ҳар хил бўлишига асосланган. Физикавий усул, ҳайдаб олинаётган моддалар фракция таркибида уларнинг концентрациясини турлича бўлишига асосланган.
Нефтни фракцион таркиби стандарт жиҳозда атмосфера босимида нефтни ҳайдаш усули билан аниқланади. (Энглер жиҳозида фракцияларга ажратилади).
Нефть ва нефть маҳсулотларини фракцияларга ажратиш учун Энглер жиҳозидан фойдаланилади. Бу жиҳозда асосан 3500С ҳароратгача ҳайдаш мумкин. Бундан юқори ҳароратда атмосфера босимида ҳайдаш мақсадга мувофиқ эмас, чунки юқори ҳароратда нефть компонентлари парчаланиб кетиши кузатилган. Бундай ҳайдаш натижасида ҳосил бўлган фракциялар ҳажм ёки оғирлик бирлигида ўлчаниши мумкин.
Нефтнинг гуруҳ таркибини ва структура–гуруҳ таркибини аниқлаш учун, уни АРН-2 жиҳозида атмосфера босимида қуйидаги стандарт фракцияларга ажратилади: ҚБ-60, 60-95, 95-122, 122-150, 150-2000С. Кейин вакуум остида олинган қайнаш ҳароратини атмосфера босимидаги қайнаш ҳарорати даражасига ўтказиш учун номограммалардан фойдаланилади.
Нефть қайнаш ҳарорати ва молекуляр массаси ҳар хил бўлган парафин, нафтен, ароматик углеводородлар аралашмасидан ташкил топгандир. Улар:
СnН2n+2 – метан ёки парафин углеводородлар (алканлар).
СnН2n – циклопарафинлар, нафтенлар, цикланлар.
СnН2n-2 – бициклли полиметиленлар, дициклопарафинлар.
СnН2n-4 – трициклик полиметиленлар, трициклопарафинлар.
СnН2n-6 – моноциклли ароматик, бензол қатори углеводородлари
(аренлар).
СnН2n-8 – бициклли аралаш нафтен-ароматик углеводородлар.
СnН2n-12 – бициклли ароматик углеводородлар.
Ҳозирги замонавий нефтни қайта ишлаш заводларида биринчи босқичда нефтни фракцияларга ажратиш жараёни, нефтни буғлатиб ҳайдашдир. Саноатда тўхтовсиз ишлайдиган қурилмаларда нефтни бир марта ва кўп марта буғлатиш жараёнлари мавжуд. Бир марта буғлатиш жараёнида нефтни маълум ҳароратгача қиздирилади ва буғ фазада ажралиб чиқадиган ҳамма фракциялар олинади. Бунда углеводородлар ўз қайнаш ҳарорати бўйича, яъни бошқача қилиб айтганда, молекуляр массасига қараб, аввал енгил, кейин оғир фракцияларга ажралади.
Кўп марта (3 марта) буғлатиш жараёнида нефть олдин маълум ҳароратгача қиздирилади, бунда енгил бензин олинади, кейин яна ҳарорат оширилиб, қайнаш ҳарорати 3500С гача бўлган фракция олинади, қолган қолдиқ– мазут дейилади. Кейин вакуум остида ҳайдаб мазутдан сурков мойлари олинади. Қолдиқ – гудрон дейилади. Бошқа сўз билан айтганда нефть 3 марта қиздирилади, ҳар гал буғланган фазани суюқ фазадан ажратилади. Ҳосил бўлган буғ ва суюқлик ректификация қилинади.



Download 9,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish