6.2-жадвал
Гексан ва бензолнинг активлик коэффициентлари ва эритувчиларнинг селективлиги (600С да)
№
|
Эритувчи
|
|
|
|
1
|
Ацетон
|
5.1
|
1.6
|
3.2
|
2
|
Метил спирти
|
19
|
5.8
|
3.3
|
3
|
Ацетонитрил
|
15.8
|
2.6
|
6.0
|
4
|
Фенол
|
12.0
|
2.5
|
4.8
|
5
|
Фурфурол
|
18
|
2.6
|
6.9
|
6
|
Диметилформамид
|
11.5
|
1.4
|
8.3
|
7
|
N-Метил-2-пирролидон
|
8.6
|
1.0
|
8.6
|
8
|
N-Формилморфолин (500С)
|
37.8
|
1.95
|
19.4
|
9
|
Этиленгликоль
|
300
|
20
|
15
|
10
|
Диэтиленгликоль
|
64
|
6.5
|
9.8
|
11
|
Триэтиленгликоль
|
40.5
|
4.2
|
9.6
|
12
|
Диметилсульфоксид
|
39
|
3.05
|
12.8
|
13
|
Сульфолан
|
48
|
2.45
|
10.6
|
Селектив эритувчилар ароматик ёки тўйинмаган углеводородларни экстракция ва адсорбция жараёнларида танлаб эритади, экстрактив ва азеотроп ректификация жараёнларидаги тўйинган углеводородларни нисбий учувчанлик коэффициентларини оширади.
Азеотропли ректификация
Азеотроп ректификация жараёнида, масалан, аренларни (бензол толуол, ксилоллар) тўйинган углеводородлар билан аралашмасидан ажратиш ва тозалашда нисбатан қуйи ҳароратда қайновчи эритувчилар-ацетон, метил спирт, ацетонитриллар қўлланилиши мумкин.
Азеотропларни ҳосил бўлиш шароитига кўра тизим азеотроп бўлади, агарда эритмадаги углеводород чегаравий активлик коэффициенти ( ) эритувчи ва углеводород тўйинган буғ босими нисбатидан катта бўлса:
юқоридаги тенгсизликдан қуйидаги натижа чиқади: углеводород-эритувчи тизими қанчалик идеал бўлмаса ва компонентларни тўйинган буғ босими қанчалик бир-бирига яқин бўлса, азеотропни ҳосил бўлиш эҳтимоли шунчалик юқорироқ бўлади.
Юқорида санаб ўтилган эритувчилар бир-биридан ажратилаётган углеводородлар қайнаш ҳароратларига яқин қайнаш ҳароратига эга ва одатда фақат С6-С8 тўйинган углеводородлар билангина азеотроп аралашмалар ҳосил қилади. Гоҳида эритувчи ароматик углеводородлар билан ҳам азеотроплар ҳосил қилади, бироқ ушбу ҳолда тизим идеалга яқин бўлади.
Шунинг учун умумий босим компонентларни парциал босимлари йиғиндисидан
кам бўлиб, оқибатда азеотропни қайнаш ҳарорати, тўйинган углеводородлар азеотроп аралашмалариникига нисбатан юқори бўлиб қолади.
Масалан, ацетонитрил яқин қайнайдиган углеводородлар бўлмиш циклогексан ва бензоллар билан азеотроплар ҳосил қилади. Бироқ циклогексан-ацетонитрил азеотропини қайнаш ҳарорати 620С га тенг, бензол-ацетонитрил азеотропиники эса 740С дир. Азеотроплар қайнаш ҳароратларининг фарқи t= 120С бензол-циклогексан аралашмасини азетропли ректификация усули билан ажратишга имкон беради.
Азеотропли ректификация углеводородларни бир-биридан ажратишда ўзига хос қуйидаги камчиликлари бўлганлиги учун ҳозирги вақтда уни қўлланилиши чегараланган: эритувчиларни танлаш билан чегараланган, эритувчилар селективлигининг нисбатан пастлиги, эритувчини буғлатиш учун иссиқликни сарфланиши ва жараённи технологик тежашнинг нисбатан мураккаблиги. Азеотропли ректификация мақсадий маҳсулотни қўшимчалардан тозалашда иқтисодий афзал жараён бўлиб қолмоқда, чунки ушбу қўшимчалар азеотроп ҳосил қилувчи, нисбатан кам миқдорда компонент қўшиб ҳайдаш орқали йўқотилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |