3.0. Нефть, газ ва қатлам сувларининг физика ва
кимѐвий хоссалари
3.1. Нефть таркиби ва таснифи
мундарижа
Нефть оч қўнғир рангдан тўқ қора ранггача ўзгарувчан
табиий аралашма бўлиб, асосан углеводородлардан ташкил топган
булади, унинг таркибида 84-86
карбон, 11-14 % водород бўлиб,
бу икки элементдан ташқари кислород, олтингугурт, азот ҳам
бўлиши мумкин. Шунингдек жуда оз миқдорда (микрокомпонент
ҳолда) хлор, йод, фосфор, калий натрий, кальций, магний ва бошқа
элементлар ҳам бўлиши мумкин.
Умумий ҳода нефть таркибидаги углеводородлар С
ц
Н
2n+2
ифода орқали аниқланадиган метан қаторидан иборат. Нефтнинг
таркибидаги углеводородлар учта катта синфга бўлинади: алканлар
19
(С
n
Н
2n+2
) нафтенлар (ѐки полиментиленлар) (С
n
Н
2n
) ва
ароматиклар (С
n
Н
2n
-6).
Углеводородларнинг С
1
дан (яъни метандан) С
4
гача
(бутангача) булганлари атмосфера босимида газ ҳолатда бўлади.
Углеводородларнинг С
5
дан С
17
гачаси оддий шароитда суюқ ҳолда
бўлиб. уларнинг С
5
дан С
9
гачаси конденсат ва С
10
дан С
17
гачаси
нефтьнинг асосий қисмини ташкил этади. Таркибида углеводород
17 атомдан юқори бўлган углеводородлар оддий шароитда қаттиқ
ҳолдаги модда бўлади.
Нефтьнинг физик хусусиятлари ва сифат кўрсаткичлари
унинг таркибидаги у ѐки бу ҳолдаги углеводородларнинг
миқдорига боғлик. Агар нефть таркибида оғир углеводородлар
миқдори устунлик қилса, бўндай нефтьларда бензин ва мой
моддалари камроқ бўлиб, қатламдаги ҳаракати ҳам бироз сустроқ
бўлади. Бундай ҳол эса нефтьни қазиб олиш ишларини бироз
қийинлаштиради, махсус тадбирлар кўришга мажбур этади.
Нефть ўз таркибидаги олтингугурт, парафин ва мум
моддалари миқдорига қараб қуйидагича таснифланади:
а) олтингугурт моддаси бўйича кам олтингугуртли, бунда
олтингугурт миқдори (ҳажм ҳисобида) 0,5 % гача; олтингугуртли,
бунда олтингугурт миқдори 0,5 дан 2,0 % гача; юқори
олтингугуртли, бунда олтингугурт миқдори 20'4 дан юқори бўлади;
б) парафин моддаси бўйича кам парафинли, бунда парафин
миқдори (хажм хисобида) 1,5
гача; парафинли,бунда парафин
миқдори 1,5 дан 6,0
гача юқори парафинли, бунда парафин
миқдори 6,0 % дан юқори бўлиши мумкин;
в) мум моддаси бўйича кам мумли, бунда мум миқдори
(ҳажми ҳисобида) 5
гача; мумли, бунд а мум миқдори 5 дан 15
гача; юқори мумли, бунда мум миқдори 15
дан юқори бўлади.
Нефтнинг сифат кўрсаткичлари ва ундан ажратиб олиниши
мумкин бўлган энг енгил углеводородлар ўзларининг қайнаш
нуқталари билан тавсифланади. Маълум бир ҳароратда ажралиб
чиққан углеводородлар нефтьнинг таркибий қисмини ташкил
қилади. Одатда энг енгил углеводородлар 180-200 'С гача бўлган
ҳароратда ажралиб чиқса, оғир углеводородларнинг қайнаш
нуқтаси 350 'С гача боради.
20
Do'stlaringiz bilan baham: |