Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Очиқ кон ишлари жараёнлари ва даврлари



Download 27,35 Mb.
bet6/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

1.5 Очиқ кон ишлари жараёнлари ва даврлари
Фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олиш тўрт даврдан ташкил топади.
Биринчи давр кон ажратмасини тайёрлаш даври бўлиб, бунда кейинги даврларда бажариладиган ишларни хавфсиз ва юқори унумдорликда олиб боришга шароит яратилади. Бу даврда кон ер юзини карьер қуришга тайёрлаш ишлари амалга оширилади.
Бунда, асосан, конни сувсизлантириш, агар ер юзида дарахтзорлар бўлса, уларни кесиш ва илдизларини қўпориб олиш, сув хавзалари ва дарё (сой)ларни бошқа жойга кўчириш, йўллар, электр линияларини карьер майдонидан ташқарига кўчириш, бинолар бўлса, уларни бузиб ташлаш каби ишлар бажарилади.
Иккинчи давр карьерни қуриш даври бўлиб, бунда фойдали қазилма ва қоплама жинсларни режа бўйича хавфсиз қазиб олишини таъминлайдиган иш фронтлари барпо этилади. Бу даврда бажариладиган асосий ишларни қазиш горизонтлари билан ер юзини боғловчи махсус лаҳимлар ўтиш, карьер майдонидан маълум ҳажмдаги кон массасини чиқариб ташлаш, транспорт коммуникацияларини қуриш ва бошқалар ташкил қилади. Конларни очиқ усулда қазиб олишнинг биринчи ва иккинчи даврларида бажариладиган ишлар капитал ишлар, уларга сарфланадиган харажатлар эса, - капитал харажатлар дейилади.
Учинчи давр-карьерни эксплуатация қилиш даври бўлиб, бунда кон ишлари иккига бўлинади: қоплама жинсларни қазиб олиш (очиш) ишлари ва очилган фойдали қазилмани қазиб олиш ишлари. Очиш ишлари фойдали қазилма ётқизиғини қоплаган кон жинсларини узлуксиз равишда қазиб олиб, фойдали қазилмани бевосита қазиб олиш учун зарур бўлган иш фронтини барпо қилади.
Тўртинчи давр-карьерни тугатиш даври бўлиб, бунда фойдали қазилмани қазиб олиш жараёнларида бузилган ерларни рекультивация қилиш ишлари амалга оширилади.
Юқорида кўриб чиқилган ишлар конни ўзлаштиришнинг дастлабки босқичларида бирин-кетин, кейинчалик эса параллел бажарилади. Бироқ айрим ишлар бошқаларидан ўздириб бажарилади. Масалан, тайёрлов ишлари капитал ишлардан олдин, очиш ишлари эса фойдали қазилмани қазиб олиш ишларидан ўздириб амалга оширилади.
Конларни очиқ усулда қазиб олишда кон-капитал, очиш ва фойдали қазилмани қазиб олиш асосий ишлар ҳисобланади. Кон жинсларини қазишга тайёрлаш, қазиб-юклаш, ташиш, ағдарма хосил қилиш ва қазиб олинган фойдали қазилмани омборларга жойлаштириш ишлари конларни очиқ усулда қазиб олишининг асосий жараёнлари ҳисобланади.
Кон массивини қазишга тайёрлаш деганда қоплама жинс ёки фойдали қазилмани турли усулларда массивдан ажратиб олиш жараёни тушунилади.
Карьер (разрез)ларда кон массивларини қазишга тайёрлаш механик, гидравлик, механик-гидравлик ва бурғилаб-портлатиш усулларида бажарилиши мумкин.
Конларни очиқ усулда қазиб олиш амалиётида кон массивини қазишга тайёрлашда бурғулаб-портлатиш усулидан кенг фойдаланилади. Чунки кўпчилик конлардаги қоплама жинс массивлари ва фойдали қазилма (руда) ётқизиқлари қаттиқ, қоясимон ва яримқоясимон жинслардан ташкил топган бўлади. Кон жинсларини қазишга тайёрлаш учун танлаб олинган усул кон массивидан ажратиб олинган (майдаланган) массадаги жинс бўлакларининг олдиндан белгилаб қўйилган ўлчамларини таъминлаши керак.
Карьерларда қазиб-юклаш ишлари кон массасини бевосита массивдан ёки майдаланган жинслар уюмидан қазиб олиб, транспорт воситаларига юклашга мўлжалланган бўлиб, битта қазиб юклаш машинаси (экскаватор ёки юклагич) билан амалга оширилади.
Ташиш ишларининг асосий вазифаси катта ҳажмда карьердан қазиб олинган қоплама жинс ва фойдали қазилмани карьер худуди ва ундан ташқаридаги қабул қилиш пунктларига узлуксиз етказиб бериш билан бир қаторда карьердаги кон-транспорт ускуналарини хавфсиз ва юқори унумдорлик билан ишлашини таъминлашдир.
Ағдарма ҳосил қилиш жараёни карьердан қазиб олинган қоплама жинсларни махсус тайёрланган (карьер худуди ёки ундан ташқарида) майдонларга, фойдали қазилмани эса омборларга жойлаштириш ишларини ташкил қилишдан иборат бўлиб, ағдармадаги машина механизмларнинг юқори унумдорлик билан хавфсиз ишлашини таъминлаши лозим.
Юқорида кўриб чиқилган барча очиқ кон ишлари жараёнлари ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлиб, конларни очиқ усулда қазиб олиш узлуксиз технологик комплексининг бўғинлари ҳисобланади.
Айрим ҳолларда технологик комплекснинг баъзи бўғинлари бўлмаслиги мумкин. Масалан, юмшоқ кон жинсларини қазиб олишда кон массивини қазишга тайёрлаш, транспортсиз қазиш қўлланганда эса, - кон жинсларини ташиш жараёнлари бўлмайди.
Қуйидаги жадвалда очиқ кон ишлари жараёнлари бўйича солиштирма харажатлар кўрсаткичлари 1.3- жадвалда келтирилган (проф. В.С. Хохряков бўйича).
1.3- жадвал.

Жинс лар

Жараёнлар бўйича харажатлар улуши, %%

Бурғулаб портла-тиш ишлари

Қазиб-
Юклаш иш-лари

Кавжой йўлла-рини ишлатиш хара-жати

Жинс
ларни ташиш ишлари

Ағдарма ҳосил қилиш

Юмшоқ

0

18-20

12-16

40-50

18-22

Ўртача қаттиқ

13-18

16-23

10-12

38-45

15-18

Қаттиқ

18-28

20-25

8-10

35-40

6-15

Жадвалда келтирилган кўрсаткичлардан кўриниб турибдики, конларни очиқ усулда қазиб олишда энг кўп харажат кон массасини ташишга сарфланар экан.



Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish