Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Очиқ кон ишларининг табиий шароитларга боғлиқлиги



Download 27,35 Mb.
bet5/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

1.4 Очиқ кон ишларининг табиий шароитларга боғлиқлиги
Фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олиш иқтисодий самарадорлигини асослашга қатор табиий, кон-техник, иқлимий каби омиллар таъсир кўрсатади. Улардан асосийлари: кон ер юзининг рельефи, коннинг ер юзига нисбатан қандай чуқурликда жойлашганлиги, оғиш бурчаги, кон ётқизиғининг қалинлиги, шакли, гидрогеологик шароитлари ва бошқалар.
Кон ер юзининг рельефи текислик, қиялик, баланд-пастлик, сув билан қопланган ва х.к. бўлиши мумкин (1.5-расм) бўлиб, кон ишлари йўналишини белгилаб олиш, очиш усули қазиб-юклаш ва транспорт ускуналари типларини танлаш, шунингдек, қазиб олинган қоплама жинсларини жойлаштириш худудларини аниқлаш каби ишларни амалга оширишга таъсир кўрсатади.

1.5- расм. Кон юза рельефининг кўринишлари: а – текислик; б – нишаб; в – кўтарилма; г- баланд-пастлик; д – сув юзали (ётқизиқ сув остида).

Конлар ер юзига нисбатан юзаки (қоплама жинслар қалинлиги 20-30 м гача), чуқурликда (қоплама жинслар қалинлиги 40 м. дан кўп), баландликда (ер юзи баландлик белгисидан юқорида) ва чуқурлик-баландликда жойлашган бўлиши мумкин.


Юзаки конлар фақат очиқ усулда қазиб олинади. Чуқурликда ва баландликда жойлашган конларни қазиб олиш усулини техник-иқтисодий асослаш натижалари бўйича танлаб олинади. Чуқурлик-баландликда жойлашган конлар бир вақтнинг ўзида ёки бирин кетин очиқ ва ер ости усулларида қазиб олинади. Одатда, коннинг баландлик қисми очиқ усулда, чуқурлик қисми эса ер ости усулида қазиб олинади.
Оғиш бурчаги бўйича фойдали қазилма ётқизиқлари горизонтал, ётиқ, қия ва ўта қия бўлади. Оғиш бурчаги 100 гача бўлган ётқизиқлар ётиқ деб юритилади. Горизонтал ва ётиқ кон ётқизиқларини қазиб олишда қазишдан бўшаган майдонлардан қоплама жинсларни жойлаштириш учун фойдаланилади (1.6 – расм, а).

1.6- расм. Карьернинг кўндаланг кесим схемалари.
Оғиш бурчаги 10-300 бўлган ётқизиқлар қия кон дейилади. Бундай конларни қазиб олишда ётқизиқнинг ётиш ёни карьернинг ишламайдиган ёнбағрини ташкил қилади ва қазишдан бўшаган майдонга қоплама жинслар тўкилмайди. Оғиш бурчаги 300 дан катта бўлган ётқизиқлар ўта қия конлар деб аталади ва ётқизиқнинг ҳар иккала ёнини ташкил қилган қоплама жинслар қазиб олиниб, фойдали қазилма захираси қазишга тайёрланади, бундай конларни қазиб олишда қазишдан бўшаган майдонга қоплама жинслар тўкилмайди (1.6-расм, б, в.) .
Кон ётқизиқлари жуда қалин, қалин, ўртача қалин, юпқа ва жуда юпқа бўлиши мумкин. Ётқизиқнинг қалинлигига қараб уни қазиб олиш усули танлаб олинади. Горизонтал ва ётиқ ётқизиқлар вертикал (нормал) қалинлик қия ва ўта қия ётқизиқлар эса, -горизонтал қалинлик бўйича тавсифланади.
Жуда кичик қалинликдаги (2-3 м) ётқизиқларни юклагич ва шнекбурғи машиналари билан қазиб олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Кичик қалинликдаги (4-20 м)ётиқ конларни битта поғона билан, ўртача қалинликдагиларни (15-40 м) иккита поғона билан, катта қалинликдаги конларни эса, учта ва ундан кўп поғоналар билан қазиб олинади.

1.7- расм. Қия ва тик жойлашган: а - жуда кичик ва кичик қалинликка эга бўлган, б – ўртача қалинликка эга бўлган ва в - қалин ётқизиқларни қазиб олиш схемалари, mг – ётқизиқнинг горизонтал қалинлиги.
Жуда юпқа (10-20 м) ва юпқа (20-70 м) қалинликка эга бўлган қия ва ўта қия конларни қазиб олишда навбатдаги қатламни қазиб олиш ишлари унинг устидаги қатламни буткул қазиб олингандан сўнгина бажарилиши мумкин (1.7-расм, а). Ўртача қалин (60-100 м) конларда навбатдаги қатламни қазиб олиш ишлари юқоридаги қатламни тўла қазиб олмасдан ҳам бошланиши мумкин (1.7-расм, б).
Жуда катта қалинликка эга (100-150 м) конларда эса, бир вақтнинг ўзида бир неча қатламларни қазиб олиш мумкин бўлади (1.7-расм, в).
Кон ётқизиғининг шакли карьер майдони шаклиги сезиларли таъсир кўрсатади. Карьерлар шакли бўйича ёйиқ майдонли, чўзиқ майдонли ва доирасимон майдонли бўлади. Ёйиқ майдонли карьерлар кичик чуқурликка (100 м. гача) эга бўлиб, пландаги ўлчамлари катта (40 км2) бўлади. Бундай карьернинг узунлиги билан кенглиги ўртасидаги нисбати одатда 2:1 атрофида бўлади.
Чўзиқ майдонли карьерларнинг ётқизиқ чўзиқлиги бўйича ўлчами катта (Lk=3-5 км) бўлиб, кенглиги ундан анча кичик бўлади. Бундай карьерларнинг чуқурлиги 300-400 м дан ошмайди.
Доирасимон карьер майдонлари нисбатан кичик майдон ва катта чуқурликка (700-800 м) эга бўлади. Кон ётқизиқлари таркиби бўйича содда, мураккаб ва тарқоқ бўлади. Содда кон ётқизиғи бир таркибга эга бўлиб, ётқизиқни бор қалинлиги бўйича ялписига қазиб олишга имкон беради. Мураккаб ётқизиқлар таркибида фойдали қазилмадан ташқари жинс қатламлари ва нокондицион аралашмалар мавжуд бўлади. Бундай ётқизиқларни саралаб (алоҳида-алоҳида) қазиб олиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Тарқоқ конлар кон жинслари массивида алоҳида-алоҳида фойдали қазилма танаси кўринишда (турли шаклларда) жойлашган бўлиб, уларни махсус усуллар билан қазиб олинади ва қазиб олиш мобайнида муттасил эксплуатацион разведка ишлари олиб борилади.
Конларни очиқ усулда қазиб олишга кон жойлашган худуднинг иқлим шароити ҳам сезиларли даражада таъсир кўрсатади (ёғингарчиликлар, шомол ва бошқалар).
Карьер йўллари қор билан қопланган вақтларда карьер транспорти ишини ташкил қилиш қийинлашади. Ташилаётган кон массасидаги қор эса, жинсларни транспорт воситаси деворларига ёпишиб, яхлаб қолишига олиб келади. Бу эса қазиб-юклаш ва тўкиш ишларига салбий таъсир кўрсатади. Шунингдек, ҳаво ҳарорати жуда совиб кетганда машиналарининг металл конструкциялари мўрт бўлиб қолади ва авария холатларининг кўпайиши туфайли машиналарнинг ишламай туриш вақти кўпайиб, унумдорлиги камайиб кетади. Кучли шамоллар энергияни истеъмолчиларга етказиб бериш, ускуналарни турғунлиги ва алоқа ишларига салбий таъсир кўрсатиб, кон қазиш ишларини олиб боришни сезиларли даражада қийинлаштиради. Кучли шамол ва совуқ харорат биргаликда иқлим қаттиқлигини оширади. Бу эса, ўз навбатида, одамларнинг ишлашига салбий таъсир кўрсатади. Иқлим қаттиқлиги балларда ўлчанадиган қаттиқлик кўрсаткичи билан баҳоланади ва бу кўрсаткич қуйидаги ифода орқали аниқланади.
Кж=ta+2vв
бунда ta-ҳавонинг абсолют ҳарорат даражаси, 0С; vв-шамол тезлиги, м/с.
Иқлим қаттиқлик кўрсаткичи асосида карьернинг иш режимини қабул қилинади. Умуман олганда, иқлим қаттиқлик кўрсаткичи дунё минтақалари бўйича 10-30, 30-40 ва 40 дан катта баллга эга бўлиши мумкин. Ўзбекистон конлари худудларида иқлим қаттиқлик кўрсаткичи 10-20 баллдан ошмайди ва бу кўрсаткич миқдори карьер иш режимига хеч қандай таъсир кўрсатмайди.
Карьер майдонида сувдор горизонтларнинг мавжуд бўлиши очиқ усулда кон қазиш ишларини сезиларли даражада қийинлаштиради. Сувдорлик даражаси кичик бўлган конлар очиқ усулда қазиб олишга қулай бўлади. Конларнинг сувдорлик даражаси маълум вақт бирлиги ичида карьердан чиқариб ташланган сув ҳажмини (Vвод) шу вақт бирлиги ичида қазиб олинган фойдали қазилма миқдорига (Qu) нисбати билан тавсифланади ва қуйидаги ифода орқали аниқланади
, м3/т.



Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish