4.3. Темир йўл транспорти йўллари ва ҳаракатланувчи
составларнинг тавсифи
Темир йўл ва ҳаракатланувчи составлар темир йўл транспорти воситалари ҳисобнланади. Карьер темир йўллари эксплуатация қилиш шароитлари бўйича стационар ва вақтинчалик йўлларга бўлинади. Стационар йўл ўз ҳолатини доимий ёки узоқ муддат сақлаб туради. Ер юзидаги, транспорт бермаларидаги ва капитал траншеялардаги темир йўллар стационар йўллар ҳисобнланади. Вақтинчалик йўллар эса поғона ишчи майдони ва ағдармаларга жойлашган бўлиб, улар даврий равишда сурилиб туради.
Карьерларда асосан колеяси 1520мм бўлган стандарт темир йўллар қўлланилади. Барча стандарт темир йўлларда бурилиш радиуси 200м дан кам бўлмаслиги керак, вақтинчалик йўлларда эса бурилиш радиуси 100-120м ни ташкил қилади.
Темир йўл трассасидаги юк ташиш йўналиши бўйича максимал кўтарилиш участкаси бош кўтарилиш дейилади ва ip билан белгиланади. Бош кўтарилиш миқдори бўйича поезднинг массаси аниқланади. Поездни битта локомотив ҳаракатга келтирганда бош кўтарилиш ip=40%0 ни, локомотив ва тортиш агрегати ҳаракатга келтирганда эса, ip=60%0 ни ташкил қилади.
Темир йўл остки ва устки қурилмалардан ташкил топади. Остки қурилма ҳар икки томонидан сув чиқариш ариқчаси ҳосил қилинган ер тиликидан ташкил топган бўлади. Йўлнинг юқори қурилмаси балласт, шпал, шпалга мустаҳкам ўрнатилган рельслардан иборат бўлади (4.1-расм).
4.1- расм. Темир йўл қурилиш схемаси: 1-ер полотноси; 2-балласт; 3-шпал; 4-таглик; 5-рельс; 6-сув кетадиган ариқча; 7-накладка; 8- колея кенглиги.
Балласт сифатида шағал, майдаланган тошлардан фойдаланилади. Стационар йўлларда балласт қалинлиги 25-40 см, вақтинчалик йўлларда эса 15-20см ни ташкил қилади. Карьерларда асосан ёғоч шпаллар ва темир-бетон шпаллардан фойдаланилади, айрим ҳолларда эса металл шпаллар ҳам қўлланилади. Бир км темир йўлга 1440-2000 та шпал қўйилади. Рельслар типи 1метр рельс оғирлиги билан бир-биридан фарқланади. Р=50, Р=65 типидаги рельслар карьерларда кенг қўлланилади. (Р=50 рельсни 1метрининг оғирлиги 50кг, Р=65 ники эса 65кг га тенг бўлади).
Рельслар шпалларга махсус қозиқлар (костиллар), шурплар ва болтлар билан ёпиштирилади.
Темир йўл устки қурилмасининг конструкцияси юк айланмаси ҳажмига, ҳаракатланувчи состав ўқига тушадиган юкка ва ҳаракат тезлигига боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда танлаб олинади. Стационар йўлларда ҳаракат тезлиги 30-40км/соат, вақтинча йўлларда эса,15-20км/соатни ташкил қилади.
Ҳаракатланувчи состав локомотив ва вагонлардан иборат бўлиб, фойдали қазилмаларни ташишда юк кўтариш қобилияти 60-90т бўлган «гандола» ва «хоппер»русимли вагонлардан фойдаланади.
Қоплама жинсларни ташишда бир томонга ёки ҳар икки томонга юкни ўзи ағдарадиган вагонлар – думпкарлар кенг қўлланади. Думпкарлар юк кўтариш қобилияти, кузовнинг сигими, тара коэффициенти, ўқига тушадиган юк каби кўрсаткичлар билан тавсифланади (4.1-жадвал).
Вагонларнинг юк кўтариш кобилиятидан фойдаланиш даражаси ташилаётган жинсларнинг зичлигига боғлиқ бўлиб, унинг массаси (тоннада) қуйидаги ифода орқали аниқланади:
qюк=
4.1-жадвал
Ўлчамлари
|
Ўлчам бирлиги
|
Думпкарлар
|
6ВС-60
|
ВС-85
|
2ВС-105
|
ВС-136
|
2ВС-180
|
Юкни кўтариш кобилияти
|
т
|
60
|
85
|
105
|
136
|
180
|
Кузов сиғими
|
М3
|
26,2
|
38
|
48,5
|
68
|
58
|
Тара коэффициенти
|
|
0,484
|
0,41
|
0,45
|
0,5
|
0,38
|
Массаси
|
т
|
29
|
35
|
48
|
67,5
|
68
|
Ўқлар сони
|
|
4
|
4
|
6
|
8
|
8
|
Ўқка тушган юк
|
кН
|
218
|
294
|
250
|
249
|
304
|
Юк тўкишдаги қиялик бурчаги
|
градус
|
45
|
45
|
45
|
45
|
45
|
Вагон узунлиги
|
мм
|
11830
|
12170
|
14900
|
17630
|
17580
|
Вагон баландлиги
|
мм
|
2680
|
3236
|
3240
|
3620
|
3284
|
Кузов кенглиги
|
мм
|
3215
|
3250
|
3750
|
3460
|
3460
|
бунда: Eb-вагон сиғими,м3 ; γH-вагонга юкланган юкнинг зичлиги,т/м3; Kюк-вагонни юкланиш коэффициенти;
γH = ;
γц-жинснинг массивдаги (целикдаги) зичлиги, т/м3; Kк-жинсларнинг вагондаги кўпчиш коэффициенти;
Вагон тўла юкланмаган ҳолларда Kюк<1, уюб юкланганда эса Kк>1 бўлади.
Вагон тара коэффиценти қуйидаги ифода оркали аниқланади;
Kт = qт / qв;
бунда, qт –вагоннинг оғирлиги, т; qв=вагоннинг юк кўтариш қобилияти,т.
Карьерларда локомотив сифатида электровозлар, тепловозлар ва тортувчи агрегатлардан фойдаланилади.
Карьерларда 1500 ва 3000 вольт кучланишга эга ўзгармас токда ишлайдиган контактли электравозлардан кенг фойдаланилади (4.2-жадвал). Нисбатан фойдали иш коэффицентининг юқори (14-16%), бош кўтариш баландлиги 40%0 бўлганда ҳам юқори тезликда ҳаракатланиши, ҳар кандай шароитларда ишончли ишлаши ва бошқаришнинг соддалиги бундай электровозларнинг афзаллиги ҳисобнланади. Энергия манбаъига боғлиқлик, темир йўл ва кантакт симларини қуриш туфайли дастлабки ҳаражатларнинг кўп бўлиши, кавжой яқинида контакт симларининг мавжудлиги туфайли портлатиш ва қазиб-юклаш ишларини ташкил қилишнинг мураккаб бўлиши электровозларнинг асосий камчилигини ташкил қилади. Даврий сурилиб турадиган кавжой ва ағдармалардаги контакт симлари бўлмаслигини таъминлаш мақсадида электровозларга дизел-генераторлар ўрнатилади. Поездлар даврий сурилиб турадиган вақтинчалик йўлларда ҳаракатланганда дизел-генератордан фойдаланади.
Теплавозлар ички ёниш двигателли локомотив бўлиб, карьерларда контакт симларсиз автоном ишлай олади ва электровозларга нисбатан анча юқори фойдали иш коэффициентига (24-26%) эга бўлади. Кўтарилиш йўлларида ҳаракатланиш тезлиги пасайиб кетиши, шунингдек таъмирлаш ишларининг ўта мураккаблиги теплавозларнинг асосий камчилиги ҳисобнланади.
4.2-жадвал.
-
Ўлчамлари
|
Электровозлар
|
Еl-2
|
El-1
|
21E
|
26E
|
Илашиш оғирлиги, кН
|
1000
|
1500
|
1500
|
1800
|
Ўқ формуласи
|
20+20
|
20+20
|
20+20
|
20+20
|
Тармоқ қуввати,В
|
1500
|
1500
|
1500
|
1500
|
Қуввати(соат режимида), кВт
|
1350
|
2020
|
1510
|
2480
|
Тортиш кучи(соат режимида), кН
|
160
|
242
|
198
|
317
|
Ҳаракат тезлиги,км/соат
|
30
|
30
|
28
|
28,7
|
Ўққа тушадиган юк,кН
|
250
|
250
|
250
|
300
|
Минимал бурилиш радиуси,м
|
80
|
50
|
60
|
60
|
Баландлиги(туширилган пантографларда),мм
|
4660
|
4660
|
4800
|
4960
|
Узунлиги,мм
|
13820
|
21320
|
20960
|
21470
|
Тортувчи агрегат таркиби электровоз бошқаруви, автоном энергия таъминоти секцияси (дизел секцияси) ва бир неча моторли думпкарлардан ташкил топади. Таркибида моторли думпкарлар бўлганлиги сабабли тортувчи агрегат илашиш кучи ва поезднинг фойдали массасини анчагина (электровозга нисбатан 2-2,5 баробар) катта ва бош кўтарилиш имконияти юқори(60‰) бўлишини таминлайди.
Локомотивлар илашиш кучи, тортиш кучи, юритгич қуввати, ўққа тушадиган юк ва йўл эгрилик участкасидан ўта олиш қобилияти билан тавсифланади. Локомотивнинг ҳаракатлантирувчи ўқига тушадиган оғирлиги илашиш кучи дейилади ва у қуйидаги ифода орқали аниқланади.
бунда, Рл – локомотив оғирлиги, кН; n – локомотивдаги ўқлар сони; n1 – ҳаракатлантирувчи ўқлар сони.
Электровоз ва тепловознинг барча ўқлари асосан тортувчи ўқлар бўлиши туфайли Рил = Рл бўлади, яъни илашиш кучи локомотив оғирлигига тенг бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |