Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Карьер транспортининг ўзига хос хусусиятлари



Download 27,35 Mb.
bet29/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

4.1 Карьер транспортининг ўзига хос хусусиятлари
Карьер юк айланмаси ва юк потоки
Карьер транспорти кон массасини (қоплама жинс ва фойдали қазилмалар) кавжойдан тўкиш пунктларига ташишга мўлжалланган бўлиб, технологик жараёнларни ўзаро боғловчи бўғин ҳисобланади. Конларни қазиб олиш самарадорлиги карьер траспортининг аниқ ишлашига боғлиқ.
Карьер транспорти жараёнлари ўта меҳнатталаб бўлиб, унга сарфланадиган ҳаражатлар маҳсулот таннархининг 45-65% ни айрим ҳолларда эса, 60-65% ни ташкил қилади.
Кон ишларини олиб боришнинг қуйидаги махсус шароитлари карьер транспортининг ўзига хос хусусиятларини белгилайди:
-қисқа ташиш масофасида катта ҳажмдаги юкларни транспорт қилишнинг марказлашган (бир томонлама) йўналишига эга бўлиши;
-транспорт воситаларини юклаш пункти (кавжойни) ва юкни тўкиш пунктларини доимий ўзгариб туриши туфайли транспорт коммуникацияларини даврий сурилиб туриши;
-юкни ташиш йўналишида транспорт воситаларининг маълум баландликка кўтарилиши зарурлиги;
-ташиладиган кон массасининг қаттиқлиги, зичлиги, тирновчанлиги ва ундаги жинс бўлакларининг турли ўлчамларга эга бўлиши транспорт ускуналарининг пишиқ ва юритгичлари қуввати юқори бўлишини талаб қилади.
Вақт бирлиги ичида (соат, смена ва ҳак.) ташилиши лозим бўлган фойдали қазилма ва қоплама жинслар ҳажми (тонна ёки м3) карьер юк айланмаси дейилади. Кон ишлари миқёси бўйича карьер юк айланмаси миқдори аниқланади. Юк айланмасининг асосий қисмини қоплама жинс ва фойдали қазилмани ташиш ташкил қилади. Ҳўжалик ва техник юкларни ташиш минимал миқдорга эга бўлади.
Вақт бўйича турғун ташиш йўналиши тавсифига эга бўлган юк айланмаси (ёки унинг бир қисми) юк потоки дейилади.
Юк потокларини шакиллантиришда юкларни сифати (қоплама жинс, фойдали қазилма ва бошқа) ва тўкиш пунтлари бўйича тақсимлашга ҳаракат қилинади. Кон ишларининг ривожланиши натижасида карьер юк айланмаси ва унинг алоҳида йўналишлари ўзгариб туради.
Ҳаракатланиш принципига кўра транспорт воситалари циклли ва узлуксиз ишлайдиган турларга бўлинади. Цикл давомийлиги юкланиш, юк билан ҳаракатланиш (тўкиш пунктларигача), юкни тўкиш, юкланиш пунтига қайтиб келиш ва юқоридаги операциялар ўртасидаги қисқача узилишлар давомийлиги йиғиндисидан ташкил топади. Циклли транспорда (темир йўл, автомобил транспорти) юкланиш, юк билан ҳаракатланиш, юкни тўкиш ва юксиз ҳаракатланиш операциялари бирин-кетин содир бўлади. Узлуксиз транспортда (конвейер, гидравлик транспорт) эса ушбу операциялар бир вақтда, параллел бажарилади.



Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish