Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Бурғулаш станоклари ва портлатиш скважиналарини



Download 27,35 Mb.
bet12/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

2.5 Бурғулаш станоклари ва портлатиш скважиналарини
бурғилаш технологияси
Скважина кавжойини бузиш кучланиши тавсифи бўйича портлатиш скважиниларини бурғилаш учун қўлланадиган станоклар уч гуруҳга бўлинади.
Биринчи гуруҳга скважина кавжойига механик таъсир этувчи бурғулаш станоклари киради. Бу гуруҳ айланма ҳаракатланувчи коронкали (СБР типидаги) станоклари, шарошка долотали айланма ҳаракатланувчи (СБШ типидаги) станокларни, зарба-канат бурғулаш (СБК типидаги) станокларни ва пневматик болғали (СБУ типидаги) пневмозарба станокларни ўз ичига олади.
Иккинчи гуруҳ станокларини скважина кавжойига термик ёки гидравлик, ёки портлаш жараёни сифатида таъсир этишни таъминловчи бурғулаш станоклари ташкил қилади. Бу гуруҳга тегишли станоклардан фақат оловли бурғулаш станоги (СБО типидаги станок) карьерларда қўлланади, қолганлари эса тажриба босқичида бўлиб, тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Учинчи гуруҳга скважина кавжойига аралаш таъсир кўрсатишни таъминлайдиган (механик ва термик таъсир кўрсатиш комбинациясига эга бўлган) станоклар киради.
Барча станоклар учун бурғулаш операцияларини бажариш тартиби бурғулаш технологияси бўйича аниқланади. Портлатиладиган блокда бурғулаш ишларини амалга оширишда қуйидаги операциялар бажарилади: бурғулаш станогини скважина бурғуланадиган жойга ўрнатиш, скважинани бурғулаш, скважина чуқурлашиб бориши мобайнида бурғулаш ставини узайтириш, бурғулаш ставини қисмларга ажратиш, эскирган бурғулаш инструментини алмаштириш, станокни янги скважина бурғулаш жойига кўчириш.
Станок томонидан фақат бурғулаш жараёни вақти ичида бажарилган бурғулаш ҳажми скважина бурғулашнинг техник тезлиги ҳисобланади. Техник тезлик миқдори кон жинсларининг бурғуловчанлик кўрсаткичи, бурғулаш инструментининг конструкцияси ва русуми, бурғулаш режими каби қатор омилларга боғлиқ бўлади.
СБР русумли станоклар билан скважина бурғулашда қаттиқ қотишмалар билан армировкаланган кескичлардан фойдаланилади ва бурғулаш инструменти айланиш частотасининг катта бўлиши ҳисобига жинсларнинг бузилиш интенсивлиги юқори бўлиши таъминланади. Бироқ қаттиқ жинсларда айланиш частотасининг юқори бўлиши бурғу коронкасини қизиб кетиши туфайли унинг тез ишдан чиқишига олиб келади. Шунинг учун қаттиқ жинсларни бурғулашда айланиш частотаси 80-120 мин-1 ошмаслиги керак.
Айланма ҳаракатланувчи станокларнинг тузилиши содда, маневр қобилияти юқори бўлиб, массаси нисбатан кичик бўлади. Карьерларда СБР-125 ва СБР-160 русумли (2.1-жадвал) станоклар кенг қўлланилади. СБР-125 русумли (2.3-расм) станокларни бурғиланувчанлик кўрсаткичи Пб≤4 бўлган жинсларни бурғулашда қўллаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу станокларнинг смена давомида фақат бурғулашга сарфлайдиган соф вақти 35-40 % ни ташкил қилади.





2.3-расм. СБР-125 станоги схемаси: 1–рама; 2–минора; 3–айлантирувчи; 4 одимлаш механизми; 5 – штангани кассетрлаш қурилмаси.



2.4-расм. СБР-160 станоги схемаси: 1 – рама; 2- юриш гусеницаси; 3 – кабина; 4 –минора; 5 – айлантирувчи.

Станокнинг сменалик унумдорлиги Пб=2÷4 бўлган жинсларни бурғилашда 130 м ва ундан ҳам кўп бўлади. СБР-160 русумли (2.4-расм) станоклар бурғиланувчанлик кўрсаткичи Пб≤6 бўлган жинсларни бурғилашда қўлланади ва уларнинг смена давомида фақат бурғилашга сарфлайдиган соф вақти 50-55 % ни ташкил қилади. Станокнинг Пб=3÷5 бўлган жинсларни бурғилашдаги унумдорлиги 120 м ва ундан ҳам кўп бўлиши мумкин.
СБР-125 ва СБР-160 русумли бурғулаш станоклари кўмир разрезларида (қўнғир кўмир, аргеллитлар, алевролитларни бурғулашда) ва табиий қурилиш материаллари карьерларида (бурғиловчанлик кўрсаткичи Пб≤6 бўлган жинсларни бурғулашда) кенг қўлланилади.
2.1-жадвал

Кўрсаткичлар

Бурғилаш станоги

СБР-125

СБР-160

Скважина номинал диаметри, мм

110, 125

160, 200

Скважина чуқурлиги, м

25

25

Горизонтга нисбатан скважинанинг қиялик бурчаги, градус

60-90


60-90


Ўқ бўйича максимал босим кучи, кН

10

80

Бурғилаш инструменти айланиш частотаси, мин-1

200


80, 124, 160, 248

Электр юриткичнинг белгиланган қуввати, кВт

24, 8

90

Ҳаракатланиш қурилмаси

одимловчи

гусеницали

Ҳаракатланиш тезлиги, км/соат

0, 3

0, 66

Массаси (бурғилаш инструменти билан), кг

2300

16770

Шарошкали СБШ русумли станокларда жинсларни бузувчи инструмент сифатида қаттиқ қотишма билан армировка қилинган тишли ёки штирли долоталардан фойдаланилади. Долотанинг айланиш жараёнида тишлар ёки штирлар скважина кавжойидаги кон жинсларига ботиб кириб, жинс заррачаларини четнатиб массивдан ажратиб олади ва улар скважинадан сиқилган ҳаво ёки ҳаво-сув аралашмаси ёрдамида чиқариб ташланади. Шарошкали станоклар истиқболли бўлиб, улар бурғуланувчанлик кўрсаткичи Пб=6÷15 бўлган жинсларни бурғулашда кенг қўлланмоқда ва юқори самарадорликни таъминламоқда. Шарошкали станокларнинг бурғуланувчанлик кўрсаткичи Пб=12÷15 бўлган жинсларни бурғулашдаги сменалик унумдорлиги 50-60 м ни ташкил қилади. Юмшоқроқ жинсларни бурғулашда эса шарошкали станокларнинг сменали унумдорлиги 100 м ва ундан ҳам катта бўлиши мумкин.
Шарошкали станоклар массаси ва ўқ бўйича таъсир этадиган кучи (босими)га кўра енгил (массаси 40 тоннагача, ўқ бўйича таъсир кучи 200 кНгача, скважина диаметри 150-200 мм), бурғуланувчанлик кўрсаткичи Пб=6÷10 бўлган жинсларни бурғулашда қўлланиладиган ўртача оғир (массаси 65 т. гача, ўқ бўйича таъсир кучи 350 кН гача, скважина диаметри 220-270 мм), бурғиланувчанлик кўрсаткичи Пб=10÷14 бўлган жинсларни бурғулашда қўлланиладиган ва оғир (массаси 120 т.гача, ўқ бўйича таъсир кучи 700 кН гача, скважина диаметри 295-320 мм), бурғуланувчанлик кўрсаткичи Пб=14÷17 бўлган жинсларни бурғулашда қўлланиладиган станокларга бўлинади.
Шарошкали бурғулаш станокларининг техник тавсифи 2.2-жадвалда келтирилган.
2.2-жадвал

Кўрсаткичлар

Бурғилаш станоги

2 СБШ-
200Н

СБШ-250МН

СБШ-
320

Скважина диаметри, мм

214

243

320

Скважина чуқурлиги, м

24

32

40

Горизонтга нисбатан скважинанинг қиялик бурчаги, градус

60-90

60-90

90

Долотага ўқ бўйича таъсир этувчи кучи, кН

173

300

600

Бурғилаш инструменти айланиш частотаси, мин-1

30-300

30-150

30-150

Бурғилаш инструментини кавжойга тушириш тезлиги, м/мин

0-1.8

0.075

0-0.7

Ҳаракатланиш тезлиги, км/соат

0.7

0.7

0.7

Электр юриткичи белгиланган қуввати, кВт.

300

384

550

Скважинани тозалашга сарфланадиган сиқиқ ҳаво, м3/мин.

25

25

50

Массаси, т.

50

60

120

Кончилик саноатининг барча тармоқларида фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олишда кенг қўлланилмоқда. Темир руда ва рангли металлургия саноати карьерларида бурғиланаётган скважиналарнинг 80%, кўмир разрезларида эса, -60% шарошкали бурғулаш станоклари билан амалга оширилмоқда.


Пневмозарба станоклари қийин бурғиланадиган жинсларда скважина бурғилашга мўлжалланган бўлиб, сиқиқ ҳаво таъсирида пневмозарба берувчи механизмнинг олдга ва орқага ҳаракатланиши туфайли скважина кавжойига зарба бериб, жинсларни майдалаш ҳамда майдалашдан ҳосил бўлган жинс увоқларини сиқиқ ҳаво ёрдамида скважинадан чиқариб ташлаш жараёнларини бажаради.
Пневмозарба станоклари унумдорлигига қатор омиллар таъсир этади, улардан энг асосийси бурғулаш режими бўлиб, у ҳар бир зарбанинг энергияси, коронкага ўқ бўйича таъсир этадиган босими, пневмозарба ва бурғулаш ставининг айланиш частотаси (бир минутда) каби кўрсаткичларни тавсифлайди.
СБУ русумли пневмозарба станокларининг техник тавсифи 2.3-жадвалда келтирилган.
2.3-жадвал

Кўрсаткичлар

Бурғулаш станоклари

СБУ-125

СБУ -160

СБУ - 200

Скважина диаметри, мм

105-125

155

200

Скважина чуқурлиги, м

22

36

34

Горизонтга нисбатан скважина қиялиги, град

15-104

60-90

60-90

Бурғулаш ставининг айланиш частотаси, мин-1

26,40,80

25,50

50

Бурғулаш ставининг кавжойга бериш тезлиги, м/мин

0 -1,2

0 – 1,1

0 -0,2

Ҳаракатланиш тезлиги, км/соат

0,7

0,8

1

Электр юриткичнинг белгиланган қуввати, кВт

30

197

256

Скважинани тозалашга сарфланадиган ҳаво миқдори, м3/мин

8

13

20

Массаси, т

4,6

29

45

СБО русумли оловли бурғулаш станоклари билан скважиналар бурғулашда жинсларни скважина кавжойида бузилиши (майдаланиши) кон жинсларида жуда юқори ҳароратга эга бўлган газ оқими (струяси) таъсирида ҳосил бўладиган кучланиш ҳисобига содир бўлади. Оловли бурғулаш станоклари билан скважина бурғулаш қуйидаги технологик жараёнлардан ташкил топади: горелкани ўт олдириш (ёқиш), скважина бурғулаш, скважина туб қисмини кенгайтириш (кўпроқ ПМ заряди жойлаштириш учун), скважинани тозалаш. Оловли бурғулашда керосин ёки дизел ёқилғисидан, оксидловчи модда сифатида кислород ёки сиқиқ ҳаводан фойдаланилади. Оловли бурғулаш станокларининг қўлланиш доираси чегараланган бўлиб, ҳозирги вақтда бурғиланаётган скважиналарнинг атиги 4 % оловли бурғилашга тўғри келади.


Конларни очиқ усулда қазиб олишда юқорида келтирилган скважина бурғилаш усуллари ва станоклари комбинацияларидан ҳам фойдаланилади. Масалан, зарба-шарошкали ва кесувчи-шарошкали станоклар, пневмозарба ва оловли бурғилаш станоклари комбинацияларидан кенг фойдаланилади.
Портлатиш (катта ПМ заряди ёрдамида), плазма ва ультратовуш каби усулларга асосланган скважина бурғулаш ишлари янгилик бўлиб, ҳозирги вақтда улар эксперимент босқичида синаб кўрилмоқда ва ижобий натижаларга эришилмоқда.



Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish