7.3. Ер ости қувурларини коррозион емирилишининг модели
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ер ости металл қурилмаларининг (қувурлар) тупроқ таъсиридаги емирилиши электрокимёвий коррозия механизми асосида содир бўлади. Қуйидаги 17 – Расмда ер ости қувурининг коррозион емирилишининг модели келтирилган. Расмдан кўриниб турибдики, қувур юзасида ҳосил бўлган гальваник элементларнинг анод бўлимларида, темир атомларининг оксидланиши – ионларга парчаланиши , катод бўлимларида қайтарилиш – электронларнинг бириктириб олиш жараёнлари содир бўлади. Натижада, ҳосил бўлган темир атоми – ионлари (Fe2+) 4 билан реакцига киришиб, коррозия маҳсулоти – Fe(OH)2 ни ҳосил қиладилар (Расмга қаранг).
коррозия маҳсулоти – Fe(OH)2 ни ҳосил қиладилар (Расмга қаранг).
17 – Расм. Ер ости пўлат қувурининг емирилиш моделининг умумий чизмаси.
7.4. Ер ости қувурларини макро коррозион емирилиши
Ер ости пўлат қувурлари (трасса узунлигида) йўллар, қумлик, ботқоқлик, тупроқли ва турли тузилишга ва таркибга эга бўлган ер бўлимлари остидан ўтган бўладилар. Улар атмосфера ҳавосининг ўтказиш қобилияти, С. Э. Қ. ва бошқа кўрсаткичлари билан фарқ қиладилар. Натижада, бу бўлимлар орқали утган қувур узунлигида макрогальваник элементлар ҳосил бўлади. Масалан: йўл остидан ўтган қувур бўлимии билан, ўтмаган бўлими ўртасида; тупроқ тагидан ўтган қувур бўлими билан, қумли ер тагидан ўтган қувур бўлими ўртасида в. х. з. Бундай ҳолларда, кислородни (О2) яхши ўтказган ер қатлами тагидан ўтган қувур бўлими, макрогальваник элементнинг катод вазифасини, кам ҳаво утказадиган ер қатлами тагидан ўтган қувур бўлими анод вазифасини бажаради. (18, 19 – Расмларга қаранг). 18 – Расмдан кўриниб турибдики, йўлнинг икки томонидаги арикчалар орқали кислородни қувур юзасига кириб келиши онсон бўлганлиги сабабли, булар тагидан ўтган қувур бўлими, гальваник элементнинг катод вазифасини бажаради.
Йўл тагидан ўтган қувур бўлими эса, анод вазифасини бажаради.
18 – Расм. Ер ости қувурида, профилга эга бўлган йўл билан кесишганда, макрокоррозия элементини ҳосил бўлиш чизмаси.
1 – йўл усти; 2 – ер ости қувури; 3 – ариқчалар. К – катод, А – анод бўлимлари.
Агар трасса узунлигида қувур тупроқ ва қум қатламлари тагидан ўтган бўлса, бу ҳолда ҳам макрогальваник элементлар ҳосил бўлади. Бунда тупроқ қатлами орқали кислороднинг қувур юзасига кириб келиши, қум қатламига нисбатан кам бўлганлиги сабабли, тупроқ тагидан ўтган қувур бўлими гальваник элементининг анод вазифасини бажаради. Қум орқали ўтган қувур бўлими эса, катод вазифасини бажаради.(19 – Расмга қаранг).
19 – Расм. Қувур узунлигида кислород аэрациясининг бир хил бўлмаслигида, макрогальваник элементларнинг ҳосил бўлиш чизмаси.
1 – тупроқ қатлами; 2 – қум қатлами; 3 – қувур. А – анод, К – катод бўлимлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |