Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов


Эстетик тарбиянинг асосий воситалари



Download 2,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/80
Sana23.07.2022
Hajmi2,78 Mb.
#840249
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   80
Bog'liq
Axloq va nafosat falsafasi (Abdulla Sher Bahodir Husanov)

Эстетик тарбиянинг асосий воситалари 
 
Эстетик тарбия жараѐни ўз-ўзидан юзага келадиган ҳодиса эмас. Зеро, 
бу жараѐнни шакллантирувчи, йўналтирувчи ҳамда тартибга солувчи 
воситалар мавжуд. Бугунги кунда эстетик тарбияни шакллантирувчи бир 
қатор воситалар мавжуд бўлиб, бу воситалар йиллар давомида халқимиз 
тажрибасидан ўтган, халқ турмуш тарзининг асосий мезонига айланган. 
Булар санъат, оила, маҳалла ва бошқа шу каби воситалардир. Шу воситалар 
орасида санъат энг таъсирчан эстетик тарбия воситаси ҳисобланади.
Санъат моҳиятан шахснинг хис-туйғуларига таъсир кўрсатишга қодир 
бўлган муҳим жараѐн ҳисобланади. Шунинг баробарида, у инсонни доимо 
ўзига жалб этиб келган. Санъат инсоннинг эҳтирослар ва туйғулар оламига 
сингиб бориб уларни йиғлатади, кулдиради, ўйлашга мажбур қилади. 
Шунинг учун бўлса керак санъат барча даврларда инсонга ҳамроҳ бўлиб 
келган. Санъатни «бир нарсани яхши ишлаб чиқаришдан иборатдир», — деб 
билган таниқли жадид мутафаккири профессор Абдурауф Фитрат санъат ва 
унинг инсонга кўрсатажак таъсири тўғрисида мулоҳаза юритиб, шундай 
деган эди; «Буюк бир шодлик кўрган киши ўзининг шод туйғуларини 
бошқаларга билдириб, шодлигини орттирадир. Улуғ бир қайғуга учраган эса, 
ўз дардини бошқаларға ўткариб, ўзини овунтирған бўладир. Мияси 
юксалмаган болалар, санъатдан хабарсиз кишилар шодли-қайғули 
туйғуларини сакраб, ўйнаб, кулиб, йиғлаб, талпиниб жонлантирадилар, 
очиққа чиқариб бошқаларға англатадилар-да, шу йўл билан овунтирилган 
бўладилар, санъат эгалари эса турли товар (материал)лар ѐрдами билан 
ўзларининг туйғуларини жонлантириб майдонга чиқарадир. Шу йўлда 
бошқаларни ўз туйғулари билан туйғулантиришга тиришадир». 
Санъатнинг эстетик тарбия воситаси сифатидаги аҳамияти шу билан 
белгиланадики, эстетик тарбия фақат ва фақат инсонга хос бўлиб, у инсон 
орқали воқеликка айланади. Санъат тасвир воситалари орқали инсоннинг 
иделлари ва орзу-умидларини рангларда, охангларда, бадиий образларда акс 
эттиради, инсониятнинг фазилат ва иллатларини чиройли қиѐфалар билан 
унинг ўзига намойиш қилади. Бу билан санъат ўзига инсонни жалб этади, 
унинг қизиқишини орттиради. Натижада инсон санъатнинг мухлисига, 
томошабинига айланади. Агар инсон ўзининг эстетик туйғуларини мақсадли, 
ижобий томонга йўналтира олган бўлса, чинакам санъат унинг келажакдаги 
буюк ишларига раҳнамолик қилади. Аксинча, эстетик туйғуси ва эстетик 
диди тарбияланмаган киши санъатнинг буюк имкониятларидан мосуво бўлиб 
қолаверади. Бироқ, санъат у ѐки бу кўринишда тобора инсонга яқинлашиб 
бораверади. Зеро, ҳақиқий санъат асарлари инсонни доимо юксакликка, 
бунѐдкорликка ундаб келган эстетик тарбия воситасидир.
www.ziyouz.com kutubxonasi


245 
Шахснинг эстетик тарбиясини санъат воситасида амалга оширишнинг 
афзал томонини икки хусусият кўра ифодалаш мумкин. Биринчидан, санъат 
ижтимоий англашнинг бошқа шаклларига қараганда инсонга бирмунча 
яқинроқ ҳамда тезроқ таъсир кўрсата олиш имконига эга. Иккинчидан
санъат инсонни эстетик жиҳатдан камолотга етказиш жараѐнига муайян 
мафкуравий мазмун бағишлаши билан бирга инсон маънавий қадриятларини 
рўѐбга чиқаришда яқиндан ѐрдам кўрсатади. 
Санъат ўзининг эстетик бисотини тўлалигича намоѐн қилиши учун ҳам 
тарбия жараѐни билан чамбарчас боғланади. Маънавий жараѐнларни инсон 
томонидан англаниши шахс эстетик дидининг қай тариқа шаклланганлиги 
билан белгиланади. Чунки, инсон эстетик диди унинг гўзалликдан 
хунукликни, улуғворликдан тубанликни, фожеавийликдан кулгулиликни 
ажрата олиш қобилиятларига қараб бахоланади. Дид ѐрдамида одамлар 
ҳаѐтий фаолиятларини шакллантиришга ҳаракат қиладилар. Шунга кўра, 
инсоннинг дидсизлигини фожеа деб билиш ярамайди; дидсизлик бу тариқа 
фожеага айланмайди. Дидсизлик фожеага айланиши мумкин қачонки, бирор-
бир шахснинг паст даражадаги диди бошқа бир юксак дидли шахснинг 
дидига ҳукмронлик қилса ва уни ўз измига бўйсундиришга ҳаракат 
қилсагина дид фожеа тусини олади. Бундай ҳолат ўз навбатида ҳаѐт 
гўзалликларидан баҳраманд бўлишга монелик кўрсатади. Санъат ана шундай 
фожеаларнинг олдини олишда инсонга кўмак беради. 
Шуни айтиш лозимки, сўнгги йилларга келиб санъат ва маданиятга 
жамият ҳаѐтини ўзгартирувчи, унга хизмат қилувчи, фикрлар алмашинувини 
таъминловчи ҳамда эстетик аҳамият касб этувчи мураккаб ижтимоий жараѐн 
сифатида муносабат билдирилаѐтганлиги диққатга сазовор. Негаки, турли-
туман маданий-маърифий тадбирлар, ранг-баранг кўрик-танловлар, санъат 
байрамлари ва фестивалларини ўтказилши ўз навбатида кишиларни тайѐр 
маънавий «маҳсулотнинг истеъмолчиси»га айланиб қолишидан сақлайди. 
Шунингдек, санъатнинг инсон эстетик тафаккурини юксалтиришдаги 
аҳамияти яна шу билан изоҳланадики, санъат аввало; воқеликни бадиий 
қиѐфалар ѐрдамида акс эттиради, ўзида моддийлик ва маънавийликнинг 
эстетик мазмунини намоѐн қилади, ижтимоий ҳаѐтга янгича кўрк 
бағишлайди, уларни қайтадан ташкил этади ва ўзгартиради. Ана шунга кўра, 
инсоннинг билимлилик томони санъатнинг кўринишларини намоѐн эттириш 
ҳолатларини амалга оширади. Мазкур холатлар натижасида нафосат 
фалсафасининг тарбиявийлик хусусияти ўз ифодасини топади. 
Санъатнинг миллий ғояни мустаҳкамлаш ва сингдиришдаги аҳамияти 
шундаки, бадиий ижод нафақат ҳаѐт ҳақиқатларини очиб беришга 
кўмаклашади, балки миллионлаб одамларни мазкур ҳақиқатдан ҳабардор 
қилади. Бу билан санъат инсонлар тафаккурида ҳар қандай бўшлиқнинг 
пайдо бўлишига йўл қўймайди. Замоннинг ўзгариши билан инсоннинг 
жамиятга, табиатга бўлган муносабати ҳам ўзгариб боради. Бу эса шубҳасиз, 
инсоннинг тафаккури билан боғлиқ жараѐндир. Зотан, инсоний 
муносабатларга дахлдор бўлган бирор-бир жараѐн йўқки, у ерда тафаккур 
иштирок этмаса. Шундай экан, одамларнинг тафаккури ва дунѐқарашининг 
www.ziyouz.com kutubxonasi


246 
воқеликка кўрсатадиган таъсири бугунги куннинг энг долзарб масаласи 
бўлиб турган миллий ғоя ва миллий мафкурани шакллантиришнинг шарти 
сифатида алоҳида эътироф этилиши бежиз эмас.
Санъатнинг эстетик тарбиядаги миқѐсли ва муҳим роли шундаки, у 
одамларнинг ҳис-туйғуларига, ҳиссиѐтлари эса ақлига таъсир ўтказади, 
бундай таъсир оқибатида идрок этувчида руҳий эврилишлар вужудга келади. 
Санъат асарини мунтазам идрок этиш оилаю ишхона муаммолари, турмуш 
чигалликлари, етишмовчиликлар в.б. остида кўмилиб ѐтган қалбдаги тоза 
туйғуларнинг очилишига олиб келади. Инсон бу дунѐда мўъжиза борлигига 
ишониб яшай бошлайди. Яъни, санъат руҳни янгилаш қудратига эга. Айни 
пайтда бу руҳ гўзал ва улуғвор бўлгани учун ниманидир ѐқлайди, хунук ва 
тубанлиги учун ниманидир инкор этади. Ана шу нуқтада санъатнинг инсонни 
ғоявий жиҳатда тарбиялаши рўй беради: санъат ўзини эстетик завқ билан 
идрок этаѐтган индивиддан ғоя ва идеал хизматига бел боғлаган шахсни 
яратади. Бироқ, санъат воситасидаги эстетик тарбия носанъат эстетик 
объектлар орқали амалга ошадиган тарбиядан жиддий фарқ қилади. Бу фарқ 
унинг, юқорида кўриб ўтганимиз, субъект – объект – субъект тарзида рўй 
бериши билан боғлиқ. Санъат асарида эстетик объект ортига ―яширинган‖ 
биринчи субъект (ижодкор) ўзи яратган объекти (санъат) орқали турли 
ғояларни бадиий қиѐфа ва идеалларнинг бадиийят билан ниқобланган 
кўринишини иккинчи субъект – идрок этувчи онгига сингдиришга уринади. 
Ғоялар ва идеаллар эса, маълумки, фақат ижобий эмас, салбий ҳам бўлиши 
мумкин. Айниқса, тоталитар тузумларда асл санъат намуналарининг 
қораланиши, ижодкорларнинг қатағон қилиниши оқибатида, қўрқув остида 
яратилган асарлар ва истеъдодсиз, мадҳиябоз, замона зайли, билан иш 
кўрадиган ўткинчи ―санъаткор‖лар ―ижод‖лари эстетик тарбия учун акс 
таъсир кўрсатади. Масалан, Павлик Морозов каби ўз отасини сотадиган 
―Сталин болалари‖ фашистлашган ―фюрер болалари‖ни ―етиштириш‖ 
санъатнинг иштирокисиз мумкин эмас эди. Аммо бу – масаланинг бир 
томони, ғоявий жиҳати. Унинг иккинчи томони санъат асари савиясининг 
пастлиги билан боғлиқ. Баъзан санъат, афсуски, миллат эстетик дидининг 
айниқса, ѐшлар дидининг бузилишига хизмат қилади. Бундай ҳолат энг яққол 
кўзга ташланадиган санъат турлари – телевидение ва кино. Масалан, 
телевидениеда, хусусан, ўзбек телевидениесида берилган ва берилаѐтган 
Мексика телесериаллари, жангари филмлар, на овози, на мусиқий маълумоти 
бўлган 
эстрада 
хонандаларининг 
―қўшиқлари‖, 
кўпгина 
хусусий 
киностудияларда ―конвейр усулида‖ ишлаб чиқилаѐтган, профессионал 
актѐрлар ўрнига машҳурлиги бир соатлик халифага ўхшаган қўшиқчи-
артистлар рол ўйнаган, ―севди-севмади‖, ―ўлдим-куйдим‖ қабилидаги 
сценарийга асосланган кинофильмлар, бундай олиб қараганда, айтилганидек, 
танқидга арзимайди, лекин улар на фақат мавжуд, балки кундалик 
турмушимизнинг бир қисмига айланиб бормоқда. Уларни телефильмлар, 
қўшиқлар, фильмлар деб эмас, ―маънавий наркотика‖ деб аташ тўғрироқ 
бўлур эди. Шу боис Президент Ислом Каримов кино санъатининг инсон онги 
ва тафаккури, жамият ҳаѐтига таъсири беқиѐс эканини таъкидлашлари 
www.ziyouz.com kutubxonasi


247 
баробарида ―...Лекин шуни холисона айтиш керакки, ѐшларнинг тарбиясига 
чуқур таъсир кўрсатадиган замонавий қаҳрамон образи кино экранларимизда 
хали яратилганича йўқ. Суъратга олинаѐтган аксарият фильмларда 
киночиларимизнинг бугунги куннинг ҳақиқий манзараси, унинг ўткир 
муаммоларини чуқур хис эта олмаслиги, оддий одамлар ҳаѐтидан узоқлашиб 
қолгани сезилиб туради‖
1
,- 
деган таъкидлари ѐшларнинг эстетик 
тарбиясидаги бўшлиқни кино санъати воситасида тўлдириш бугунги кунда 
заруриятга айланиб бораѐтганлигининг исботидир.
Инсонни эстетик жиҳатдан тарбиялашда маҳалланинг алоҳида ўрни 
бор. Маълумки, ўзбек маҳаллалари чинакам эстетик қадриятлар маскани 
бўлиб келди. Модомики, маҳалла жамият ичидаги кичкина жамият бўлиб, у 
бугунги кунда фуқароларни нафақат ижтимоий ҳимояловчи маскан, балки 
ўзини ўзи бошқариш тизимининг ноѐб усули сифатида эстетик тарбия 
жараѐнларига бевосита ва билвосита таъсир этади. Бу таъсирлар 
қуйидагиларда ўз аксини топади: 
- фуқароларни яшаѐтган жойининг тозалиги, ободлиги, кўркамлигига 
масъуллик туйғусини юксалтириши ва маҳаллани гўзаллаштириш ишларига 
масъуллик туйғусини шакллантириш; 
- турмуш нафосати ва муомала маданиятини мустаҳкамлаш, инсонлар 
қалбида бунѐдкорлик туйғуларни пайдо қилиш; 
-меҳр-оқибат, тотувлик, муҳтож кишилардан ҳабар олиш каби юксак 
ахлоқий қадриятларнинг гўзаллик, улуғворлик сингари эстетик қадриятлар 
билан уйғунлаштирилиши; 
- маҳаллийчилик ва миллатчилик сингари салбий ҳолатларга йўл 
қўймаслиги ҳамда қўшничилик маданиятини камол топтириши билан; 
- исрофгарчиликка, дабдабабозликка йўл қўймаган ҳолда урф-одатлар, 
анъаналар, маросимлар, тантанали шодиѐналарни тартибли, чиройли 
ўтишини таъминлаши; 
- эстетик дид ва эстетик маданиятни назорат қилиш ва уни миллий 
хусусиятларини бойитиш ва ҳ.к.
Замонавий инсонни эстетик жиҳатдан камол топтиришда оиланинг 
ўрни ва таъсири беқиѐсдир. Оила эстетик тарбия воситаси сифатида кенг 
кўламли вазифаларни амалга оширади.
Биринчидан – эстетик тарбия ахлоқий тарбия билан уйғун холда 
шахсни миллий қадриятлар асосида камол топишига кўмаклашади; 
Иккинчидан – фарзанд феъл-атвори, табиати ва эстетик дунѐқараши 
оила шароитида гўзаллик ва эзгулик, улуғворлик ва олийжаноблик, 
қаҳрамонлик ва меҳр-оқибат туйғулари билан мустаҳкамланади; 
Учинчидан – фарзанднинг қобилияти, муомаласи, ўзини тутиши, 
етакчилик қилиш каби кўникма ва хусусиятларга эга бўлиши оиладаги 
эстетик муҳит билан боғлиқлиги; 
Тўртинчидан – ўсимликлар ва ҳайвонот олами ѐрдамида боланинг 
эстетик тарбиясига таъсир этишнинг анъанавий йўллари мавжудлиги; 
1
Каримов Ислом. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т., Ўзбекистон. 2008. 146 б. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


248 
Бешинчидан – бадиий адабиѐт, ахборот коммуникация воситалари 
(радио, телевидение, интернет)нинг эстетик тарбияга таъсири устидан 
назоратнинг мавжудлиги каби омиллар оилада эстетик тарбияни 
шакллантиришда мустаҳкам омил бўлади. 
Спорт эстетик тарбия воситаси сифатида замонавий инсонни камол 
топтиришда алоҳида эътиборга эга. Ҳозирда спортни ривожлантириш 
мамлакатимизда давлат сиѐсати даражасига кўтарилди. Бундан кўзланган 
асосий мақсад авлодни жисмонан бақувват, соғлом, ватаннинг жасур 
ҳимоячиси 
қилиб 
тарбиялашдир. 
Ҳозирда 
юртимизда 
спортни 
ривожлантиришга доир кўплаб дастурлар ишлаб чиқилган ва улар жамият 
муносабатларидан амалда иштирок қилмоқдалар. Кейинги кунларда 
Ўбекистон кўплаб спорт турлари бўйича жаҳон мусобақаларни уюштирувчи 
ва ўтказувчи мамлакат сифатида жаҳон ҳамжамиятида кўзга кўриниб 
бормоқда. Ана шуларнинг барчаси муайян маънода инсон нафосатли 
дунѐқарашини, тафаккурини соғломлаштиришига қаратилган. Бир сўз билан 
айтганда, спорт эстетик тарбиянинг муҳим воситаси сифатида «Фарзандлари 
соғлом юртнинг келажаги порлоқ бўлади» деган мақсадни амалга оширишга 
муҳим ҳисса қўшади. 
Бугунги кунда миллий ғоя ва миллий мафкура ҳаѐтий эҳтиѐж 
даражасига кўтарилди. Шундай экан, ҳар бир инсон жамиятда ўз ўрнини 
билиши, ўзини жамиятнинг ажралмас қисми деб ҳис қилиши лозим. 
Эндиликда мафкура дунѐсида пайдо бўладиган бўшлиқ пировардида жамият, 
инсон ва мамлакат учун нақадар катта хавф солишини англамоқдамиз. 
Тарбиянинг эстетик шакли эса мазкур жараѐнларда ѐш авлодни гўзаллик 
ҳақидаги туйғуларини, табиатга бўлган муносабатини, бадиий адабиѐтга 
қизиқишини, жамият маънавий ривожидаги янгича қарашларни гўзаллик ва 
улуғворлик асосида тарбиялашдек долзарб вазифани амалга ошириши билан 
муҳим аҳамият касб этади.
Таъкидлаб ўтилганидек, шахсни эстетик жиҳатдан тарбиялаш 
фавқулодда мураккаб ва серқирра жараѐндир. Бугунги кунда жамиятимизда 
амалга оширилаѐтган ижобий ишларнинг барчаси ана шу мақсадни тўғри 
йўналтиришга қаратилган. «Таълим тўғрисидаги қонун» ва «Кадрлар 
тайѐрлаш Миллий Дастури»ни қабул қилишдан мақсад ҳам инсонпарвар 
жамият қуришдек улуғвор вазифани амалга оширишга қаратилган. Чунончи, 
«Кадрлар тайѐрлаш Миллий Дастури»да таълимнинг ижтимоийлашуви, 
таълим олувчиларда эстетик бой дунѐқарашни ҳосил қилиш, уларда юксак 
маънавият, маданият ва ижодий фикрлашни шакллантиришга алоҳида 
эътибор қаратилганлиги фикримизни исботлайди. 
Эстетик тарбиянинг барча воситалари шахснинг воқеликка эстетик 
муносабатини равнақ топтиришга хизмат қиладиган тарбиявий фаолият 
бўлиб, у ўзига хос таъсирчанлик, туғѐнийлик кучига эга. Бусиз инсон билиш 
кўламининг вужудга келиши мумкин эмас. Шунингдек, инсон бадиий 
тафаккур қилиш қобилиятини ўстириш айни пайтда эстетик тарбия 
воситаларининг муҳим вазифаси саналади. Шунга кўра, эстетик тарбия 
воситалари икки хил хусусияти билан ажралиб туради. Биринчидан, улар 
www.ziyouz.com kutubxonasi


249 
воқеликда содир бўлаѐтган ҳодисалар тўғрисидаги маълумотларни инсонга 
тушунарли тарзда етказиб беради. Иккинчидан, замонавий фанларнинг 
эстетик ҳусусиятларни ҳиссий идрок қилишнинг фаол, тажрибалар асосида 
етказиб бериши билан диққатга сазовордир.
Умумий манзара шуни кўрсатадики, эстетик маданият шахс – жамият – 
шахс тизимида мавжуд бўлиб, бунда шахс маданияти устувор аҳамиятга эга. 
Яъни, эстетиклашган шахс жамиятни эстетиклаштиради, эстетиклашган 
жамият эса, ўз навбатида янги даражадаги эстетиклашган шахсни яратади ва 
шу тартибдаги ўзаро таъсир миллатнинг қадам-бақадам комиллик 
даражасига кўтарилиши учун хизмат қилади. 

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish