243
янгидан-янги турлари шаклланаѐтган ҳамда инсон онгини эгаллаш учун
олиб борилаѐтган кураш жараѐнида эстетик тарбия масалалари кун
тартибининг долзарб масалаларига айланмоқда. Маълумки, шахс ижтимоий
тараққиѐтнинг турли жабҳаларида бевосита ва
билвосита иштирок этади ва
бу жараѐнда ижтимоий тараққиѐтнинг эстетик субъектига айланади. Бирор-
бир шахс жамият ижтимоий жараѐнларидан четда турмайди, аксинча,
ўзининг хатти-ҳаракати билан бу жараѐнларга муайян даражада таъсир
кўрсатишга ҳаракат қилади. Эстетик тарбия ана шу таъсирларни гўзаллик ва
улуғворлик асосида йўналтиришга хизмат қилади.
Тарбиянинг бу шакли ижтимоий жараѐнларда иштирок этар экан, ўз
навбатида, кишиларга жамиятда олиб борилаѐтган
ижобий ишлардан
завқланиш, демократик муносабатларга нисбатан қизиқиш туйғусини
уйғотишни асосий мақсадлари сирасига киритади. Бундан ташқари, эстетик
тарбия инсонни янгиликлар яратишга ундабгина қолмай, айни пайтда уни
нафосат тамойиллари, гўзаллик талаблари асосида ривожлантиришга
ўргатади ҳам. Негаки, инсон оламга эстетик жиҳатдан бой дунѐқарашга эга
бўлган, эстетик туйғуси ва эстетик диди тарбияланган холда келмайди. Бу
кўникмалар инсон томонидан воқеликни кузатиш, ўрганиш ва
улардан
тегишли хулосалар чиқариши натижасида шаклланади. Инсон ана шу
туйғулар таъсирида ўзи учун мутлақо янги бўлган оламни кашф этади.
Шу боис бугунги кунда эстетик тарбиянинг бош мақсади - шахсни ҳар
томонлама камол топтириш, унинг эстетик диди ва эстетик дунѐқарашини
бойитишдан иборатдир. Ушбу мақсадлардан келиб чиққан холда
қуйидагилар эстетик тарбиянинг асосий вазифаларига айланиши зарур:
- шахсни ҳаѐтни оқилона, теран хис этадиган,
турмуш тарзини
бунѐдкорлик асосида ташкил этишга интилган янги кишини шакллантириш;
— фуқароларда санъат асарлари ва бадиий ижод намуналарини фаол
ўзлаштириш, уларнинг эстетик моҳиятини англаш ва баҳолаш қобилиятини
такомиллаштириш;
— жамият аъзоларининг ижодий имкониятларини намоѐн қилдириш ва
улардан фойдалана билишга ишонч туйғусини уйғотиш;
— табиат ҳамда жамият ижтимоий жараѐнларига соф туйғу билан
муносабатда бўлишга ва уларни равнақ топтириш йўлида астойдил фаолият
олиб бориш кўникмаларини хосил қилиш;
— ўтмиш маънавий меросимизга ҳурмат хиссини уйғотиш, миллий
ғурур, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш
учун замин яратиш;
— ижоднинг барча турларини тараққий эттириб жаҳонга юз тутиш ва
уларни миллат манфаатлари учун наф келтирадиган томонларини тарғиб
қилишга ундаш каби масалаларни оқилона хал этишга эришиш;
эстетик туйғу ва эстетик диднинг инсоннинг барча фаолиятларида
устувор бўлишини таъмин этиш билан белгиланади.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, эстетик тарбияни қарор
топтириш жамиятнинг бирдан бир мақсади эмас. Эстетик тарбиянинг
вазифаси нафақат юксак эстетик дид, эсетик идеал ва эстетик туйғуларга эга
бўлган
инсонларни яратиш, балки уларни жамият ҳаѐтида, турмуш
www.ziyouz.com kutubxonasi
244
нафосатида, меҳнат фаолиятида, шунингдек ахлоқий муносабатларда
гўзаллик ва улуғворликни хис қиладиган ва ярата оладиган инсонларни
шакллантиришдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: