Туркистон маърифатчи-жадидларининг эстетик қарашлари
XIX аср охири ва ХХ аср бошларида Россия мустамлакаси бўлган
мазлум Туркистонда ҳам Уйғониш рўй берди. Нисбатан қисқа вақтни ўз
ичига олган бўлса-да, бу Уйғониш ҳаѐтнинг барча соҳаларида акс этди.
Унинг ибтидосида илғор рус тафаккуридан хабардор маърифатчилар турар
эди. Бу маърифатчиларнинг бир қисми кейинчалик жадидлар деб атала
бошлади. Уларнинг асосий мақсади Туркистоннинг миллий озодлигига
эришиши эди. Бунга эришишнинг йўлини эса улар халқни маърифатли, ўз
инсонлик ҳуқуқини талаб ва ҳимоя қила оладиган даражага кўтаришда деб
билдилар. Бунинг учун эса, улар наздида уч йўналиш муҳим эди: маориф,
санъат ва матбуот. Шу нуқтаи назардан маърифатчи-жадидларнинг санъатга,
айниқса, унинг ўша даврда кенг ѐйилган энг қамровли турлари бўлмиш
адабиѐт ва театрга алоҳида эътибор берганлари табиийдир. Зеро маърифатчи-
жадид мутафаккирлар эстетик тарбия орқали миллат озодликка эришади, деб
ҳисоблар эдилар. Шу боис жадидликни маълум маънода ижтимоий-эстетик
ҳаракат, деб ҳам айтиш мумкин.
Бу ҳаракат ибтидосида турганлардан бири буюк ўзбек шоири Зокиржон
Холмуҳаммад ўғли Фурқатдир (1958-1909). Агар шоирнинг ғазаллари,
муҳаммислари, мусаддаслари лирик табиатга эга бўлиб, уларда ѐр гўзаллиги
мадҳ этилса, маснавийларида ижтимоий муаммолар ўртага ташланади.
Маснавийларнинг бир қисми («Илм хосияти», «Виставка хусусида»,
«Гимназия») маърифатни тарғиб қилишга бағишланган. «Тошкент шаҳрида
www.ziyouz.com kutubxonasi
302
бўлғон нағма базми хусусида», «Нағма ва нағмагар ва анинг асбоби ва ул
нағма таъсири хусусида», «Суворов ҳақида», «Шоир аҳли ва шеър
муболағаси хусусида» деб аталган маснавийлар эса маълум маънода
эстетикага тааллуқли. Истеъдодли филолог олим Шуҳрат Ризаев улардан
бирини – «Суворов ҳақида»ги маснавийни илк ўзбек театр танқиди намунаси,
спектаклга шеърий йўлда ѐзилган тақриз дейди. Бу фикрда жон бор. Зеро
юқоридаги маснавийларни ўзига хос эстетик манзумалар дейиш мумкин.
Фурқат «Нағма ва нағмагар ва анинг асбоби ва ул нағма таъсири хусусида»
маснавийсида «Тошканд шаҳрида бўлғон нағма базми хусусида»
маснавийсидаги «тақризчилик» доирасидан чиқиб кетади, хонандалар,
созандалар, концерт зали, унга кириш қоидаларини тасвирлашдан воз кечади,
асосий эътиборни мусиқадан ва ундан олинадиган эстетик лаззат ҳақида
фикр юритади. Шоир-нафосатшунос миллий мусиқа асбобларимизнинг
баъзиларини санаб ўтиб, агар расмона мусиқа таълими йўлга қўйилса, улар
Оврўпа
мусиқа
асбобларидан
қолишмайдиган
уйғунлик
билан
жаранглашларини таъкидлайди:
Мусулмон ичра, лекин нағма кўп бор,
Чунончи ғижжаку танбуру сетор,
Дутору арғанун, қонун ила руд,
Рубобу доира чангу найу уд...
На суд аммоки йўқ устоди комил,
Эмас таълими ҳам онинг такомил.
Агар бўлса расо нағма камоли,
Учар қушлар тушар, бор эҳтимоли.
Фурқат мусиқа санъатининг таъсирини сўз билан ифодалашга ҳаракат
қилади, мусиқий оҳанг ўзида мужассам этган мазмунни тасвирлашга
уринади; мусиқани оҳанг воситасида табиат гўзаллигини тасвирлагувчи
санъат тури сифатида талқин этади:
Мисоли булдур андоқ нағмаларни,
Кумушлик сувларидек чашмаларни
Тагини майда тош тутгонга ўхшар,
Ўшал тошдин секин ўтгонга ўхшар.
Ва ѐ дарѐни бир мавжи латифи
Ҳаво бирла бўлур чунким радифи.
Ўшал дарѐни мавжидур табассум
www.ziyouz.com kutubxonasi
303
Қаттиқ кулгуси қилғонда талотум
.
Мусиқани идрок этиш, Фурқат наздида, кўнгил ҳолини, қалбнинг энг
тубида ѐтган яширин ҳисларни англаш билан баробар, зеро мусиқа – сўз
орқали ифодалаб бўлмайдиган, қошида сўз ожизлик қиладиган туйғуларни
инсондан инсонга етказиш санъати:
Дилда ҳама сўз ўлса ниҳоний,
Дегай нағма забони бирла они
.
«Шоир аҳволи ва шеър муболағаси хусусида» маснавийсида Фурқат
ижодкор истеъдодини «балоғат» тушунчаси билан ифодалайди. Шоир одам
Саъдий каби кўпни кўриши ва билиши лозим: ижоднинг асосида ҳаѐтни
инъикос эттириш ѐтади:
Агар шоир одам томошо қилур,
Таажжуб кўруб назм иншо қилур.
Балоғат эрур шеър оройиши,
Агар бўлса бир нуқта кунжойиши.
Ҳофиз, Саъдий, Фирдавсийлар каби балоғат эгаси бўлган ижодкорлар
яратган асарлар ҳаққонийлиги билан латофатлидир, яъни мазмун гўзаллиги
бадиий асар умумий гўзаллигининг асосидир:
Ўшал байт бизларга марғуб эрур,
Латофатлар анда басе кўп эрур
.
Мазкур маснавий-манзумаларда бадиий ижод ва эстетик идрок этиш,
эстетик англашни юксалтириш, умуман, бадиийят муаммолари ўртага
ташланган бўлса, Анбар Отин (1870-1915) ижодида санъатнинг ижтимоийлик
моҳияти биринчи ўринга чиқади. Яъни Фурқатдаги ибтидо Анбар отинда
марказга, марказий масалага айланади – Анбар отин бадиий ижодга
мумтозчилик эмас, жадидчилик нуқтаи назаридан ѐндашади: бадиий асар
халққа, уни миллий озодликка олиб чиқишга хизмат қилиши керак. У бир
шеърида Камийга мурожаат этиб, шундай дейди:
Шеър ѐзсангиз халойиқ ҳолидан мавзу этинг,
Кўп улуғларни мадҳ этмоқ эрур бу исроф.
Аввало ўйланг, эл ичра зиндаги қай ҳолдадир,
Икки ѐқлик зулмни сиз айланг ҳамиша эътироф
.
Фурқат. Танланган асарлар, икки томлик, 2 т., Т., Ўздавнашр, 1959. 30-31-б.
Ўша манба, 97-б.
Ўша манба, 97-98-б.
Ўша манба, 46-47-б.
www.ziyouz.com kutubxonasi
304
Анбар Отин «Қаролар фалсафаси» рисоласида шоирлик истеъдодига,
шоирлар тоифаларига алоҳида тўхталади. Шоира устоз шоирларни юзаки
талқин этишга, улар ижодини ѐр кўйидаги оҳ-воҳлардан иборат деб қарашга
кескин қарши чиқади. Мумтоз шоирларнинг фикрий-фалсафий теранлигини
англашга чақиради:
«Аксари замона аҳли машҳур номвор устодлар ҳақида аларнинг назми
нолалариға зоҳиран баҳо бериб, алар фақат ѐр ишқида овора бўлуб, умр
ўтказибдур дерлар...
Ҳақиқатда ложарам ул ғазаллар ботини ҳисобсиз фалсафий дониш ва
ақл гавҳарлари ила тўладур»
.
Анбар Отин бадиий ижод аҳлида алоҳида, ўзига хос нигоҳ борлигини,
улар бошқалар кўрмаган нарсаларни кўра билишларини таъкидлайди. Ана
шу нигоҳ, истеъдодни шоира «кўз» деб атайди.
«..Маҳфий эмаски, – деб ѐзади Анбар отин – ҳар шоирда ўткир
ботиндаги, яъни ҳаѐт ичидаги сирларни кўрадигон кўз бўлур. Ўшал ўткир кўз
илан бошқалар кўрмаган сирларни мушоҳида қилуб, адаб ҳаририға буркаб,
арзи маънисини нафис иборалар илан тараннум этар. Шундоқ шоирни шоир
деса бўлур.
Модомики, шоир шундоқ фалсафий мушоҳада эгаси экан, анинг барча
фикри такрорий йўл илан таълим олишга сазовордир».
Кўриниб турибдики, Анбар Отин шоирона нигоҳ билан илғаб олинган
воқеликни «адаб ҳаририға буркаб», «нафис иборалар билан», яъни юксак
бадиийят, мажозий ифода ва равон тил – гўзал шакл воситасида ўқувчига
етказишни талаб этмоқда.
Айни пайтда, рисола муаллифи тушкунлик руҳидаги шеърларни ва
таркидунѐчиликни тарғиб этувчи асарларни ҳамда уларнинг ижодкорларини
қаттиқ танқид остига олади. Унинг фикрига кўра, бундай асарлар жамият
учун зарарли. Зеро «бу каби шоирлар ғазалиѐтини ўқуғон одам умрини
барҳам бериб, тезроқ дунѐдин кечиш фикриға дучор бўлур...»
Шоира ҳар
бир бадиий асар ҳаѐтбахш руҳга эга бўлиши ва шу билан жамиятни
янгилашга хизмат қилиши, миллий озодлик учун курашга даъват этиши
керак деган фикрни илгари суради.
Агар биз Фурқат ва Анбар Отин ижодини, маърифатчи-жадидчилар
эстетикасининг дастлабки босқичи десак, унинг юксак поғонасини Беҳбудий,
Фитрат, Ҳамза, Садриддин Айний, Абдулла Қодирий, Чўлпон сингари улкан
ижодкорлар қарашларида кўришимиз мумкин. Улар орасида, айниқса,
Фитрат (1886-1938) билан Чўлпоннинг (1898-1938) эстетик қарашлари
алоҳида диққатга сазовор. Зеро бу қарашлар маълум маънода санъат
фалсафаси сифатида муайян назарий асосларга қурилган. Шу жиҳатдан
Абдурауф Фитратнинг «Адабиѐт қоидалари» рисоласи эътиборга молик.
Аввало шуни айтиш керакки, «Адабиѐт қоидалари»да муаллиф на
фақат адабиѐт назариѐтчиси сифатида, балки кенг қувваи ҳофизали
Анбар отин. Танланган асарлар. Т., Ғ.Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат нашриѐти, 1970. 48-б.
Ўша манба, 98-б.
www.ziyouz.com kutubxonasi
305
нафосатшунос тарзида майдонга чиқади. У бадиий адабиѐтни алоҳида,
мухтор, «катта санъат» сифатида олиб қарамайди. Фитрат наздида у ҳам
санъат тури, бошқа санъат турлари билан узвий алоқадорликда иш кўради.
Шу боис жуда кўп ўринларда «Адабиѐт қоидалари» – мисоллари бадиий
адабиѐтдан келтирилган эстетика назариясига айланиб кетади. Бу тасодифий
эмас. Фикримизнинг исботи учун рисоланинг ўзига мурожаат қилайлик.
Фитрат бадиий адабиѐт нима эканини англатиш, назарий, амалий
таърифлаш учун энг аввало «санъат» ва «гўзал санъатлар» ибораларини
тушуниб олиш лозимлигини айтади. У санъатнинг икки хил – манфаатли ва
манфаациз, яъни ҳунар-санъат ҳамда соф-санъат бўлишини танбурсоз уста
билан «Ироқ» куйини чалган танбурчи мисолида жонли тушунтириб беради;
танбурнинг яхшилиги – ишга яраганлиги, фойда келтиргани. «Ироқ куйининг
ѐхшилиғи эса кишига маънавий таъсир этмак... Шунинг учун бунинг
ѐхшилиғига, ѐхшилиғ эмас гўзаллик дейдилар. Бундай санъатларга «гўзал
санъатлар» дейиладир»
.
Мутафаккир адиб бу билан бевосита бўлмасада, билвосита
гўзалликнинг манфаацизлик хусусиятини ҳам таъкидлаѐтгани кўриниб
турибди. Айни пайтда у гўзаллик яратишга қаратилган санъатларнинг муайян
маданий даражага кўтарилган халқларда мавжуд бўлишини ва унинг асосий
вазифаси идрок этувчини бир томондан, овунтириш, иккинчи томондан,
тарбиялаш эканини айтиб ўтади: «Мияси юксалмаган болалар, санъатдан
хабарсиз кишилар шодлиқли, қайғули туйғуларини сакраб, ўйнаб, кулиб,
йиғлаб,
талпиниб
жонлантирадилар,
очиққа
чиқариб
бошқаларға
онглатадилар-да, шу йўл билан овунтирилған бўладирлар, санъат эгалари эса
турли товар (материал)лар ѐрдами билан ўзларининг туйғуларини
жонлантириб майдонға чиқаради. Шу йўлда бошқаларни ўз туйғулари билан
туйғулантиришга тиришадирлар». Санъатнинг ана шу хусусиятлари ва
вазифалари тўғрисида фикр юритиб бўлгач, Фитрат яна «гўзал санъатлар»
таърифини, лекин энди бойиган, мукаммаллашган таърифини келтиради:
«Мана шундай «юрак, фикр, туйғу тўлқунларини сўз, товуш, бўѐв, шакл,
ҳарф, ҳаракат каби товарлар (материаллар) ѐрдами билан жонлантира
чиқариб, бошқаларда ҳам шу тўлқунни яратмоқ» ҳунарига «гўзал санъатлар»
дейиладир».
Шундан сўнг Фитрат ҳар бир «гўзал санъат»нинг материалига,
субстратига (моддий асосига) қараб, уларни олти тур ва икки хилга
(туркумга) бўлади. У мусиқани биринчи ўринга қўяди, ундан кейин «расм,
ҳайкалчилик, меъморлик, ўйун (танс), адабиѐт» келади. «Гўзал
санъатларнинг мана шу олти турлари бир-бирларига яқинлашмоқ эътибори
билан икки туркумга айриладир, – деб якунлайди муаллиф ўз хулосасини. –
Адабиѐт, мусиқа, ўйун (танс) бир туркум; расм, ҳайкал, меъморлик бир
туркум бўладир»
.
Фитрат. Адабиѐт қоидалари. Т., Ўқитувчи, 1995, 20-б.
Ўша манба, 21-б.
www.ziyouz.com kutubxonasi
306
«Адабиѐт қоидалари»да Фитрат услуб масаласига ҳам атрофлича
тўхталади. Услубнинг замонга, маконга ва шахсга хослик хусусиятларини
айтиб ўтади, уни уйғунлик билан, оҳанг билан узвий боғлиқ равишда тадқиқ
этади. Шунингдек, муаллиф китоб охирида, «Адабиѐтда оқим истилоҳлари»
сарлавҳаси остида классицизм, рационализм, романтизм, символизм,
реализм, модернизм сингари тарихий ва замонавий йўналишларнинг қисқача
тавсифини беради.
Фитратнинг «Адабиѐт қоидалари»дан ташқари мусиқамиз тарихи ва
аруз назариясига бағишланган алоҳида-алоҳида рисолалари ҳам борки, улар
ҳам эстетика нуқтаи назаридан қимматлидир.
Туркистон бадиий-эстетик тафаккурига улкан хисса қўшган яна бир
жадид мутафаккири Абдулҳамид Чўлпондир.
Чўлпоннинг гўзаллик ҳақидаги тушунчаси ўзига хос, асосан у шоир
шеърларида «гўзал» сўзи орқали акс этади. Ўз фикрини шўролар
цензурасидан яшириб ифодалаш мақсадида шоир «гўзал» сўзига турли хил
маънолар юклайди: у, бир томондан, қўл етмас гўзал ѐр, иккинчи томондан
сурурий (романтик) гўзаллик. Лекин ҳар икки ҳолатда ҳам тагмаъно
тутқунликка маҳкум гўзалликни, гўзал Туркистонни ўзида мужассам этади.
Мисол тариқасида Чўлпоннинг машҳур «Гўзал» шеъридан илк ва сўнгги
бандни келтирамиз; шеърда Ватан гўзаллиги билан унга ошиқ фарзанднинг
ички гўзаллиги омухталашиб кетади:
Қоронғу кечада кўкка кўз тикиб,
Энг ѐруғ юлдуздан сени сўраймен,
Ул юлдуз уялиб, бошини букиб,
Айтадир: «Мен уни тушда кўрамен.
Тушимда кўрамен, - шунчалар гўзал,
Биздан-да гўзалдир, ойдан-да гўзал!..»
...Мен йўқсил на бўлиб уни суйубмен?!
Унинг-чун ѐнибмен, ѐниб-куйубмен,
Бошимни зўр ишга бериб қўйубмен,
Мен суйуб... мен суйуб... кимни суйубмен?
Мен суйган «суюкли» шунчалар гўзал,
Ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал!
Ёки «Бинафша» шеърининг мана бу ибтидо бандига эътибор қилинг:
Бинафша сенмисан, бинафша сенми,
Кўчада ақчага сотилган?
Бинафша менманми, бинафша менми,
Чўлпон. Асарлар. Уч жилдлик, 1-жилд. Т., Ғ.Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат нашриѐти, 1994 й., 4-б.
www.ziyouz.com kutubxonasi
307
Севгингга қайғунгга тутилган?
Бинафша – дунѐ бозорида сотилган гўзал Туркистоннинг тимсоли.
Туркистон – ватанпарвар шоир учун энг олий гўзаллик. Шу боис ҳам ҳар
иккала шеър тутқин гўзалликни нафақат рамзда, балки тенгсиз гўзал шаклда
ифодалайди. Чўлпон яратган шаклий гўзаллик мазмундаги мунгли гўзаллик
билан уйғунлашиб кетган. Шоир гўзалликни шу тарзда кўради ва инъикос
эттиради, зеро қўрқув ҳукмрон бўлган мазлум ҳаѐтда фақат хаѐл гўзалдир:
Хаѐл, хаѐл... Ёлғиз хаѐл гўзалдир
Ҳақиқатнинг кўзларидан қўрқаман...
Чўлпон Фитратга ўхшаб, эстетикага ѐхуд муайян санъат турлари
назариясига доир махсус рисолалар ѐзган эмас. Лекин унинг бир қатор
мақолалари борки, уларда бадиий адабиѐт, театр санъати, актѐр маҳорати
муаммолари кўтарилган. Чўлпон бадиий ижод соҳибларидан «янгича»
ѐзишни талаб қилади.
Янги замонда Навоий, Лутфийлар тилида, услубида ѐзиш мумкин
эмаслигини жўшиб шундай англатади: «Навоий, Лутфий, Бойқаро, Машраб,
Умархон, Фазлий, Фурқат, Муқимийларни ўқиймен: бир хил, бир хил, бир
хил! Кўнгил бошқа нарса – янгилик қидирадир...»
Ана шу нарса –
«янгилик»ни Чўлпон улуғ ҳинд ѐзувчиси Рабиндранатх Тҳокурда (Тагорда)
кўради. Тагор, унинг наздида, замонавий Шарқ санъаткорининг намунавий
тимсоли. Шу сабабли ҳам Чўлпон Тагорга бир эмас, уч мақола бағишлайди.
Чўлпон ижодида ўнлаб мақолалар театрга бағишланганини кўрамиз. У
Мейерхолд театрини юксак баҳолаб, ўзбек театрини ҳам ўша даражага
чиқишини истайди. Айни пайтда Маннон Уйғур санъатига юксак баҳо
беради. Шоир-нафосатшуносни актѐр маҳорати масаласи алоҳида
қизиқтиради. «Актѐрга аҳамият бериш демак, сўзга аҳамият бериш демакдир,
чиройлик сўз чиройлик қилиб гапирилса, томошанинг таъсири бўлмай иложи
йўқ... Гўзал ва усталарча ўйнағон актѐр гўзал ва усталарча гапиришни ҳам
билсин», – дейди Чўлпон
.
У бир томондан гўзал асар, иккинчи томондан асарда гўзаллик яратиш
учун биргина истеъдоднинг камлик қилишини, қаттиқ меҳнат қайта
ишлашлар – режалаштирилган эстетик фаолият ҳам зарурлигини
таъкидлайди. Чунончи, Лутфулла Нарзуллаев ижодига бағишланган «Саҳна
сирларига ошно санъаткор» мақоласида у актѐрнинг рол устида ишлашини
умумлаштириб, унинг эстетика талаби эканини, яъни, санъат учун хусусий
эмас, балки умумий ҳодиса эканини жуда чиройли ифодалайди: «Ҳар қандай
ижодий асарни ҳам ишлаб пишитадилар, – деб ѐзади Чўлпон. – Шоирнинг
шеъри, насрчининг роман ѐ ҳикояси, бастакорнинг чолғу асари, чолғучининг
Ўша манба, 42-б.
Ўша манба, 142-б.
Чўлпон. Адабиѐт надир. Т., Чўлпон, 1994 й., 57-58 б.
Ўша манба, 112-113 б.
www.ziyouz.com kutubxonasi
308
бажармаси, ҳатто заргарнинг чиройлик балдоқ ва шокиласи, йўнмачи
устанинг йўнмакор асари... — булар ҳаммаси ишланиш орқасидан пишади,
етилади, қийматли асар ҳолига келади»
.
Юқоридаги мисоллардан кўриниб турибдики, Чўлпон ҳам бошқа жадид
мутафаккирлари каби миллатни эстетик тарбия воситасида уйғотишни
бирламчи вазифа деб билган. Шу боис унинг асосий диққати ўша даврларда
нисбатан оммавий бўлган санъат турлари – бадиий адабиѐт ва театрга
қаратилди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Туркистон жадид-маърифатчилари
қисқа вақт ичида нафис санъат тарғиботини йўлга қўйдилар. Афсуски, янги
мустамлакачилик сиѐсати асосига қурилган шўролар давлати уларни қатағон
қилиб, асарларини таъқиқлаб, Туркистон халқлари Уйғониши ҳаракатига чек
қўйди. Шунга қарамай, жадидлар қолдирган мерос бугунги кунда ҳам ўз
аҳамияти ва таъсир кучини йўқотган эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |