Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов


Умар Хайѐм нафосат фалсафасида гўзалликка муносабат



Download 2,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/80
Sana23.07.2022
Hajmi2,78 Mb.
#840249
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80
Bog'liq
Axloq va nafosat falsafasi (Abdulla Sher Bahodir Husanov)

Умар Хайѐм нафосат фалсафасида гўзалликка муносабат 
 
Машшоиййунлик нафосат фалсафасининг яна бир намояндаси шоир ва 
файласуф Умар Хайѐмдир (1048-1123). Машшоиййун-мутафаккирлар ичида 
у алоҳида ажралиб туради. Хайѐм Форобий ва Ибн Сино изидан бориб, 
фалсафа, мантиқ, астрономия ва бошқа фан соҳаларига доир йирик асарлар 
яратди. Унинг эстетик қарашлари кўпроқ рубоийлари ва «Наврўзнома» 
асаридан жой олган. Хайѐм қарашлари, бир томондан, чан-буддҳачилик 
эстетикасига яқин бўлса, иккинчи томондан, уларни экзистенциячиликнинг 
ибтидоси дейиш мумкин. 
Хайѐм мураккаб файласуф-шоир, унинг меросига фақат бир томонлама 
ѐндашиш мумкин эмас. Айниқса файласуфнинг рубоийлари муаллиф 
дунѐқарашининг кўпқирралилиги билан ажралиб туради. Шуниси муҳимки, 
Хайѐм ўз дунѐқарашини рисолаларидан кўра, шеъриятида теранроқ 
ифодалаган, уни эстетик шаклда – нафис адабиѐтнинг рубоий жанрида 
ўқувчига етказишга интилган, гўзаллик ва хунуклик, фожеавийлик ва 
кулгилилик мезоний тушунчалари призмасидан ўтказиб тақдим этган. 
Хайѐм наздида инсон, кейинчалик экзистенциячи Карл Ясперс 
таъкидлаганидек, эртага нима бўлишини, у ўзини қаерда ва қандай ҳолатда 
кўришини билмайди, «у ҳамма ҳодисаларда бир хил бўлолмайди, у – йўл»
1

Рубоийларнинг кўпчилигида, экзистенциячилар севган ибора билан айтганда, 
инсон ўз ҳолига ташлаб қўйилганини – унга ихтиѐр эркинлиги берилгани ва 
тақдир кинояга мавзу бўладиган даражадаги ҳодиса эканини кўрамиз; ҳар 
бир мавжудликни Аллоҳ яратган, лекин унинг хусусиятларини кейинчалик 
ўзгартмайди – «ўз ҳолига ташлаб қўяди». 
Хайѐм ҳам ўз салафлари каби гўзалликка алоҳида эътибор беради, уни 
инсон билан бевосита ѐки билвосита боғлиқ ҳолда олиб қарайди. Жумладан, 
нарсалар гўзаллиги ҳам инсон билан боғлиқ. Масалан, олтин нима учун 
гўзал? У қимматбаҳо рангли металлиги учун эмас, балки инсонга безак 
бўлгани, инсон ташқи аъзоларини гўзаллаштиришга хизмат қилгани сабабли 
гўзалдир. У хулқий гўзаллик ҳақида фикр юритар экан, ташқи ва ички 
гўзалликнинг уйғунлиги масаласига алоҳида урғу беради, барча 
машшоиййун файласуфлар каби гўзаллик билан эзгуликнинг яхлит намоѐн 
бўлиши тўғрисида тўхталади; гўзалликни гўзал юз билан боғлаб талқин 
этади:
1
Қаранг: Шер А. «Соғлом авлод» журнали, 1996 й., 9-10 сонлар. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


286 
«Гўзаллик барча тилларда васф этилади ва ҳар қандай ақлга хуш 
келади, – деб ѐзади мутафаккир «Наврўзнома» асарида. – Дунѐда яхши 
нарсалар кўп, уларни кўриб баҳраманд бўлиш одамларни шод этади ва 
табиатларини покиза қилади, аммо ҳеч нарса гўзал юз ўрнини боса олмайди, 
чунки гўзал юз шундай қувонч бахш этадики, бошқа ҳеч қандай қувонч унга 
тенг келолмайди. Айтадиларки, гўзал юз дунѐда саодат сабабчисидир. Агар 
гўзал юз яна яхши хулқ билан уйғунлашса, бахт-саодатнинг энг юқори 
даражаси бўлади. Агар одам ҳам ташқи кўринишидан, ҳам табиати билан 
яхши бўлса, Худо ва одамлар учун севимлидир. Гўзал юз тўрт фазилатга 
эгадир. Улардан бири шуки, гўзал юз уни кўрган одамнинг шу кунини 
хайрли этади, иккинчиси, ҳаѐтдан баҳраманд бўлиш онларини ширин қилади, 
учинчиси, у одамни очиқ кўнгилли ва олижаноб этади, тўртинчиси, бойликни 
кўпайтиради ва юқори мансаб ато этади»
1

Шуни айтиш керакки, май у даврларда биз ҳозир тушунадиган «бир 
яйраш» учун ичилган эмас, Хайѐм ҳам, унинг салафлари ҳам майга бошқача 
муносабат билан ѐндашганлар. Хайѐм майни инсоннинг асл ўзилигини 
намоѐн қилувчи восита, эстетик ҳиссиѐтни уйғотувчи модда сифатида олиб 
қарайди, унга алоҳида фалсафий мақом – маҳаклик (қимматбаҳо тошларни 
синайдиган тош) мақомини беради. Бу бежиз эмас. Чунки Хайѐм инсонни 
коинотнинг энг қимматбаҳо моддаси деб билади: 
Дунѐнинг тилаги, самари ҳам биз, 
Ақл кўзин қораси – жавҳари ҳам биз. 
Тўгарак жаҳонни узук деб билсак, 
Шаксиз унинг кўзи – гавҳари ҳам биз
2

Ана шу улуғ инсоннинг реал ҳаѐти, унинг мавжудлиги моҳиятига тўғри 
келмаслиги, улкан фожеавийлик сифатида Хайѐмда скептицизмга, гоҳида 
агносцизмга мойиллик туғдиради. Буни файласуф адиб Асқад Мухтор 
қуйидагича изоҳлайди: 
«Умар Хайѐм майни куйлаган. Аммо буни Абу Нувоснинг 
ҳамриятлари, Манучеҳрнинг мусамматлари ва кўп сонли соқийномалари 
билан аралаштирмаслик керак. Хурсандчилик майхўрлиги бошқа, 
аламзадалик майхўрлиги бошқа. Хайѐм кайфи бениҳоя аламли ва фожеий 
кайф: инсон ўлимга маҳкум, у бир лаҳза бўлса ҳам лаззат излаши керак. 
Чинакам шодлик лаҳзаларни гулдек узиб эмас, Данте айтган абадий сўлмас 
гулзорга кўз тикиб яшайди. Абадий сўлмас гулзор эса – умид. Хайѐмда 
инсоннинг худодан бўлак умиди йўқ. 
Хайѐм рубоийлари – фоний банданинг жавобсиз фарѐдларидир


Хайѐм шахси, фалсафаси ва рубоийларининг моҳиятини бундан ортиқ 
лўнда қилиб айтиш мумкин бўлмаса керак. 
1
Умар Хайѐм. Наврўзнома, Т., Меҳнат. 1990, 54-б. 
2
Умар Хайѐм. Рубоийлар, 9-б. 

Мухтор А. Уйқу қочганда. Т., Маънавият, 2005, 27-б. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


287 

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish