Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов



Download 2,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/80
Sana23.07.2022
Hajmi2,78 Mb.
#840249
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   80
Bog'liq
Axloq va nafosat falsafasi (Abdulla Sher Bahodir Husanov)

Ўлим жазоси 
Ўлим, маълумки, ахлоқий нуқтаи назардан энг улкан ѐвузлик 
ҳисобланади. Айниқса мажбурий ўлим. Шунга кўра, ўлим жазосининг 
www.ziyouz.com kutubxonasi


98 
ҳуқуқий жиҳатдан қўлланилиши моҳиятан жамият томонидан ѐвузликка 
қарши ѐвузлик билан жавоб беришдир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ислом динининг уч асоси 
борлигини айтиб, уларнинг биринчиси одам ўлдирмаслик эканини 
таъкидлайдилар. Буни имом Ғаззолий «Мукошафаат ул – қулуб»да шундай 
келтиради: 
«Термизий ва бошқа ҳадисчилар ривоят қиладилар: 
Расуллулоҳ буюрдиларки: 
… Исломнинг уч дастури бор. Диннинг тамойили шулар устига 
қурилган. Ким шу асослардан ташқари чиқса, бу билан у кофирликка қараб 
кетган бўлади: 
1 – Қонни (одам ўлдиришни) ҳалол ҳисобласа; 
2 – Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига гувоҳлик (шаҳодат) бермаса; 
3 – Фарз бўлган намозни ва рўзани инкор этса».
1
Демак инсон ҳаѐти энг олий қадрият экани диний нуқтаи назардан ҳам 
нафақат тан олинади, балки биринчи ўринга қўйилади.
Ўлим жазосини кимлар қанчалик оқлашга ҳаракат қилмасин, у - 
жиноятчини жазолашдан кўра, ундан ўч олишга қаратилган, қадим-
қадимлардан келаѐтган хун олиш тамойилининг «демократлашган», 
янгиланган шакли сифатида намоѐн бўлади. Аслида эса инсоннинг муайян 
жиноятни содир этган ҳатти-харакатлари қораланиши керак, унинг ўзи эмас, 
у қилган ѐвузлик ўлимга маҳкум этилиши лозим - одамни эмас, ѐвузликни 
ўлдириш оқилона иш эмасми?! Ёвузликни ўлдириш, ѐвузлик содир этган 
кишининг уззоқ муддатли ѐки бир умрлик қамоқдаги виждон азоби ва 
тазарруси билан амалга оширилгани дурустмасми?!
Бу масаланинг бир томони. Иккинчи томони шундаки, нодемократик 
тузумларда белгиланган ўлим жазоси камдан-кам ҳолларда адолатли ҳукм 
бўлиб чиқади. Чунончи, Ленин, Сталин, Ҳитлер, Пол Потлар ҳукмронлигида 
миллионлаб одамларнинг қатл этилиши ѐки шу яқин-яқинларда, шўролар 
тузуми даврида Ўзбекистонда ўтказилган «Пахта иши» деб номланган 
қатағон пайтида отишга ҳукм қилинганларнинг тақдири бунга яққол мисол 
бўла олади. Ана шу даврларда ўлимга ҳукм қилинганларнинг жуда 
кўпчилиги ке-йинчалик оқланди, улар гуноҳсиз деб топилди. Лекин ҳукм 
ижро қилиб бўлинган: ноҳақ жазоланган - қатл этилган инсонлар адолат 
тантанасини кўролмайдилар. 
Учинчидан, ҳатто демократик жамиятларда судларнинг ҳамма вақт 
ҳам юз фоиз тўғри ва адолатли ҳукм чиқаришига ким кафолат беради - 
ҳакамлар ҳам инсон, ҳамма қатори хато қилиши мумкин. Жамиятнинг 
кейинги пушаймонидан қатл этилган одамга нима фойда?
Бу мисолларнинг ҳаммасида ўлим - тор ҳуқуқий жазо доирасидан 
чиқиб кетади ҳамда тарихда алданган, адашган инсониятнинг, жамиятнинг ва 
шахснинг ахлоқсизлиги сифатида баҳоланади. Шу жиҳатдан қараганда, 
ҳозирги пайтдаги кўпгина демократик мамлакатларда ўлим жазосининг 
1
Ғаззолий. Мукошафаат ул-қулуб, 253-б. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


99 
бекор қилинишини ўша жамиятлар ахлоқий даражаси билан боғлиқ ижобий 
ҳодиса дейиш мумкин. Бизнинг мамлакатимизда ҳам бу борада дадил 
қадамлар қўйилганлиги - аввал ѐш нуқтаи назаридан ўлим жазосини 
қўллашнинг чегараланганлиги (60 ѐшгача), кейинроқ эса уни бутунлай бекор 
қилишга қаратилган инсонпарварлик ҳаракатлари қувонарли воқеа. Бу 
нафақат бизга, балки Ер юзидаги барча мамлакатларга тааллуқли муҳим, 
умумжаҳоний муаммо. Ахлоқ фалсафаси олдида ана шундай, тобора
глобаллашиб бораѐтган ахлоқий муаммоларни ҳал этишда етакчилик қилиш 
вазифаси турибди. Зеро мазкур глобал муаммоларни бугунги кунда Ахлоқ 
фалсафасининг аҳамиятини белгилаб берувчи барометрлар, дейишимиз 
мумкин. 

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish