97
шифокордан азобларига чек қўйишни сўрайди. Унинг илтимоси ва шу
илтимосни бажариш учун шифокор томонидан қилинган хатти-ҳаракатларни
қандай, баҳолаш мумкин? Бу хатти - ҳаракатларни инсонийлик ва
инсонпарварликнинг кўриниши сифатида қабул қилиш тўғрими? Умуман,
эвтаназия ахлоқийликми, ахлоқсизликми? Бу муаммо ҳам умумжаҳоний
миқѐсда ўз ечимини кутмоқда.
Чунки табобат борасидаги сўнгги тадқиқотлар инсон ўлими бир
лаҳзада рўй бермаслигини, юрак уриши ва нафас олиш тўхтаганда ҳам, мия
ўлмаса инсонни ўлди дейиш мумкин эмаслигини исботлаб берди.
Дастлаб
мия қобиғи, ундан кейин мия танаси ҳалок бўлади. Шундан кейингина
инсонни ўлган деб ҳисоблаш мумкин. Зеро, ҳозирги кунда токи мия ўлмас
экан, кўпгина ички аъзоларнинг янги табобат техникаси воситасида ишлашда
давом этишини таъминлаш ва шу орқали анча муддатгача инсонда
тирикликнинг минимал даражасини сақлаб туриш мумкин. Демак, юрак ѐки
буйракнинг кўчириб ўтказилиши ҳали ўлмаган одамнинг минимал
тирикликка бўлган ҳуқуқини поймол қилишдир.
Бунинг устига, америкалик
нейрохирург Пол Пирсон ўз тажрибаларига асосланиб, юрак кўчириб
ўтказилганда руҳ ҳам кўчиб ўтади, деган фикрни билдиради. Чунончи, 19
яшар қизнинг юраги 40 яшар эркакка ўтказилганида, йигитнинг феъл-
атворида жуда катта ўзгаришлар рўй берган. Ёки 20 яшар қизнинг юраги ва
ўпкаси 3 6 яшар аѐлга ўтказилганда ҳам шунга ўхшаш ўзгаришлар юзага
келган: аѐлнинг кулишигача ўзгариб кетган. Ахлоқий нуқтаи назардан буни
қандай изоҳлаш мумкин?
Биологик Ахлоқ фалсафасининг анчадан буѐн кўпчиликка
маълум
муаммоси, бу – аборт. Маълумки, тўртинчи ҳафтанинг охирида ҳомилада
дастлабки юрак уриши пайдо бўлади. Саккизинчи ҳафтанинг охирида эса
мия танасининг электрофизиологик фаоллигини кузатиш мумкин. Демак, ҳар
қандай аборт, халқ таъбири билан айтганда, жонлини жонсиз қилиш,
тирик
организмни тирикликка бўлган ҳуқуқдан маҳрум этишдир. Хўш, абортни
ахлоқсизлик тарзида баҳолаш керакми ѐ йўқми? Ёки АҚШ олимлари
томонидан «инсон зотини яхшилашга» қаратилган тадқиқотларни олиб
кўрайлик. Уларда «яхшиланган» - соғлом, кучли интеллект эгаси бўлган
одамлар ҳужайрасини аѐл организмидаги энди ривожланишга киришган
нисбатан «оддий одам» ҳужайраси ўрнига кўчириб ўтказиш
тажрибаларини
олиб бориш мўлжалланган. Улар амалда татбиқ этилса, аста-секинлик билан
инсоният ирсият жамғармасининг (генофондининг) бир ѐқлама ўзгаришига
олиб келиши шубҳасиз. Румо папаси буни инсон зотига, инсоний табиатга
аралашув, уни зўрлик йўли билан ўзгартириш, нафақат катта гуноҳ, балки
ўта ахлоқсизлик деб атади. Хўш, бундай тажрибаларни қандай баҳолаш
керак? Бу саволларга ҳам Ахлоқ фалсафаси жавоб топмоғи лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: