Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов ахлоқ фалсафаси



Download 1,99 Mb.
bet50/107
Sana16.03.2022
Hajmi1,99 Mb.
#493065
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   107
Bog'liq
АХЛОК ВА НАФОСАТ ФАЛСАФАСИ УКУВ КУЛЛАНМА

Абдулла Авлоний. Туркистон маърифатпарварлари орасидаги яна бир мутафаккир таълимшунос, педагог ва ахлоқшунос Абдулла Авлонийдир (1887-1934). Унинг ХХ аср бошларида Туркистонда машҳур бўлган «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ« (1913) асари ахлоқий муаммоларга жадидчилик нуқтаи назаридан ёндашиши, кўпчиликка тушунарли тилда ёзилгани билан ажралиб туради. Агар Анбар отиннинг «Қаролар фалсафаси» рисоласида долзарб ахлоқий муаммолар мажозий-фалсафийлик, илмий-назарий хулосалар орқали ёритилса, Авлоний асарида фазилатлар ва иллатларга кўпроқ таъриф бериш, уларни шарҳлаш йўли устуворлик қилади.
Абдулла Авлонийнинг «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» асарида анъанавий-фалсафий ёндашув бўлмиш антропологик нуқтаи назар бўртиб кўзга ташланади. Аммо бу ёндашувнинг янгиланган моҳияти шунда эдики, тадқиқот объекти сифатида макон ва замондаги умумий мавҳумий инсон эмас, балки, муайян, ХХ аср бошларидаги, миллий озодликка, янгича ҳаёт тарзига интилишни ўз олдига ният қилиб қўйган Туркистон фуқароси олинади. Ана шу янги инсон тарбияси бош масала тарзида ўртага ташланади.
Файласуф-педагог, аввало, миллатни тарбиялашни ўз устига олган тарбиячи муаммосига тўхталади: оталар - тўйчи, улоқчи, базмчи, илм қадрини билмаган, муаллимлар - ўзлари тарбияга муҳтож, дорилмуаллиминни тугатиши керак бўлган, мударрислар эса - дарслари беимтиҳон, ислоҳ яқинига йўламайдиган кишилар. Шу боис миллат ёшлари тарбиясини усули жадид тарафдорлари - таълим-тарбия тизимини замонавийлаштиришга, ислоҳ қилишга интилаётган зиёлилар қўлга олишлари керак. Авлоний Русия ҳукумати у ер-бу ерда янгича мактаблар очгани - шунчаки жаҳон жамоатчилигини чалғитиш эканини, очиқ бўлмаса ҳам, ишора билан айтиб ўтади. Ҳукумат ҳамманинг отаси, ўз фуқаросининг болаларини тарбия қилмоғи лозим. Русия ҳукумати эса ўгай; ўгай бўлса ҳам, у ер-бу ерда мактаб очиб, болаларни текин ўқитади, дейди у. Авлоний ана шу «ўгай тарбиядан» кўра миллий тарбиямиз усулларини янгилашни афзал билади ва ўз даврини «тарбиянинг замони» - тарбиянинг айни вақти деб атайди. Унинг бу борадаги қарашлари ҳануз ўз кучини йўқотмаганлигини; тарбия - ҳозир ҳам жамият учун долзарб муаммо эканини Президент Ислом Каримов машҳур нутқларидан бирида (1995 йил 23 феврал) Авлонийдан мана бундай деб кўчирма келтириш йўли билан таъкидлайди: «Маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний ёзганидек, «Тарбия бизлар учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир».1
Авлоний тарбияни, қадимгилар ва Ўрта асрлар мусулмон Шарқи мутафаккирлари анъаналарига суяниб, учга бўлади: бадан тарбияси, фикр тарбияси, ахлоқ тарбияси. Шулар орасидан ахлоқ тарбиясига алоҳида урғу бериб, уни «инсонларга энг муҳим, зиёда шараф, баланд даража бергувчи» тарбия деб баҳолайди. Фазилатларни файласуф-педагог яхши хулқлар, иллатларни эса - ёмон хулқлар деб атайди. Фатонат, диёнат, шараф, ҳаё сингари мусулмон Шарқи учун анъанавий бўлган фазилатлар шарҳи билан биргаликда Авлоний виждон, Ватанни суймак сингари Туркистон минтақаси учун янги талқинда тақдим этилган фазилатлар ҳақида алоҳида тўхталади. Ватанни суймоқ, лозим бўлса, унинг йўлида жонини фидо этмоқ юксак ахлоқий инсонга хос фазилатдир. Инсон Ватанни танламайди. «Биз туркистонликлар ўз Ватанимизни жонимиздан ортиқ суйдиғимиз каби, араблар Арабистонларини, қумлик иссиқ чўлларини, эскимўлар шимол тарафларини, энг совуқ қор ва музлик ерларини бошқа ерлардан зиёда суярлар. Агар суймасалар эди, ҳавоси яхши, тириклик осон ерларга ўз ватанларини ташлаб ҳижрат қилурлар эди», - деб ёзади бир ўринда Авлоний.2
Виждон эса Авлоний наздида, инсон ниятлари ва қилмишларини акс эттирувчи энг мусаффо ахлоқий кўзгудир, «инсон ақли ва фикрининг ҳақиқий мезони».
Шунингдек, жадид ахлоқшунослигининг алломаси интизом, иқтисод, идрок ва зако сингари ўша даврларда ҳали кўп қулоқ ўрганмаган фазилатларни ҳам алоҳида эътибор билан назарий-амалий таҳлилдан ўтказади, ўқувчига иложи борича қисқа ва лўнда тарзда тақдим этишга интилади.
Абдулла Авлоний ўз рисоласида «ёмон хулқлар»га - иллатлар таҳлилига катта ўрин ажратади. Миллат тараққиётига энг кучли тўсиқ бўладиган иллатлардан бири сифатида аллома жаҳолатни келтиради, жаҳолатни инсониятнинг энг зўр душмани ва ёмон хулқларнинг бошлиғи, деб таърифлайди. Авлоний ғазаб, шаҳват, ҳасад, кизб, тама сингари иллатларга ҳам атрофлича тўхталади.
Шуниси диққатга сазоворки, Абдулла Авлоний Ахлоқ фалсафаси тушунчаларининг фақат педагогик эмас, балки ҳам фалсафий, ҳам бадиий жиҳатдан талқинини беради. Чунончи, у муайян Ахлоқ фалсафаси тушунчаси ёки ахлоқий меъёрнинг содда, лўнда таърифини тақдим этар экан, баъзи ҳолларда Суқрот, Афлотун, Арасту, Ибн Сино сингари ҳакимларнинг фикрларини исбот тарзида келтирса, гоҳо уларни назмий тизмалар билан ўқувчига етказишга ҳаракат қилади.
Умуман олганда, Абдулла Авлонийнинг «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» рисоласи ХХ аср Туркистон ахлоқий тафаккурида салмоқли ўринни эгаллайдиган, ҳам назарий, ҳам амалий ахлоқ муаммоларини фалсафий ва педагогик ёндашув орқали ҳал этишга бағишланган йирик асардир.

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish