Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов ахлоқ фалсафаси


Руҳий таҳлил мутафаккирларининг ахлоқий таълимотлари



Download 1,99 Mb.
bet43/107
Sana16.03.2022
Hajmi1,99 Mb.
#493065
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   107
Bog'liq
АХЛОК ВА НАФОСАТ ФАЛСАФАСИ УКУВ КУЛЛАНМА

Руҳий таҳлил мутафаккирларининг ахлоқий таълимотлари


Руҳий таҳлил усулининг вужудга келиши жуда катта шов-шувларга сабаб бўлди. ХХ аср арафасидан то бугунги кунгача бу шов-шувлар гоҳ кучайиб, гоҳ сусайиб давом этмоқда. Улар бежиз эмас. Зеро, минг йиллардан буён ўқитилиб ва амалиётда қўлланиб келинаётган руҳшунослик фани бир зарб билан тахтдан туширилди. Ана шу зарб эгаси австриялик олим Зигмунд Фройд - Зигисмунд Шломо (1856-1939) эди.
Гап шундаки, академик психология (руҳшунослик) табиий фанлар лабораториясининг усулларини қўллаб, виждон, қадриятли мулоҳазалар, эзгулик ва ёвузликни билиш - руҳшунослик муаммолари тизимига кирмайдиган метафизик тушунчалар, деб ҳисоблаб, асосан, одатдаги «илмий усул» бўйича қабул қилинган майда масалалар билан шуғулланиб келарди; у ўзининг асосий объекти - қалбни назардан қочириб, умумий, ёшга, касбга доир руҳий ҳолатлар ҳамда реакциялар ва табиийятларнинг шаклланишига, яъни руҳий «мурватлар»га эътиборни қаратиб, юқорида айтганимиздек, инсон учун ниҳоятда муҳим бўлган муҳаббат, ақл, виждон, қадриятлар сингари ҳодисаларни четлаб ўтди. Фройд эса кузатувлар, ақл ва ўз кечинмаларига суянибгина ахлоқий муаммоларга мурожаат қилмасдан руҳий касалликни муваффақиятли даволаш муаммосини ҳал этиб бўлмаслигини аниқлади ва бемор ўз қалби эҳтиёжларини ҳисобга олмагани учун касалликка чалинади, деган хулосага келди.
Фройд инсон руҳий ҳаётида уч босқични ажратиб кўрсатади: онг, онголди, ва онгтуби ёхуд онгланмаган, яъни, онгга айланмаган ҳолат. Онгланмаган ҳолат ва онголди онгдан назорат (цензура) деган ўрта босқич орқали ажралиб туради. Назорат икки вазифани бажаради: биринчиси, шахс ўзига мақбул кўрмаган ва қоралаган ҳис-туйғулар, фикрлар, тушунчаларни онгланмаган ҳолат ҳудудига сиқиб чиқаради; иккинчиси, онгда ўзини намоён этишга интилган фаол онгланмаган ҳолатга қарши курашади. Онгланмаган ҳолатдаги фикрлар, ҳис-туйғулар умуман йўқолиб кетмайди, бироқ хотирага чиқиши учун йўл қўйилмайди. Шу боис улар онгда бевосита эмас, балки билвосита - билмай гапириб юбориш, хато ёзиб юбориш, туш, неврозлар сингари ғалати ҳаракатлар орқали намоён бўлади. Шунингдек, онгланмаган ҳолатнинг сублимацияси - таъқиқланган интилишларнинг ижтимоий жиҳатдан мақбул ҳаракатларга айланган тарзда кўриниши ҳам рўй беради. Онгланмаган ҳолат ғоят яшовчан, вақтга бўйсунмайди. Ундаги фикрлар, истаклар, ҳис-туйғулар назорат туфайли, ҳатто ўн йиллардан сўнг онгга чиқсалар-да, ўз эҳтирос қувватини йўқотмайдилар. Онголди ҳолатини муваққат онгланмаган ҳолат, де-йиш мумкин, унинг онгга айланиш имкони бор, у онгланмаган ҳолат билан онг ўрталиғида бўлиб, онгнинг кундалик ишида хотира омбори вазифасини бажаради.
Шундай қилиб, қалб қаърида ётган, тийиқсиз эҳтирослар ҳисобланган онгланмаган ҳолат интилишларига диққатни қаратиб, Фройд инсон қалбининг «қора» томонларини таҳлилга олади. Бу таҳлил, инсоннинг қанчалик зоҳирий ахлоқийлашувига қарамай, унда табиий жинсий алоқада ўзини намоён қиладиган уятсиз, аксилахлоқий, «ёмон» томонлар мавжудлигини исботлаб беради. Бу томонларни Фройд тушларда акс этишини кўрсатади, зеро, тушда онгнинг назорати ғоятда заифлашиши туфайли улар ўзларини рамзий тарзда намоён этадилар. Шу важдан буюк таҳлилчи-файласуф Афлотуннинг, яхши одам ёмон одам ўнгида қилган ишларни тушда кўриш билангина чекланади, деган фикрини эслатиб ўтади.
Фройд онгланмаган ҳолатни инсон қалбидаги барча ёвузликлар сақланадиган ҳовузга ўхшатади. Тушлардаги маданий кишини даҳшатга соладиган тубан, ҳайвоний ҳолатлар - жамиятдаги ахлоқий талаблар билан ҳисоблашиш натижасида реал ҳаётда амалга ошмаган шахс хоҳиш-истакларининг эваз, товон тарзида юзага чиқиши. Инсон фақат фикран, тушларида, хаёлан ва орзуларида онгланмаган ҳолат интилишларига, «ёмон» ибтидога берилади, реал ҳаётда эса ўзининг очиқ жинсий ҳирсини ёки тажовузкорлигини кўрсатиб, ёмон отлиқ бўлмасликка, ярамас одам деган ном олмасликка, бошқаларга ҳаёли, ҳалол, мулойим шахс сифатида кўринишга уринади. Бу уриниш бировларни иккиюзламачиликка ёки мавжуд ҳаётий қадриятларни ва ахлоқий қоидаларни сўзсиз, нотанқидий қабул қилишга олиб келса, бошқалар учун у руҳий носоғломликка, инсонни ичдан кемирадиган, лекин ташқаридан билинмайдиган асабий касалликка айланади. Фройднинг фикрига кўра, тушлардаги «ёвуз» ниятлар ва «ярамас» истакларни ҳозирги замондан эмас, кўпроқ кечмишдан излаш керак, зеро, улар «фақат инфантилизмни», этник ибтидомизга қайтганимизни ўзида акс эттиради. Ана шу жиҳатлар ахлоқий муаммоларни, хусусан, ахлоқнинг келиб чиқиши, инсоният цивилизацияси тарихида юзага келган турли хил ахлоқий қоидалар ва талабларни кўриб чиқишда Фройд учун қўл келади.
Шуни айтиш керакки, Фройд инсондаги эзгу ибтидони, олижаноб интилишларни инкор этмайди. Унинг ахлоқий қарашларини тушунмаганларга, уни ёвузликни мутлақлаштиришда айблаганларга қарши Фройд, бизнинг инсондаги барча ёвузликларни таъкидлаб кўрсатишимизга сабаб шуки, бошқалар уларни инкор этади; бу таъкидлашдан инсоннинг руҳий ҳаёти яхшиланмаса ҳам, ҳар ҳолда у тушунарли бўлади; агар биз бир томонлама ахлоқий баҳолашдан юз ўгирсак, у ҳолда, шубҳасиз, инсон табиатидаги эзгулик ва ёвузликнинг ўзаро муносабати шаклини аниқлашимиз мумкин, деган фикрни билдиради. Ҳақиқатан ҳам Фройд ахлоқий қарашларининг ўзига хослиги айнан ана шунга асосланган. Бироқ, Фройд, барча иллатларнинг ва виждон, қўрқув, айбни ҳис қилиш, тазарру сингари фазилатларнинг келиб чиқишини, фаолиятини, деярли барча ахлоқий ҳодисаларни асосан «Эдип комплекси»га олиб бориб тақаб қўяди.
Зигмунд Фройднинг ўзи бир ўринда: «Янги ҳаракатни тўхтатиб бўлмаслигига душманларим ишонч ҳосил қилганлари каби, менга ҳам бундан буён уни ўзим чизиб берган йўлдан олиб кетиш мумкин эмаслигига ишонишимга тўғри келди», – деган эди.1 Дарҳақиқат, руҳий таҳлилнинг кейинги тараққиёти – фройдчилик ва янги фройдчилик бош-қача йўлдан, руҳий таҳлил асосчиси назарияларини танқи-дий ўрганиш ҳамда ривожлантириш йўлидан кетди. К.Юнг, А.Адлер, Э.Фромм сингари таҳлилчи-файласуфлар инсон қалбини ўрганишда катта муваффақиятларга эришдилар. Имкон нуқтаи назаридан фақат улардан бири - Фроммнинг ахлоқий қарашларига тўхталамиз.

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish