170
тушунмаймиз ва билмаймиз. Ҳар қанча экологияга эътибор қилмайлик, уни фан
сифатида зўр бериб ўқитмайлик, барибир табиатни тушунишимиз қийин, зотан
экология
табиатни асрашни, қутқаришни, бойитишни тарғиб қилади. Бироқ
уларнинг ҳаммасига фақат эстетика ёрдамида, унинг экология билан ҳамкорлигида
эришиш мумкин. Чунки эстетика инсонга табиатни севишни, унинг гўзаллигига
беғараз муносабатда бўлишни ўргатади, яъни табиатни фақат одамлар учун
яратилган деб эмас, уни жамиятдан ташқаридаги умумоламий мустақил қадрият
сифатида идрок этишни тақозо қилади. Ҳа, табиат гўзаллик ва улуғворлик манбаи,
лекин фақат инсон учунгина шундай эмас. Масалан, булбул тунда, одамлар
ухлаганда сайрайди, намозшомгул ва баъзи бошқа гуллар фақат қоронғу тушаётган
пайтдан бошлаб очилади. Демак, ҳайвонларни, ўтлоқларни, дарахтларни,
дарёларни, тоғларни фақат “биз учун” деб эмас, “биз учун ҳам” деб тушунишимиз
лозим.
Буюк Кант табиатни ахлоқийлик билан боғлайди: “Кимники бевосита табиат
гўзаллиги қизиқтирса, бу
унинг фикрлаш тарзида, йўқ деганда, ахлоқийликка,
эзгуликка қобилият мавжудлигидан далолат беради”, – дейди у.
1
Аммо Ҳегелнинг,
табиатда идеал йўқ, шу сабабли у иккинчи даражали гўзаллик тури, деган фикри
эстетикада ҳукмронлик қилиб келди, айниқса, бу фикр табиатни “бўйсундиришни”
тарғиб қилган марксчиликнинг тегирмонига сув қуйди. Натижада узоқ йиллар
мобайнида табиат эстетикасига эътибор қаратилмади. Биз меъморий обидаларни
асраш, тиклаш ҳақида қайғурдик, уларни эстетик қадриятлар деб эълон қилдик,
лекин ландшафт эстетикасини четга чиқариб қўйдик. Ҳозирги кунда шу нарса аниқ
бўлдики, табиатни энг улуғ ва мангу эстетик қадрият деб билмаслик бориб турган
эстетик саводсизликдир. Аниқроғи, бугун табиациз эстетикани тасаввур қилиш
мумкин эмас.
Бунинг сабаби, биринчидан, табиатни носанъат эстетик объект сифатида
тўғридан-тўғри идрок эта олсак (бунга кейинроқ бафуржа тўхталамиз),
иккинчидан, у санъат учун инсондан кейин энг бой материал, манба;
санъат
воситасида инъикос эттирилган табиат эстетик қадрият сифатида маънавиятимизни
бойитиб яшайди. Санъатда акс этган табиат ўзининг ғоявий-бадиийлиги,
абадийликнинг ўчмас лаҳзаси такрорланмас гўзаллик ёки улуғворлик, баъзан эса
фожеавийлик сифатида бизни доимий ром этиши билан ажралиб туради. Носанъат
эстетик объект сифатида эса табиат фақат гўзаллик ва улуғворликни ифодалайди,
ғоявий-бадиий урғуга эга эмас, ҳиссиётларимизга санъатдагидек кучли таъсир
кўрсатолмайди, аммо санъатда ландшафтнинг бутун гўзаллигини акс эттириш
имкони йўқ. Масалан, ўтлоқдаги гиёҳлар рангинлигининг ўрнини ҳеч бир рассом
бўёғи боса олмайди, рангларнинг
барчасини акс эттираман деса, рассомнинг
рангтасвири бир-бири билан ноуйғун олачалпоқ ранглар йиғиндисидан иборат
бўлиб қолади, санъат асарига айланмайди. Рассом бизга фақат ўтлоқнинг бир
парчасини, ўзи “танлаб олган” қисминигина, “танланган” рангларнигина
кўрсатиши мумкин. Ёки мусиқа санъатига айланган табиатни, дейлик, Сайфи
Жалилнинг дуторда ижро этилган “Тўрғай” куйини бир-икки, борингки, ўн-ўн беш
марта эшитсангиз, ҳузур қиласиз, эстетик завқ оласиз, бироқ уни ҳар куни
1
Кант И. Сочинения в 6 т. Т. 5. М., Мысль, 1966. С.314.
171
тингласангиз, у куй қанчалик буюк санъат асари бўлмасин, жонингизга тегади.
Жонли тўрғайнинг
сайраганини эса, йиллар давомида ҳар куни эшитсангиз ҳам,
ҳар гал завқ оласиз. Шу сабабли эстетикада табиатни ҳам носанъат, ҳам санъатга
айланган эстетик объект сифатида икки ёқлама илмий ёндашув орқали ўрганиш
мақсадга мувофиқ.
Санъатга айланган эстетик объект сифатида табиат деярли барча санъат
турларида ва жанрларида ўз аксини топади. Бошқачароқ айтганда, табиатни
“ўрганиш”, “тушуниш” барча санъат турларига хос. Масалан, бадиий адабиётда
ҳикоядан – романгача, шеърдан – достонгача табиат манзараси тасвирланмайдиган
бирор жанрни топиш мумкин эмас. Ўрик дарахтининг тўрт фаслдаги ҳолати,
кўкламдаги гуллаган, ёзда барг ёзиб, мева қилган, куздаги олтин рангига кирган,
қишда яланғоч, шохлари найзага ўхшаган кўринишлари бадиий адабиётда ҳам,
рассомликда ҳам ўз ифодасини топган. Ўзбек халқ куйи “Чўли ироқ”да
фожеавийликни,
Бетховеннинг
“Ойдин
сонати”сида
инсон
қалби
эврилишларининг, хаёлга чўмган қувончнинг ифодасини илғаймиз. Меъморликда
япроқларнинг пештоқлардаги хандасавий жилваси, ҳайкалтарошликдаги гўзал
кийикнинг
тасвири дейсизми, хуллас, табиат барча санъат турларида бадиий
асарни гўзаллаштириб, улуғворлаштириб турувчи омил бўлиб хизмат қилади.
Хулоса қилиб шуни айтиш лозимки, табиат эстетикасини “экологик
эстетика” доирасига тиқиб қўйиш мумкин эмас, уни техника ёки меҳнат
эстетикасидан кейин туради, деган гаплар асоссиз. У бугунги кунда санъатдан
кейинги энг қамровли тадқиқот объектига эга бўлган, муҳимлардан муҳимроқ
эстетик назария туридир, унинг “ҳурматини жойига қўйиш” вақти аллақачон
келган.
Do'stlaringiz bilan baham: