Инвестициялар – инвестор томонидан фойда олиш мақсадида ижтимоий соҳа, тадбиркорлик, илмий ва бошқа фаолият турлари объектларига таваккалчиликлар асосида киритиладиган моддий ва номоддий бойликлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жум-ладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар, шу-нингдек реинвестициялар бўлиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
маблағларни, шу жумладан пул маблағларини (шу жумладан чет эл валютасини), мақсадли банк омонатларини, пайларни, улушларни, акцияларни, облигацияларни, векселлар ва бошқа қимматли қоғозларни;
кўчар ва кўчмас мол-мулкни (бинолар, иншоотлар, ускуналар, машиналар ва бошқа моддий қимматликларни);
интеллектуал мулкка доир мулкий ҳуқуқларни, шу жумладан у ёки бу ишлаб чиқариш турини ташкил этиш учун зарур бўлган, техник ҳужжатлар, кўникмалар ва ишлаб чиқариш
тажрибаси тарзида расмийлаштирилган, патентланган ёки патентланмаган (ноу-хау) техник, технологик, тижоратга оид ва бошқа билимларни, шунингдек Ўзбекистон Респуб-ликасининг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа қим-матликларни.
Ушбу иқтисодий тариф инвестициянинг бозор иқтисодиёти шароитида тўлалигича фаолият кўрсатишини аниқ тасдиқлайди. Жумладан, унда, биринчидан, инвестициянинг ўзига ва инвестиция фаолиятининг объектларига кенг таъриф берилган; иккинчидан, инвестициянинг бевосита иқтисодий ва ижтимоий самара олишга муқаррар боғлиқлиги таъкидлаб ўтилган. Демак, инвестиция-га бозор муносабатларидан келиб чиқиб берилган тарифнинг ўзидаёқ инвестицион жараённинг ҳажми, асосий босқичлари, яъни жамғармалар (ресурслар), қўйилма маблағлар (сарф-харажатлар), самара (даромад, фойда) аниқ ва равшан кўрсатиб ўтилган. Худди шу каби ёндашув инвестицион фаолиятнинг бозор муносабатла-рига ўтиши учун замин яратади, бу эса, молиявий моддий ва ақлий бойликларни қайта тақсимлашнинг вертикал ва горизонтал усул-ларидан бир хилда фойдаланишни таъминлаб беради.
Ўзбекистон иқтисодиётида инвестицияларнинг аҳaмияти жиҳа-тидан бир қатор иқтисодчи олимларнинг назарий қарашлари мавжуд. Жумладан, Ш.Шодмонов, У.Ғафуровларнинг фикрича,
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
«Инвестициялар – асосий ва айланма капитални қайта тиклаш ва кўпайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга қилинган сарфларнинг пул шаклидаги кўринишидир»1. Проф. Д.Ғ.Ғозибеков инвестицияларнинг иқтисодий мазмун-моҳиятини молиявий категория сифатида талқин этиб, қуйидагича таъриф бе-риб ўтган: «Инвестицияларнинг мазмуни аниқ ва ишончли манба-лардан маблағлар олиш, уларни асосли ҳолда сафарбар этиш, риск-лар даражасини ҳисобга олган ҳолда капитал қийматини сақлаш ва кўзланган самарани олишдан иборат бўлади»2. Проф. Н.Ҳ.Ҳай-даров инвестициялар мазмун-моҳиятига қуйидаги таърифни бе-ради: «Инвестиция – бу мулк шаклидан қатъий назар, тадбиркор-лик асосида фаолият кўрсатаётган жисмоний ва юридик шахслар ёки давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий самара олиш мақсадида ўз бойликларини қонун доирасида бўлган ҳар қандай тадбиркор-лик объектига сарфлашидир»3.
Д.Тожибоеванинг фикрича, инвестиция деганда келажакдаги натижа учун: ишлаб чиқаришни кенгайтириш ёки қайта таъмир-лаш, маҳсулот ва хизматларнинг сифатини яхшилаш, малакали мутахассислар тайёрлаш ва илмий тадқиқот ишлари олиб бо-ришга мўлжалланган молиявий ресурслар тушунилади.4
Муаллиф фикрича, иқтисодиётни ривожлантиришда инвести-циялар етакчи роль ўйнайди, сабаби инвестиция орқали корхона-лар капитал жамғарилишига, натижада мамлакатнинг ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш ва иқтисодий ўсишга эри-шилади.
Б.А.Абдукаримов, А.Н.Жабриев, М.К.Пардаевларнинг фикрича, «инвестиция – бу молиявий (пул) ёки реал капиталга маблағ қўйиш.
пул маблағлари, кредит, қимматбаҳо қоғоз шаклида олиб бори-лади ва кўчма, кўчма бўлмаган мол-мулкка, интеллектуал мулкка,
Ш.Шодмонов, У.Ғофуров. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. – Т.: «Иқтисод-
молия», 2010. 347-б.
Д.Ғ.Ғозибеков. Инвестицияларни молиялаштириш масалалари. – Т.: «Мо-
лия». 2013. 26-б.
3 Н.Ҳ.Ҳайдаров. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида корхоналар инвестицион фаолиятидаги молия-солиқ муносабатларини такомиллаштириш масалалари. и.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация авторефе-
рати. – Т.: 2003. 29-б.
4 Д.Тожибоев. Иқтисодий назария (иккинчи китоб). – Т.: «Шарқ», 2003. 79-б.
10-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ХАҚИДА ТУШУНЧА ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ
неъматларга бўлган ҳуқуққа ва бошқа қийматликларга қўйила-ди, яъни корхонанинг барча активларига ишлатилади»1.
Б.С.Маматов, Д.Ю.Хужамкулов ва О.Ш.Нурбековлар хулосасига кўра, фойда ёки ижобий натижага эришиш мақсадида субъектлар томонидан харажатлар тарзида иқтисодий ва бошқа фаолият объ-ектларига жойлаштирувчи турли кўринишларга эга бойликларга инвестициялар дейилади.2
Р.И. Каюмов ва Р.Х. Хожиматов фикрича, инвестиция деганда кўп қиррали фаолиятни тушуниш лозим ва у бўш бўлган молиявий маблағларни келажакда моддий ва молиявий бойликни яратувчи объектларга сарфлашни ифодалайди.3 Шунингдек, ушбу ёндашув-га яқин бошқа муаллифлар фикрига кўра, инвестициялар – бўш турган капитални иқтисодий-ижтимоий самара олиш учун ҳаракат-га келтиришдир.4
Do'stlaringiz bilan baham: |