Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet79/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

МОЛИЯ БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ


ВА ТАРТИБГА СОЛИШ


8.1. § Молия бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг вазифаси ва моҳияти


Молия бозорини тартиблаштириш – унинг функционал ва операцион таркибларининг уйғунликдаги фаолиятини, ундаги барча қатнашчиларнинг молиявий инструментлар билан боғлиқ барча муносабатларини тизимли тарзда самарали ривожланти-риш мақсадида давлат ва ваколатли органлар томонидан ўрнатил-ган унга оид меъёрлар мажмуасига мос равишда мувофиқлаш-тириш ва назорат қилишнинг тартибли жараёни ҳисобланади.
Молия бозорини тартиблаштириш тушунчасига мос равишда, қимматли қоғозлар бозорини тартиблаштириш – унинг функ-ционал ва операцион таркибларини уйғунликдаги фаолиятини, ундаги барча қатнашчиларнинг қимматли қоғозлар билан боғлиқ барча муносабатларини тизимли тарзда самарали ривожлантириш мақсадида ваколатли давлат ва ўзини ўзи мувофиқлаштирувчи органлар томонидан ўрнатилган унга оид меъёрлар мажмуасига мос равишда мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг тартибли жараёни ҳисобланади.

Дунёнинг барча мамлакатларида давлатнинг молиявий-иқти-содий сиёсатини (инвестицияларни жалб қилиш, модернизациялаш ва индустриал ривожлантириш негизида барқарор иқтисодий ўсиш-ни таъминлаш мақсадида) самарали юритилиши учун молия бо-зори давлат томонидан тартиблаштиришнинг алоҳида мукаммал ташкиллашган объекти сифатида намоён бўлади, уни мувофиқ-лаштириш ва назорат қилишда давлат зиммасига катта ваколат, мақсад, вазифалар ва функциялар юклатилади.


Молия бозорини давлат томонидан тартиблаштириш – молия бо-зорининг ривожланиш тенденцияларини макромолиявий даражада, унинг қатнашчилари фаолиятини эса, микромолиявий даражада мамлакатда ўрнатилган қонунчилик меъёрлари доирасида белги-ланган тартибда мувофиқлаштириш ва назорат қилиш жараёни.





237


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



Бу жараёнга давлат ўзининг танлаб олган ривожланиш модели ва тамойиллари, ундаги мақсад ва вазифаларига мос равишда меъ-ёрий тартиблаштирув таъсири асосида давлатнинг молиявий-иқтисодий сиёсатини амалга оширади.


Давлатнинг бундай таъсири ўз ичига хуқуқий, иқтисодий, адми-нистратив, ижтимоий, информацион ва техник усулларнинг кенг диверсификациялашган мажмуини олади. Давлат томонидан шакл-лантирилган ва узлуксиз ривожлантирилиб бориладиган молия бозорини тартиблаштириш тизими молия соҳасида давлат сиёсати-нинг асосий инструменти ҳисобланади. Давлат молия бозорини тар-тиблаштириш жараёнидаги иштирокининг муҳим хусусияти, унда давлат бир вақтнинг ўзида қуйидаги мақсадли стратегик ролларни бажариши билан белгиланади: молия бозорининг бош регулятори; эмитент; инвестор; молия бозорида молиявий муносабатларни ташкиллаштирувчи ва ривожлантирувчи, давлат молиявий-иқтисо-дий сиёсатини амалга оширувчи профессионал институтлар. Бунда давлатнинг мақсадлари миллий манфаатлар билан белгиланади.


Давлатнинг бош мақсади – молия бозорини тизимли равишда самарали тартиблаштириш асосида миллий манфаатларни комплекс таъминлаш. Бунда давлат молия бозори орқали:



  1. иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилишни, реал сектор-ни модернизациялашни ва индустриал ривожлантиришни, умуман барқарор иқтисодий ўсишни таъминлайди;

  2. давлатнинг молиявий-иқтисодий (монетар, фискал) сиёсатини амалга оширади;

  3. молия тизимининг хавфсизлиги ва рақобатбардошлигини таъминлайди;

  4. молиявий глобаллашув жараёнларини ривожлантиради. Стратегик нуқтаи назаридан санаб ўтилган мақсадларга эришиш

миллий манфаатларга қаратилган бўлганлиги учун молия бозорини тартибли ривожлантириш нафақат ваколатли давлат органларининг, балки молия бозорининг бошқа барча қатнашчиларини ҳам муҳим вазифасидир. Шу сабабли, молия бозорини давлат томонидан тар-тиблаштиришнинг бош амалий мақсади – миллий бозорга нисбатан барча қатнашчиларнинг, бунда кўп жиҳатдан инвесторларнинг ишончини таъминлашдан иборатдир.


Молия бозорини юқорида таъкидлаб кўрсатилган тартиблаш-тириш жараёнида давлатнинг бош вазифаси – миллий манфаат ва





238


8-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА ТАРТИБГА СОЛИШ



миллий ғоя доирасида молия бозори фаолиятининг юқори сама-рали механизмини яратиш ва унга бозорнинг барча қатнашчилари томонидан сўзсиз бевосита риоя қилиниши асосида ривожлани-шини таъминлашдан иборатдир. Асосий вазифаси – инвесторлар-нинг ҳуқуқларини ҳимоялаш ва қонуний манфаатларини таъмин-лаш; бозорларнинг адолатлилиги, самарадорлилиги ва шаффоф-лилигини қонунчилик билан белгиланган тартибда, усулларда ва шаклларда таъминлаш; рискларни самарали бошқарилишини таъминлаш.


Таъкидлаш жоизки, фақат юқорида келтирилган молия бо-зорининг тартиблаштириш миллий (давлат) тизимини мақсад ва вазифалари ваколатли давлат органлари ва молия бозори қат-нашчилари томонидан самарали бажарилганидагина молия бо-зори ўзининг иқтисодиётдаги вазифаларини, функцияларини ва ролини тўлиқ бажара олади. Қимматли қоғозлар бўйича ко-миссияларнинг Халқаро ташкилоти (International Organization of Securities Comissions – IOSCO) томонидан 1998 йил сентябрь ойида қабул қилинган «Қимматли қоғозлар соҳасида тартиблаш-тириш мақсадлари ва тамойиллари» номли базавий ҳужжатида келтирилган мақсадлар билан умуман олганда ҳамоҳанг. Хусу-сан, ушбу ҳужжат билан қуйидагилар ўрнатилган: «Тартиблаш-тириш ҳўжаликларида капиталларни шаклланишига ва иқтисодий ўсишга кўмаклашиши зарур», шунингдек, қимматли қоғозлар бо-зорини тартиблаштиришнинг уч мақсади мавжуд:





  1. Инвесторларни ҳимоялаш (манипуляция, товламачилик ва инсайдерлик ҳоллардан).

  2. Бозорларнинг адолатлилиги, самарадорлилиги ва шаффофли-лигини таъминлаш (бозорда қатнашчилар тенглиги, информацияга тенг ва кенг эга бўлиш).

  3. Тизимли рискни пасайтириш (қимматли қоғозлар индустрия-сида рискларни самарали бошқариш).

Молия бозорини тартиблаштириш тизими – узлуксиз динамик ривожланиб борувчи, фаолияти иқтисодий-ҳуқуқий механизм би-лан таъминланган, алоҳида функционал ва институционал тар-кибларга эга бўлган, миллий молия тизими фаолиятини миллий манфаатлар, мақсадлар ва қонунлар доирасида меъёрий жиҳатдан ривожлантирувчи мураккаб мажмуавий тузилма. Бу тузилма мо-лия бозори фаолиятини ривожлантирувчи мураккаб тизим си-



239


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



фатида, ўз ичига бир-бири билан ўзаро молия бозорлари муно-сабатлари бўйича узвий боғланган элементларни олади. Унинг асо-сий таркибий қисмлари мавжуд бўлиб, давлат қонунлари ва улар-нинг ижросига молия бозорининг барча қатнашчилари томонидан риоя қилинишини назорат қилиб борувчи ваколатли институтлар киради.


Давлат қонунлари билан молия бозорида молиявий инстру-ментлар билан боғлиқ барча операция ва муносабатларни ташкил этилиши ва амалга оширилишининг умумий концепция ва тамойил-лари ўрнатилади.


Давлат қонунлари доирасида молия бозори ривожланиш тен-денцияларидаги жорий даврда ва келажакда мумкин бўлган турли ўзгаришларни олдиндан кўзда тутиш қийинлиги сабабли, молия бозорини тартиблаштириш миллий тизимининг узилмас қисмла-ридан бўлиб, тегишли қонуности ҳужжатлар мажмуаси ҳисоб-ланади. Бу мажмуа ўз ичига молия бозорини тартиблаштиришга оид қуйидаги ҳужжатлар тўпламини киритади: муассасалараро мажбу-рий бўлган меъёрий ҳужжатлар (низомлар, инструкциялар, тартиб-қоидалар, стандартлар), ҳукумат қарорлари ва фармойишлар.


Ваколатли тартиблаштирувчи институтлар қонун ва қонунос-ти ҳужжатларни амалиётга жорий қилиб, молия бозори томони-дан уларга риоя қилинишини таъминлайди. Бу ҳужжатлар асо-сан ваколатли институтларнинг вазифаси ҳисобланган қонун-бузарликларни аниқлаш, профилактикасини олиб бориш, ўрна-тилган меъёрлар доирасида текширувлар ўтказиш, улардан оғиш-ларни аниқлаб белгиланган тартибда чоралар кўришдан иборат.


Шундай қилиб, айтиш мумкинки, ҳар қандай миллий тартиблаш-тириш тизимини жорий ва келажак даврларда идеал мукаммал-лик даражаси талабларига жавоб бера олмаслиги ва мос равишда тартиблаштириш механизмига жорий ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ҳолатлари мавжуд бўлганлиги сабабли, уларни шартли равишда фақат маълум бир вақт даврида молия бозори талабларига нисбатан жавоб берувчи самарали, деб қабул қилиш мумкин. Бундай ҳолат тартиблаштириш тизими институтларига ва молия бозори-нинг бошқа қатнашчиларига ҳам таъсир кўрсатмасдан қолмайди.


Молия бозорини тартиблаштириш миллий тизимлари (жумла-дан, унсурлари) таснифи бўйича турли ёндашувлар мавжуд. Молия бозори сегментлари бўйича тартиблаштириш уларда муомалада





240


8-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА ТАРТИБГА СОЛИШ



бўлувчи молиявий инструментлар билан боғлиқ операция ва му-носабатларни мувофиқлаштириш ва назорат қилишга қаратилган бўлиши мумкин. Масалан, банк инструментлари сегментини тартиблаштириш элементи, суғурта инструментлари сегментини тартиблаштириш унсури, қимматли қоғозлар бозорини (сегмен-тини) тартиблаштириш элементи, валюта сегментини тартиблаш-тириш унсури. Бу унсурларнинг барчаси биргаликда қўшилиб, уйғунликда бир бутун миллий тартиблаштириш тизимини таш-кил қилади. Фаолият турлари бўйича тартиблаштириш молия бозорининг қатнашчилари операцияларини (эмиссион, инвести-цион, профессионал молиявий институтлар, савдони ташкиллаш-тиришни) мувофиқлаштириш ва назорат қилиш билан боғлиқ бў-лиши мумкин. Ташкилий тузилиши бўйича тартиблаштириш кўп поғонали мураккаб мувофиқлаштириш ва назорат қилиш тизими кўринишида бўлиши мумкин. Масалан, бир-бири билан боғлиқ тартиблаштиришнинг халқаро, миллий, худудлараро, ҳудуд ва муниципал поғоналари. Тартиблаштириш институтлари бўйича


– давлат органлари (Молия вазирлиги ва Марказий банк), вако-латли давлат муассасаси, квази-ҳукумат ташкилоти (умумил-лий макрорегулятор), давлат ва ўзини ўзи мувофиқлаштирувчи ташкилотлар билан биргаликда бўлган, алоҳида макрорегуля-тордан иборат тизим томонидан тартиблаштирилувчи тизимлар.


Тартиблаштириш усуллари – бу ўзини-ўзи тартиблаштириш, макрорегулятив ва гибрид (аралаш) усулларига асосланган ти-зимлардир. Тартиблаштиришнинг миллий тизимини ташкил-лаштиришда қабул қилинган ёндашувлари бўйича – ҳукумат томонидан тўғридан-тўғри тартиблаштириш (масалан, Ирландия, Нидерландия, Португалия), молия ва банк тизимларини регуля-торлари томонидан тартиблаштириш (масалан, Бельгия, Дания, Япония, Қозоғистон), махсус тузилган ваколатли давлат ташки-лоти томонидан тартиблаштириш (масалан, АҚШ, Буюк Бри-тания, Италия, Франция, Испания, Россия), аралаш тизимлардир.


Тартиблаштириш кўлами (ҳажмининг кенглиги ва чуқур-лиги) бўйича – молиявий глобал (халқаро, мета, планетар), макро-молиявий ва микромолиявий даражада тартиблаштирилади:






Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish