Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов


Халқаро ва миллий молия бозорининг шаклланиш босқичлари1



Download 6,5 Mb.
bet4/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Халқаро ва миллий молия бозорининг шаклланиш босқичлари1



Йил

1-босқич

1860-йиллар

Ташқи савдони ривожлантириш. Халқаро валюта бозо-




рининг пайдо бўлиши







Йил

2-босқич

1950-йиллар

Миллий кредит бозори операцияларини интеграцияла-




шуви.







1960-йиллар

Халқаро кредит бозорининг шаклланиши







Йил

3-босқич

1970-йиллар

Узоқ муддатли капитал учун халқаро бозорни шакллан-




тириш ва халқаро инвестиция бозорини яратиш.




Миллий фонд бозорларини тартибга солиш. Халқаро




фонд бозори шаклланиши.







1980-йиллар

Трансмиллий банклар ва компанияларнинг тез суръатлар




билан ривожланиши. Халқаро инвестициялар ва фонд




бозорларини янада ривожланиши. Халқаро суғурта бо-




зоридаги биринчи тизимли операциялар ривожланиши.




Халқаро кредит бозори фаолиятининг ривожланиши.







Йил

4-босқич

1990-йиллар

Халқаро ва миллий молия бозорларининг фонд бозо-




ри сегментининг тез суръатлар билан ривожланиши.




Ҳалқаро ва миллий молия бозорида дериватив бозор-




ларини шаклланиши.







2000-йиллар

Ҳалқаро ва миллий молия бозорида дериватив бозор-




ларини тез суръатларда ривожаниши.

нади. Бозор иқтисодиёти шароитида молиявий ресурслардан уз-луксиз фойдаланиш, уларни самарали инвестициялаш ва мақсадга мувофиқ йўналтириш муҳим аҳамиятга эга. Молия бозори аҳоли ва хўжалик субъектларининг вақтинча бўш маблағларини йиғиш ва уларни самарали жойлаштиришда пул маблағларини эгалари (жамғарувчилар) ва улардан фойдаланувчилар (инвесторлар) ўр-тасида воситачилик қилади.


Молия бозори (financia) лотинча сўздан олинган бўлиб, пул, даромад маъносини англатади. Молия бозори тушунчаси кенг маънони ва мураккаб иқтисодий тоифани ташкил этади. Молия





  1. М.А.Эскиндарова, Е.А.Звоновой. Международный финансовый рынок. Учеб-ник и практика. – М.: 2017. 29-б.




11


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



бозорининг замонавий маънода инглизча «financial market» сўзидан олинган бўлиб, молия бозори – бу қимматли қоғозлар ва облига-циялар каби қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотиш мумкин бўлган бозор ҳисобланади.1 Ушбу термин биринчи бўлиб 1963 йилда таниқли иқтисодчи Жеймс Тобин томонидан қўлланилган.2 Бироқ, ўша пайтда молия бозори пул бозори ва капитал бозори би-лан боғлиқ бўлмаган ва ушбу термин кенг тарқалмаган. 1973 йилда «The Encyclopedia Americana» энциклопедиясида ҳам «financial market» сўзи қайд этилмади, аммо 1976 йилда Британиянинг «The New Encyclopedia Britannica» энциклопедиясида «financial market» сўзи киритилган. Шубҳасиз, молия бозори терминининг кириб келиши пул бозори ва капитал бозорини ривожланишига тўғри келади деб, 1974 йилда Роналд Робинзоннинг «Молия бозорла-ри: бойликни тўплаш ва тақсимлаш» асарида келтириб ўтилган.3


Европада ушбу тушунча Америка молия бозорининг таъсири остида бироз кейинроқ тарқалди. 1960-йилларнинг охирида Фран-цияда «молия бозори» тушунчаси (marche financier) ишлатила бошланган, лекин ушбу термин пул бозорини ажратиш мақсади-да капитал бозор маъносида ишлатилган.4


Молия бозорида ўзаро таъсирда бўладиган мулк эгалари билан сармоя, қарз олувчилар ўртасидаги муносабатларни тавсифлайди. Молия бозорида кредитлар, векселлар, акциялар, облигациялар, инвестициялар ва бошқа турдаги қимматли қоғозлар олди-сотди ва ҳаракат объекти ҳисобланади. Бозорлар ўз қонуниятлари асосида фаолият кўрсатади. Бу қонуниятларни билиш, улардан оқилона фойдалана олиш, бутун иқтисодий, молиявий самарани ошишида катта аҳамият касб этади.


Бугунги кунга келиб, молия бозорига дунё олимлари томонидан бир қатор таърифлар шакллантирилди. Маҳаллий иқтисодчи олим-





    • Т.В.Никитина, Репета-Турсунова А.В. Финансовые рынки и финансово-кре-дитные институты. Учебное пособие / Т. В. Никитина, А. В. Репета-Турсунова.

– СПб.: Изд-во СПбГЭУ, 2014. 115-б.





    • Tobin J. Financial Intermediaries and the Effectiveness of Monetary Controls / J. Tobin, W. Brainard // The American Economic Review. – 1963. – Vol. LIII, № 2 – P. 383–400.

3 Robinson R. Financial Markets: The Accumulation and Allocation of Wealth / R. Robinson. – N.Y.: McGraw-Hill, 1974. – 512 p.


4 Никитина Т.В., Репета-Турсунова А.В. Н62 Финансовые рынки и финансово-кредитные институты: учебное пособие / Т. В. Никитина, А. В. Репета-Турсунова.


– СПб. : Изд-во СПбГЭУ, 2014. – 14 с





12


1-боб. МОЛИЯ БОЗОРИ ВА УНИНГ ҚАТНАШЧИЛАРИ

лардан Ш.Ш.Шоҳаъзамий таърифига кўра, молия бозори – бу мо-нетизациялашган реал инвестицион базисга эквивалент молиявий инструментлар билан боғлиқ ташкиллашган, иқтисодий-ҳуқуқий механизм билан таъминланган муносабатларни мақсадли амал-га оширувчи, иқтисодиёт субъектлар учун зарурий бозор шароит-ларини яратиб берувчи мажмуа сифатида намоён бўлувчи тизим. Ушбу тизим механизми иқтисодиётнинг барча субъектлари томо-нидан уларни ҳар бирининг алоҳида манфаатли мақсадлари дои-расида ҳаракатга келтирилади.1


Хориж олималаридан В.Э. Чернова таърифига кўра, молия бозо-ри – доимий ҳаракатда бўлган барча пул ресурсларининг умумий миқдори бўлиб, яъни иқтисодиётнинг турли субъектлари томони-дан ушбу ресурсларга бўлган талаб ва таклифнинг ўзгариши ор-қали жойлаштириш ва қайта тақсимлаш ҳисобланади.2 В.В. Углин-ская ва М.Г.Хорунжинлар таърифига кўра, молия бозори – махсус институтлар ёрдами билан молиявий активларни инвесторлар ўртасида алмашиш механизмини самарали тақсимлаш ҳисобла-нади.3 Молия бозори – бу қимматли қоғозлар, облигациялар, валю-талар ва деривативларни ўз ичига олган бозор ҳисобланади.4


Фикримизча, молия бозори – муайян институционал инфрату-зилма, шу жумладан, ихтисослаштирилган молиявий институтлар орқали молиявий активларни шакллантириш ва алмашиш бўйича турли субъектлар ўртасида пайдо бўладиган иқтисодий (молиявий) муносабатлар. Молия бозорларининг моҳияти молиявий ресурс-ларни истеъмолчилар ўртасида тежашни самарали тақсимлаш ва махсус молиявий институтлар орқали молиявий активларни алмашиш механизми ҳисобланади.


Молия бозорларининг мақсади ихтисослаштирилган молия-вий институтлар орқали молиявий алмашинувида савдо, тўлов, ҳисоб-китоб ва бошқа тизимлар ташкил этиш учун шарт-шароит-лар яратишдан иборат. Молия бозорлари элементлари сифатига қуйидагилар киради:





  • Шоҳаъзамий Ш.Ш. Молия бозори ва қимматли қоғозлар. Дарслик. – Т.:

ТФИ, 2012. 265-б.



  • Чернова В.Э. Финансовые рынки: учебное пособие / СПбГТУРП. – СПб.:

2015. 73 с.


3 Углинская В.В., Хорунжин М.Г. Финансовые рынки: Учебное пособие для студентов экономических направлений всех форм обучения / Рубцовский индус-триальный институт. – Рубцовск: 2015. 79-б.

4 https://www.investopedia.com/terms/f/financial-market.asp.





13


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР






  • молиявий воситалар жами (инструментлар);




  • молиявий институтлар тизими;




  • молиявий активларни сотиб олиш ва сотиш учун битимлар тузиш технологияси, биржадан ташқари ва биржада амалга оширилган;

  • молиявий активларни сотиб олиш ва сотиш битимларининг жами.

Шундай қилиб, молия бозорлари молиявий воситаларни сотиб олиш ва сотиш бўйича битимлар мажмуаси сифатида ифодаланади. Савдо, тўлов ва бошқа тизимлар технологиялари эса молиявий институтлар асосида амалга оширилади. Молия бозори объектлари (муайян товарлар) қуйидагиларни ўз ичига олади:





  • миллий валютадаги пул;




  • хорижий валюталар;




  • қимматли қоғозлар;




  • қимматбаҳо металлар;




  • омонатлар;




  • кредитлар.

Молия бозорининг бозор муносабатлари тизимидаги аҳамияти қуйидаги қулай шароитларни таъминланиши билан боғлиқ асосий вазифалари асосида белгиланади:





  • иқтисодиётнинг реал секторига инвестицион молиявий ре-сурсларни самарали жалб қилиниши;

  • капитални самарасиз тармоқдан самаралисига қайта тақсим-ланиши;

  • давлат бюджетига хизмат кўрсатиши, унинг камомадини (дефицитини) қоплаш учун пул маблағларини самарали жалб қилиниши;

  • иқтисодиётнинг ҳолатини аниқ бозор индикаторлари ёрда-мида баҳоланиши;

  • инфляция суръатлари ва валюта курслари ўзгаришига опе-ратив таъсир кўрсатилиши;

  • давлатнинг пул-кредит ва бюджет-солиқ сиёсатини объектив ва мутаносибликда олиб борилиши;

  • мулкка эгалик хуқуқини ишлаб чиқариш воситаларига қайта тақсимланиши;

  • жаҳон глобаллашуви жараёнларига миллий иқтисодиётни интеграллашуви.




14


1-боб. МОЛИЯ БОЗОРИ ВА УНИНГ ҚАТНАШЧИЛАРИ

Молия бозорининг асосий функцияларидан бири – молиявий инструментларнинг объектив бозор курсини (нархини) шакллан-тиришдир. Бундай курс қанчалик тез шаклланса, бозорда капитал шунчалик самара билан жойлаштирилади.


Молия бозори вазифаларини асосий ва қўшимчаларга ажра-тиш мумкин. Асосий вазифалари унинг бозор муносабатлари тизимидаги аҳамияти ва қулай шароитларни таъминлаши билан ифодаланади (улар юқорида санаб ўтилган).


Молия бозорининг қўшимча вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:





  • эмитентнинг молия оқимларини оптималлаштириш;




  • бозор қатнашчиларининг ижобий имиджини шакллантириш;




  • эмитентнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш;




  • бизнесни ривожлантириш ва қўшимча иш жойларини яра-тиш;

  • жаҳон молия тизимига интеграциялаштириш;




  • сиёсий ҳуруж, молиявий ва иқтисодий қийинчилик, молиявий репрессия ва валютавий интервенция воситаси сифатида таъсир кўрсатиш;

  • инвесторларнинг хуқуқларини ҳимоялаш ва мақсад-манфа-

атларини таъминлаш.


Молия бозори, жумладан қимматли қоғозлар бозори фаолият кўрсатишининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:





  • барча потенциал инвесторлар ўз маблағларини фойдали тарзда жойлаштиришлари учун уларга тенг шарт-шароит-ларни яратиб бериш;

  • бозорда тузиладиган битимларнинг ихтиёрийлиги;




  • эркин рақобат йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш;




  • нархларни реал таркиб топадиган талаб ва таклиф асосида белгилаш;

  • бозор тўғрисидаги қонун ҳужжатларига барча қатнашчилар томонидан риоя этиши;

  • биржа ва биржадан ташқари операциялар, котировкалар, эми-тентларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ахборот ошкор этилишининг шартлиги;

  • ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оши-раётган барча инвесторлар ва эмитентлар учун бозордан фойдаланиш мумкинлиги;




15


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР






  • молиявий инструментлар (қимматли қоғозлар) ва уларнинг эмитентларига доир ахборотнинг тўла ошкор этилишини, ошкораликни ва бу ахборотдан барча қатнашчилар фойдалана олишини таъминлаш;




  • инвесторлар ва эмитентларнинг манфаатларини ҳимоя қи-лиш;




  • бозорда товламачилик ва бошқа ноқонуний фаолиятни та-

қиқлаш.

Молия ва қимматли қоғозлар бозори фаолият кўрсатишининг асосий тамойилларига риоя этилиши давлатнинг тартибга солиш-га оид чора-тадбирлари билан бирга фонд биржалари ва бозор қатнашчиларининг бирлашмалари (уюшмалари) ишлаб чиққан қоидаларини уйғунлаштириш асосида таъминланади.



Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish