МОЛИЯ БОЗОРИ ВА УНИНГ ҚАТНАШЧИЛАРИ
1.1. Молия бозори тушунчаси, унинг тузилмаси
ва иқтисодиётдаги аҳамияти
Молия бозори ҳар қандай мамлакатнинг умумий бозорини тар-кибий, аммо, асосий ва алоҳида қисмидир. Лекин, молия бозори-нинг асоси реал товарлар бозори ҳисобланади. Бунда молия бозори реал иқтисодиёт ва товар бозорининг устқурмаси сифатида намоён бўлиши билан бирга товар бозори ва иқтисодиётни молиявий таъминлайди ҳамда мувофиқлаштиради, умуман иқтисодиётнинг объектив ҳолатини ифодалайди ва ривожланишини белгилайди.
Молия бозорини пайдо бўлиши инсоният жамиятида пулни пайдо бўлиши билан боғлиқ ҳисобланади. Инсоният жамиятида пул билан боғлиқ муносабатлар вужудга келиши молия бозорини вужудга келишига олиб келди. Йиллар давомида молия бозорини ривожланиши узлуксиз давом этмоқда. Бунга асосий сабаб, ин-сон цивилизациясининг молия соҳасидаги тажрибасини бойиши, унда шахсларнинг (юридик ва жисмоний) молиявий муносабат-лари ва қизиқишлари кенгайиши, мақсадлари ва фаолият турлари ортиши, манфаатлари тобора ўсиб, уларнинг хақ-хуқуқлари борган сари мустаҳкамланиши ва таъминланишидадир.
Молия бозорининг ривожланиши параллел равишда жаҳон иқтисодий муносабатлари ва халқаро молия муносабатлари ва халқаро пул-кредит тизимларининг ривожланиши билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади. XX асрнинг иқтисодий тараққиёти шуни тўлиқ тасдиқладики, фақат бозор иқтисодиётигина халқ хўжалиги самарадорлик кўрсаткичларининг энг юқори даража-сини таъминлайди.
Бозор механизмининг самарадорлиги кўп жиҳатдан иқтисо-диётнинг товар-пул муносабатлари билан қанчалик тўлиқ қамраб олинганлигига боғлиқ. Бу товар бозорлари билан бир қаторда молия бозорини шакллантириш зарурлигини англатади. Бозор иқтисодиёти молия бозорининг ривожланган айланмасисиз амал қилиши мумкин эмас.
1-боб. МОЛИЯ БОЗОРИ ВА УНИНГ ҚАТНАШЧИЛАРИ
XIX асрнинг иккинчи ярмида жаҳонда миллий иқтисодиётнинг интеграциялашуви даражаси ошиши натижасида жаҳон иқтисо-диёти тизим сифатида пайдо бўлди. Жаҳонда валюта бозорини яралиши, тарихан замонавий молия бозорини шакллантиришнинг биринчи босқичини ташкил этишда объектив зарурат пайдо бўлди. Жаҳон валюта бозорини ривожланиши халқаро валюта фондининг 1960 йилдан 1976 йилгача валюта бозорини ривожлантириш даври ҳисобланди. Унга биноан, олтин ва олтин стандартлари бўйича олтин монометализмдан халқаро монетар тизим (ХВФ) доирасида ташкил этилган босқичлари динамик тарзда ривожланган. Халқаро валюта бозори ва унинг ривожланиши халқаро ва маҳаллий молия бозорининг ривожланишига олиб келди.
Ўтган асрнинг 50-йиллари ўрталарига халқаро валюта бозори ривожланишига биринчи жаҳон уруши (1914–1918), жаҳон иқти-содий инқирози (1929–1933), иккинчи жаҳон урушида (1939–1945) валюта чекловлари тўсиқ бўлди. Бундан ташқари, миллий молия бозорларини қаттиқ тартибга солишда талабнинг юқори қили-ниши молия бозорини ривожланишига катта тўсиқ бўлди. Мазкур даврларда халқаро валюта бозори фаолиятни тўхтатди, шунинг учун халқаро ва миллий молия бозорининг бошқа сегментларини ривожлантириш учун объектив шароитлар мавжуд эмас эди.
Янги халқаро пул-кредит тизимини яратиш – Бреттон Вудс (1945–1946) – халқаро валюта бозорини тиклаш ва молия бозори-нинг бошқа сектори – халқаро кредит бозорининг босқичма-босқич ривожланишига ҳисса қўшди. Халқаро пул-кредит тизимини яратилиши молия бозорини ривожланишини иккинчи босқичи бошланди.
Халқаро ва миллий молия бозорининг шаклланишининг ик-кинчи босқичи 1950-йилларнинг охиридан бошланган бўлиб, унда давлатлар ўртасида капиталнинг (шу жумладан кредитларнинг) катта миқдордаги ҳаракати учун шартлар пайдо бўлган ва халқаро кредит бозорининг ривожланишига шароитлар яратилган вақтни ўз ичига олади. Халқаро кредит бозорининг биринчи операция-лари асосан қисқа муддатли (бир йилгача бўлган) эди. Фақат, 1960-йилларда эса, узоқ муддатли кредитлар учун жиддий бозор талаби мавжуд бўлиб, кредитларнинг узоқ муддатли (баъзан 15 йил-гача) бўлиши халқаро кредит бозорини ривожланиши асосида халқаро ва миллий молия бозори ривожланишига олиб келди. 1960-йилларнинг охирига келиб, халқаро кредит бозорида кредитлар
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
ҳажми сезиларли даражада ошди. XXI асрнинг бошларида халқаро ва миллий молия бозорининг капитал бозори сектори сезиларли миқёсда ривожланиб, кредит маҳсулоти ва хизматларининг кенг доирасини таклиф эта олди. Дунё иқтисодиётида халқаро кре-дит бозори ривожланиши халқаро фонд ва халқаро инвестиция бозорларининг шаклланишига туртки бўлди.
Халқаро фонд ва халқаро инвестиция бозорларининг ривожла-ниши халқаро ва миллий молия бозорнинг ривожланишини учин-чи босқичи 1980-йилларга тўғри келади. Ушбу даврда халқаро ва миллий молия бозорининг суғурта сектори ҳисобланган, халқаро ва миллий суғурта бозори шаклланди. 1970 йилларнинг охири 1980-йилларнинг бошларида етакчи трансмиллий компаниялар ва банкларни шаклланиши, чет элда ишлаб чиқариш ва молиявий тузилмаларда эркин капитални жалб қилишни осонлаштириш мақсадида халқаро ва миллий молия бозорида қўшимча маблағлар жалб қилиш имконияти яратилди. Кўп секторли халқаро молия бозорини шакллантиришга асосан халқаро транзакциялар етакчи мамлакатларнинг валюталари конвертациялашни жорий қилиш, ушбу валюталарнинг алмашинув курслари учун эркин сузувчи курс тизимни яратилиши, етакчи саноатлашган мамлакатларда валюта режими эркинлаштириш сабаб бўлди. Бундан ташқари, чет эл ва-лютасидаги валюта оқимларининг эркин ҳаракатланиши халқаро ва миллий молия бозорининг ривожланишига олиб келди.
1990 йилларда эса, халқаро ва миллий молия бозорининг шакл-ланишининг тўртинчи босқичида дериватив молиявий восита-лар бозори жадал ривожланди. Ҳосилавий қимматли қоғозларни ривожланишида фоизлар, своплари, опционлари, кредитлар учун валюта своплари молия бозорларида 40 триллион доллардан ор-тиқ иштрок этди. Ушбу кўрсаткични 1980-йиллар даражаси билан солиштирганда бир неча баробар кўплигини кўрсатади. Халқаро ва миллий молия бозорини шакллантиришнинг асосий босқич-лари 1.1-жадвалда акс этирилган.
Молия бозори муайян муносабатлар тизими ҳисобланиб, минтақалар, тармоқлар ва институтлар ўртасида рақобатбардошлик асосда молиявий ресурсларни тўплаш ва қайта тақсимлашнинг ўзи-га хос механизми ҳисобланади. Молия бозори нафақат иқтисоди-ётда пул маблағларини қайта тақсимлаш воситаси, балки мамла-катнинг иқтисодий ҳолатини кўрсатадиган кўрсаткич ҳисобла-
1-боб. МОЛИЯ БОЗОРИ ВА УНИНГ ҚАТНАШЧИЛАРИ
1.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |