Бобга оид саволлар 1. Кредит баҳосининг мазмун-моҳияти ва унинг шаклланишини тушунтириб беринг?
2. Банклар фаолиятида кредит маржаси қандай аниқланади?
3. Кредит маржасининг даражаси мамлакатда қандай индикатор бўлиб ҳисобланади?
4. Кредит маржасига таъсир этувчи омилларни санаб беринг?
5. Кредит баҳоси қандай ҳисобланади?
6. Кредитлар бўйича фоиз ставкасини ҳисоблаш қандай усулларга бўлинади?
7. Кредитлар бўйича фоизларни тўлаш шаклларини айтиб беринг?
8. Инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда кредит фоиз ставкалари қандай турларга ажратилади?
9. Банк кредит баҳоси қандай функцияларни бажаради?
10. Кредит баҳосининг тақсимлаш функцияси мазмун-моҳиятини айтиб беринг?
11. Кредит баҳосининг рағбатлантириш функцияси мазмун-моҳиятини айтиб беринг?
12. Кредит баҳосининг тартибга солиш функцияси мазмун-моҳиятини айтиб беринг?
13. Кредит баҳосининг ҳимоялаш функцияси мазмун-моҳиятини айтиб беринг?
14. Тижорат банкларида кредит баҳоси шаклланишининг ҳуқуқий асосларини айтиб беринг?
15. Кредит тизими ривожланган мамлакатларда кредит баҳосини белгилашда қандай моделлардан кенг фойдаланилади?
16. Антисипатив фоиз ставкасида кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар мижозлардан даврийлигига кўра қандай ундирилади?
17. Декурсив фоиз ставкасида кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар мижозлардан даврийлигига кўра қандай ундирилади?
18. Кредитлар баҳоси бўйича «Қиймат плюс» моделининг мазмун-моҳиятини айтиб беринг?
19. Кредитлар баҳоси бўйича «Баҳо етакчилиги» моделининг мазмун-моҳиятини айтиб беринг?
20. Кредитлар баҳоси бўйича «Қиймат-фойда» моделининг мазмун-моҳиятини айтиб беринг?
Бобга оид тестлар 1. Кредит баҳосини белгиловчи асосий омилни кўрсатинг? А. Кредит миқдори
Б. Кредит фоизи
С. Кредит муддати
Д. Кредит таъминоти
2. Кредит маржаси нимани англатади? А. кредитнинг бошланғич фоизи ва сузиб юрувчи фоизи ўртасидаги фарқ
Б. кредитнинг суммаси ва унинг таъминоти ўртасидаги фарқ
С. кредит суммаси ва уни қайтарадиган суммаси ўртасидаги фарқ
Д. банкнинг кредити бўйича фоиз ставкаси ва Марказий банк қайта молиялаш ставкаси ўртасидаги фарқ
3. ......................................фоизларни ҳисоблаш асосий қарзнинг қолдиқ суммасидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. А. Оддий фоиз ставкасида
Б. Дисконт фоиз ставкасида
С. Мураккаб фоиз ставкасида
Д. Аралаш фоиз ставкасида
4. ..........................ҳисобланган фоизлар асосий қарз қолдиғига қўшилиб ҳисобланади. А. Оддий фоиз ставкасида
Б. Дисконт фоиз ставкасида
С. Мураккаб фоиз ставкасида
Д. Аралаш фоиз ставкасида
5. Кредитлар бўйича қайси фоиз ставкасида инфляция даражаси ҳисобга олинади? А. Номинал фоиз ставкасида
Б. Оддий фоиз ставкасида
С. Мураккаб фоиз ставкасида
Д. Реал фоиз ставкасида
6. Қандай турдаги фоиз ставкаси ривожланган мамлакатлар банк амалиётида инфляция юқори бўлган шароитда кредитлар қадрсизланишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади? А. Оддий
Б. Антисипатив
С. Мураккаб
Д. Декурсив
7. Кредит баҳосининг функциялари тўғри келтирилган қаторни аниқланг? А. мақсадлилик, фоизлилик, таъминланганлик, қайтаришлилик
Б. қиймат, муомала, тўлов, халқаро
С. банкротликдан ҳимоя қилувчи, зарур маблағ, таъминот, ривожланиш регулятори
Д. тақсимлаш, рағбатлантириш, тартибга солиш, ҳимоялаш
8. Тижорат банклари операциялари бўйича фоиз ставкалари, хизмат ҳақи ва комиссион тўловлар Қонун ва қонун ости ҳужжатларига мувофиқ банклар томонидан қандай белгиланади? А. мустақил равишда
Б. Марказий банк қайта молиялаш ставкасига кўра
С. Йирик кредитлар ўртача фоиз ставкасига кўра
Д. Депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкасига кўра
9. Қайси қонунчилик ҳужжатига мувофиқ кредит шартномасида бир томон - тижорат банки ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи субъектга (қарздорга) шартномада кўрсатилган миқдорда ва белгиланган шартлар асосида пул маблағларини (кредит) бериш, қарз олувчи еса олинган пул маблағларини ва ундан фойдаланганлик учун фоизларни қайтариш мажбуриятини олади? А. “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун
Б. “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонун
С. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси
Д. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси
10. Қайси қонунчилик ҳужжатига мувофиқ банк кредит операциялари бўйича фоиз ставкалари ва воситачилик ҳақи миқдорини мустақил белгилайдилар? А. “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун
Б. “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонун
С. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси
Д. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси
11. Қайси қонунчилик ҳужжатига мувофиқ банклар ўз мижозлари билан ўзаро муносабатларни шартномалар асосида амалга оширади? А. “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонун
Б. “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун
С. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси
Д. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси
12. АҚШда кредит баҳоси шаклланишининг қайси моделида банк томонидан жалб қилинадиган маблағлар ва кредит амалиёти бўйича банкнинг операцион харажатлари ҳисобга олинган ҳолда кредит баҳоси шакллантирилади? А. Баҳо етакчилиги» модели
Б. «Қиймат-фойда» модели
С. «Қиймат плюс» модели
Д. «Прайм-райт» модели
13. «Прайм-райт» ставкаси қайси муҳим ставкалар ўзгариши натижасига асосланади? А. молия бозори
Б. пул бозори
С. фонд бозори
Д. депозит бозори
14. ЛИБОР ставкасининг мазмуни нима? А. Лондон банклараро фоиз ставкаси
Б. Люксембург банклараро фоиз ставкаси
С. Лихтенштейн банклараро фоиз ставкаси
Д. Латвия банклараро фоиз ставкаси
15. UZIBOR ставкасининг мазмуни нима? А. Ўзбекистон банклараро депозит ставкаси
Б. Украина банклараро депозит ставкаси
С. Уругвай банклараро депозит ставкаси
Д. АҚШ(USA) банклараро депозит ставкаси