Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев


Кредит фоиз ставкаси («прайм-рейт» дан паст)



Download 6,88 Mb.
bet82/162
Sana19.02.2022
Hajmi6,88 Mb.
#459455
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

Кредит фоиз ставкаси («прайм-рейт» дан паст)

=

Пул бозорида маблағ жалб қилиш бўйича харажатлар

+

Рискни қоплаш ва даромад олиш учун устама

«Прайм-рейт» ставкасидан фарқли равишда паст ставкалар амалиётда кенг қўлланила бошланди. Бу фоиз ставкалар банкнинг маблағларни жалб қилиш борасидаги ставкаларига тенглашиб қолган эди. Ушбу ставкаларнинг жорий қилиниши «прайм-рейт» ставкасининг базавий ставкаси функциясини йўқолишига олиб келди.


«Қиймат–фойда» модели асосида кредит ставкасини ўрнатиш. АҚШда банк амалиётида тижорат банкларининг барча харажатларини ва кредитлаш фаолиятида юзага келадиган рискларни қоплай оладиган ҳамда банк учун етарли даромадни таъминлайдиган кредит баҳоси шаклланишининг мураккаб моделлари ишлаб чиқилиб амалиётда кенг қўлланилмоқда. Шундай моделлардан бири «Қиймат–фойда» модели ҳисобланади. Бу моделга мувофиқ, банк зарур молиявий ресурсларни жалб қилиши, кредитлаш амалиёти харажатларини қоплаши ва натижада етарли фойдага эришиши кўзда тутилади.
«Қиймат–фойда» модели бўйича кредит фоизини белгилаш алоҳида амалий кўрсаткичлар асосида ҳисоб-китоб қилиб кўрсатилган.
Тижорат банкларида мижозларни тоифаларга ажратиш ва унга мос равишда кредит баҳосини шакллантириш бир қатор афзалликларга эга:
- биринчидан, тижорат банклари йирик мижозларини кредитлаш кичик кредит кредитларга нисбатан кам харажатли бўлиб, юқори даромад келтиришни таъминлайди;
- иккинчидан, банкнинг кичик мижозлари кредитлаш амалиёти харажатлари ошиб, кредит баҳосининг юқори шаклланишига олиб келади.
Шундай экан, банк мижозларини пул тушумларига асосан тоифаларга ажратиш ва уларга мос равишда кредит баҳосини шакллантириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Мижозларнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш, кредит таъминоти сифатини баҳолаш, кредитнинг мақсади ва бошқа омиллар таҳлили натижасида кредит риски даражаси баҳоланади. Фоиз ставкаларини белгилаш жараёнида муаммолар пайдо бўлса, у ҳолда ҳар бир мижоз учун алоҳида ставка белгиланиши хусусида қарор қилиниши зарур.
Айрим мамлакатларнинг (Сингапур, Малайзия) банк амалиётида баъзи тоифадаги мижозларга нисбатан паст фоиз ставкада кредитлар тақдим этилади. Бунинг сабаби, мижоз олган кредитидан келадиган даромадидан ташқари бошқа операцияларини бажариш орқали банкка кўпроқ фойда келтиради. Натижада банк мижозига кредит беришдан олинадиган даромад пасайиши кузатилади, лекин аслида банкнинг мижоз билан бўладиган бошқа муносабатларидан оладиган даромадлари унинг ўрнини қоплайди.
Жисмоний шахсларни кредитлаш ва уларга таклиф этилаётган фоиз ставкаларини ўрганишда Россия тажрибасига мурожаат қилишни мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Чунки Россия тижорат банклари амалиётида кредит хизматлари қўшимча тўловларнинг жорий қилиниши мижозларнинг кредитни қайтариш имкониятларини пасайтирди ва натижада банк кредитларининг қайтмаслигига олиб келди. Шу ўринда Россия банк амалиётида мавжуд кўрсаткични келтириб ўтамиз. Россия Федерацияси Марказий банки раиси ўринбосари Г.Меликяннинг таъкидлашича, айрим тижорат банклари кредит портфелида мавжуд муаммоли кредитларнинг 30 фоизи айнан банк кредитлари бўйича баҳонинг нотўғри ва юқори шакллантирилганлиги ҳисобига юзага келган65.
Россия банк амалиётида қарз олувчи мижозларга кредит баҳосини аниқ ифодаловчи кредит фоиз ставкаларининг ижобий даражасини таъминлаш бўйича мажбурий тартиб ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ тижорат банклари жисмоний шахсларга берадиган кредитлари бўйича фоиз ставкаларни ижобий даражасини таъминлаши ва у тўғрисидаги маълумотларни қарздорга тақдим этиши талаб этилади. Россия Марказий банкининг «Жисмоний шахсларга тақдим этиладиган кредитлар бўйича самарали фоиз ставкаларни таъминлаш тартиби тўғрисида»ги (29.12.2006 йилда қабул қилинган) тартибига мувофиқ, барча тижорат банклари кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг ижобий даражасини таъминлаган ҳолда, ўз мижозларига тақдим қила бошлади.

Download 6,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish