Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев


Марказий банкнинг пул – кредит сиёсати



Download 6,88 Mb.
bet93/162
Sana19.02.2022
Hajmi6,88 Mb.
#459455
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

12.3. Марказий банкнинг пул – кредит сиёсати

Марказий банк миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида мамлаклакатдаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларни эътиборга олиб ўзининг пул – кредит сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширади.


Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати иқтисодиётда пул массаси ёки фоиз ставкаларининг зарур даражадаги меъёрини таъминлаш, иқтисодиётнинг пулга бўлган талабини қондириш ёки миллий валюта курсини хорижий валюталарга нисбатан мустаҳкамлаш каби қатор омиллар нуқтаи назаридан турлича кўринишда амалга оширилади. Шу жиҳатдан Марказий банкнинг рестрикцион (қаттиқ) ва экспансион (юмшоқ) пул-кредит сиёсати турларини келтириш мумкин.
Рестрикцион пул-кредит сиёсатида иқтисодиётда пул массаси ва кредит операциялар ҳажмини камайтириш ва фоиз ставкаларини ошириш билан боғлиқ тадбирлар амалга оширилади. Бунинг натижасида миллий иқтисодиётда кредит, депозит ва солиқ ставкалари ошиши, айрим тадбирларга давлат бюджети харажатлари қисқариши юз беради, инфляция даражаси жиловланади, мамлакат тўлов балансини соғломлаштиришга бўлган тадбирлар амалга оширилади.
Экспансион пул-кредит сиёсатида одатда кредитлаш ҳажмини ошириш, иқтисодиётда пул массасининг ошиши устидан назоратни сусайтириш, солиқ ва банк фоиз ставкаларини пасайтириш масалаларига эътибор қаратилади.
Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати рестрикцион ёки экспансион бўладими у кенг қамровли ёки селектив характерга эга бўлиши мумкин. Кенг қамровлида Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати мамлакатдаги барча кредит муассасалари ва уларнинг барча операцияларига жорий этилади, селективда эса, пул-кредит сиёсати алоҳида олинган тижорат банклар фаолиятида ёки айрим операциялар учун татбиқ этилиши мумкин.
Демак, Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати усуллари хилма-хил бўлиб, уларни жорий этишда мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат муҳим ўрин тутади. Масалан, мамлакатда иқтисодиётнинг пасайиши ва ишсизлик даражаси юқори бўлган шароитда Марказий банк арзон пуллар сиёсатини қўллаши мумкин. Бундай сиёсатнинг мақсади кредит фоиз ставкаларини пасайтириш орқали иқтисодиётга пул таклифи ва инвестициялар ҳажмини оширишга қаратилган, бу албатта мамлакатда иқтисодий ўсиш ва бандлик даражасини оширишга хизмат қилади. Демак, иқтисодиётда пул таклифини ошиши кредит фоиз ставкаларини пасайишига олиб келади, бундай шароитда Марказий банк кўпчилик ҳолларда давлатнинг қимматли қоғозларини сотиб олиши, мажбурий захира нормаси ва қайта молиялаш ставкаси (ҳисоб ставкаси) даражасини пасайтириши лозим.
Иқтисодиётда инфляция даражаси юқори бўлган ҳолларда Марказий банк қиммат пуллар сиёсатини қўллайди, бунинг асосий мақсади умумий харажатлар ва умумий таклифни қисқартиришга қаратилади. Бунда Марказий банк тижорат банкларнинг ортиқча пул маблағларини стерилизация қилиш мақсадида давлатнинг қимматли қоғозларини сотади, мажбурий захира ва ҳисоб ставкалари нормасини оширади.
Пул – кредит сиёсатининг қатор усуллари мавжуд бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:
тижорат банкларига нисбатан ўрнатилган мажбурий захира сиёсати;
тижорат банкларини қайта молиялаш сиёсати (ҳисоб ставкаси);
очиқ бозордаги сиёсати;
валюта ва депозит сиёсати.
Иқтисодий адабиётларда ва халқаро банк амалиётида Марказий банкларнинг пул – кредит сиёсати монетар сиёсат, монетар инструментлар тарзида ҳам юритилади. Бироқ, Марказий банкнинг пул – кредити сиёсати қандай тарзда юритилишига қарамасдан, уларнинг мақсади битта масалага, яъни мамлакат миллий валютасининг барқарорлигини таъминлашга қаратилади.
Халқаро банк амалиёти ва хўжалик юритиш тажрибасидан маълумки, миллий валюта сотиб олиш қобилиятининг тушиб кетиши иқтисодиётда инфляция даражасининг ошишига ва мамлакатда ишсизлик даражасининг пасайишига олиб келади ва аксинча. Яъни, инфляция даражасининг пасайиши эса мамлакатда ишсизлик даражасининг ошишига олиб келади.
Марказий банк айнан шу иқтисодий жараённи миллий иқтисодиётга салбий таъсир этмайдиган даражада ушлаб туриш ва миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш учун пул – кредит сиёсати усулларини амалиётга жорий этади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг пул – кредит сиёсати “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг 23 – моддасига биноан келгуси йил учун мамлакат монетар сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида ишлаб чиқилади.
Хусусан, ушбу сиёсат:
– иқтисодий конъюнктуранинг таҳлили ва истиқбол кўрсаткичларини;
– муомалада бўлган пул массасининг иқтисодий жиҳатдан асосланган чегараларини;
– пул массаси йиллик ўсиш суръатининг аниқ мақсадли кўрсаткичларини, шу жумладан, Марказий банк ички активларининг ўзгаришини;
– валюта ҳамда фоиз сиёсатининг асосий йўналишларини;
– пул – кредит соҳасини тартибга солишга доир ҳаракатларнинг аниқ мақсадли асосий кўрсаткичларини ўз ичига олади.

Download 6,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish