Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 6,88 Mb.
bet101/162
Sana19.02.2022
Hajmi6,88 Mb.
#459455
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

13.2. Ўзбекистон Марказий банки,
мақсади ва вазифалари

Ўзбекистон Марказий банки иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлган, юридик мақомга эга ташкилот ҳисобланади. Марказий банк ўз даромадлари ҳисобидан харажатларни амалга оширади. Агар унинг харажатлари даромадларга нисбатан кўп бўлса, ушбу фарқ (зарар) давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. Ҳисобот йилининг охирида Марказий банк ихтиёрида қолган ортиқча маблағ (фойда) тўлиғича давлат бюджети ҳисобига ўтказиб берилади.


Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Марказий банки ташкил топганидан буён ҳисобот йилини молиявий зарар билан қопламаган, аксинча ҳисобот йилнинг сўнггида жуда катта миқдордаги маблағни давлат бюджетига ўтказиб келмоқда.
Марказий банкнинг асосий даромад манбалари сифатида эмиссион даромад, тижорат банкларига бериладиган қайта молиялаш ҳисобидан оладиган фоизлар, ҳукуматнинг олтин ва валюта захираларини тасарруф этишдан оладиган фоизлар, тижорат банкларидан иқтисодий меъёрларни бузганлиги учун ундирадиган жарималари, тижорат банклари электрон тўлов тизимидан фойдаланганликлари учун тўлайдиган тўловлари ва бошқа манбаларни келтириш мумкин.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида ташкил этилган Ўзбекистон Марказий банки қисқа муддат ичида банкларнинг банки сифатида жуда катта ишларни амалга оширди, шунингдек, унинг фаолияти такомиллашиб ва ривожланиб борди. Бунинг натижасида унинг фаолиятини амалга ошириш, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайдиган алоҳида ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш зарурияти вужудга келди. Натижада 1995 йил 21 декабрда “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Ушбу қонун 9 та бўлим ва 60 та моддадан иборат бўлиб, Марказий банкнинг мақсади, мажбурият ва ҳуқуқларини белгилайди, шунингдек, Марказий банкнинг барча фаолият турлари мазкур қонунда аниқ ва равшан қилиб белгилаб қўйилди.
Мазкур қонунга кўра, Марказий банк тижорат фаолияти билан шуғулланиши, хўжалик юритувчи субъектларга молиявий ёрдам кўрсатиши ва уларнинг капиталини шакллантиришда иштирок этиши таъқиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 30 - моддасига асосан Марказий банк ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бош бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг муассасалари барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан озод қилинади, ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно.
Марказий банк мамлакат банкларининг банки ҳисобланиб, тўғридан – тўғри аҳоли ва мижозларга банк хизматларини кўрсатмайди. “Марказий банк тўғрисида”ги Қонуннинг 31 – моддасида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно. Унга кўра Марказий банк, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, айрим давлат қўмитаси ва муассасалари, шунингдек, ўзининг ҳузуридаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг асосий ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш бўйича банк операцияларини амалга ошириши мумкин.
Марказий банкнинг бош мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашдан иборат бўлиб, ушбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  • монетар сиёсатни ҳамда валютани тартибга солиш соҳасидаги сиёсатни шакллантириш, қабул қилиш ва амалга ошириш;

  • Ўзбекистон Республикасида ҳисоб – китобларнинг самарали тизимини ташкил этиш ва таъминлаш;

  • банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналар фаолиятини лицензиялаш ҳамда тартибга солиш, банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналарни назорат қилиш, қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялаш;

  • Ўзбекистон Республикасининг расмий олтин – валюта резервларини, келишувга биноан ҳукумат резервларини қўшган ҳолда, сақлаш ва тасарруф этиш;

  • мамлакатда ягона эмиссион орган вазифасини амалга оширади.

Марказий банк ўтган йил фаолиятини мустақил аудитор ташкилотлар текширувидан кейин ҳисоботни кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмасдан Олий Мажлис Сенати кўриб чиқиши учун тақдим этади ва ҳисобот беради.
Марказий банкнинг олий органи унинг Бошқарувидир. Бошқарув Марказий банк сиёсати ва фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб беради, банкни бошқаради. Бошқарув ўн бир кишидан иборат бўлади. Бошқарув таркибига Марказий банк Раиси, унинг ўринбосарлари, шунингдек, банкнинг асосий бўлинма раҳбарлари киради.
Бошқарувнинг мажлислари ойига камида бир марта ўтказиб турилади, бошқарув мажлисида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади ва ҳал этилади:

  • монетар сиёсатнинг асосий йўналишларини, шу жумладан, Марказий банкнинг очиқ бозордаги операциялари кўлами, Марказий банкнинг ҳисоб ва ссуда беришдаги фоиз ставкалари ҳамда банкларнинг Марказий банкдаги мажбурий резервлари нормасини белгилайди;

  • Марказий банкнинг норматив ҳужжатларини тасдиқлайди;

  • Марказий банкнинг халқаро ташкилотлардаги иштироки масаласини ҳал қилади;

  • банкнотлар ва тангаларнинг номинал қиймати ва намуналарини, шунингдек, пул белгиларини муомаладан чиқариш шартларини белгилайди;

  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига бериладиган ссудалар миқдори ва шартларини тасдиқлайди;

  • банклар учун иқтисодий нормативларни ва кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ҳамда гаровхоналар учун молиявий операциялар ўтказиш қоидаларини тасдиқлайди, шунингдек уларга риоя этилишини кўриб чиқади;

  • банк фаолияти билан шуғулланиш учун лицензиялар бериш ва уларни чақириб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналар фаолияти, шунингдек қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқариш лицензияланишини амалга оширади;

  • Марказий банкнинг ташкилий тузилмасини белгилайди;

  • Марказий банк муассасалари ҳамда корхоналарини ташкил этади, қайта тузади ва тугатади;

  • Марказий банк харажатлари ва даромадлари сметасини тасдиқлайди;

  • Марказий банкнинг йиллик ва молия ҳисоботларини кўриб чиқади;

  • Марказий банкнинг таркибий бўлинмалари, муассасалари ва корхоналари раҳбарларини тасдиқлайди;

  • Марказий банк таркибий бўлинмалари, унинг муассасалари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботлари ҳамда маърузаларини тинглайди;

  • Марказий банк ходимларини ишга ёллаш, ишдан бўшатиш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини, шунингдек уларнинг кредитлар олиши ва акциялар сотиб олиши тартибини қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилайди;

  • Марказий банк ваколати доирасидаги бошқа масалаларни кўриб чиқади ва ҳал қилади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, шунингдек пул-кредит сиёсати, умуман банк тизимининг барқарор фаолият кўрсатиши устидан самарали назоратни ва Марказий банк фаолиятини янада такомиллаштиришни таъминлаш мақсадида Марказий банк фаолиятининг стратегик мақсадли йўналишлари деб қуйидагилар белгилаб олинди:

  1. нархлар барқарорлиги;

  2. банк тизими барқарорлиги ва ривожланиши;

  3. тўлов тизими барқарорлиги ва ривожланиши.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида Марказий банк фаолиятининг устувор йўналишлари этиб куйидагилар белгилаб олинди:
биринчидан, асоссиз инфляцион кутилмаларни олдини олиш мақсадида инфляцион таргетлашнинг принцип ва механизмларини босқичма-босқич татбиқ қилиш билан пул-кредит сиёсати ва унинг инструментларини тубдан такомиллаштириш, ушбу усулга ўрта муддатли истиқболда тўлиқ ўтиш ва пул-кредит соҳасида амалга оширилаётган сиёсат ва чораларнинг шаффофлигини ошириш;
иккинчидан, инфляция омилларини чуқур ўрганиш ва тўлов балансини ҳисобини юритиш ва таҳлил қилиш тизимини тўлиқ шакллантириш асосида пул-кредит сиёсатини шакллантириш, қабул қилиш ва амалга ошириш услубларини такомиллаштириш мақсадида статистик, таҳлилий ва тадқиқот базасини ривожлантириш;
учинчидан, банк тизимини тартибга солиш ва назорат қилиш механизмларини, шу жумладан тижорат банклар фаолиятида юзага келадиган муаммоларни дастлабки босқичларида аниқлаш ва уларни бартараф этувчи чоралар кўриш имконини берувчи тижорат банклар таваккалчилигини бошқариш ва баҳолаш тизимини такомиллаштириш;
тўртинчидан, ўрта ва узоқ муддат истиқболларда иқтисодиётни барқарор ўсишини таъминловчи муҳим таркибий қисм сифатида банк тизимини ривожлантириш, тижорат банклар ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро тўлиқ шериклик муносабатларини шакллантириш, аҳолининг банк тизимига ишончли институционал шерик сифатида ишончини мустаҳкамлаш учун рақобат шароитларни яратиш;
бешинчидан, тўлов тизимини янада ривожлантириш, шу жумладан реал вақт режимида тезкорлик билан ҳисоб рақамларни бошқариш ва банк операцияларини ўтказиш имконини берувчи масофадан банк хизматлари кўрсатган ҳолда тижорат банкларининг самарали ахборот алмашинуви тизимини ташкил этиш;
олтинчидан, нобанк кредит ташкилотларининг молиявий барқарорлигини кучайтириш, шунингдек уларнинг фаолияти устидан назоратни кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
еттинчидан, банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига молиявий очиқликни ва уларнинг саводхонлик даражасини ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сонли “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони асосида тайёрланди.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Марказий банки мамлакат банкларининг банки ҳисобланиб, миллий валютанинг барқарорлигига, кредит муассасаларининг молиявий жиҳатдан барқарор фаолият юритишига масъул бўлган давлатнинг молиявий ташкилоти ҳисобланади.



Download 6,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish