Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев


– БОБ МАРКАЗИЙ БАНК ВА УНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ



Download 6,88 Mb.
bet91/162
Sana19.02.2022
Hajmi6,88 Mb.
#459455
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

12 – БОБ
МАРКАЗИЙ БАНК ВА УНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ




12.1. Марказий банкларнинг вужудга келиши

Мамлакат банк тизимининг асосий бўғини Марказий банк ҳисобланади. Марказий банк бевосита мижозларга банк хизматларини кўрсатмайди, айрим давлат ташкилотлари бундан мустасно. Барча мамлакатларда Марказий банкларнинг бажарадиган вазифалари ва функциялари деярли бир хил бўлиб, улар турли мамлакатларда турли номда юритилиши мумкин. Хусусан, ҳозирги кунда, бизга маълумки, дунёнинг турли мамлакатларида ушбу банклар “марказий банк”, “халқ банки”, “эмиссион банки”, “миллий банки”, “захира банки”, “давлат банки” тарзида юритилади.


Масалан, АҚШда Федерал захира тизими, Англияда Англия банки, Европада Европа Марказий банки, Ўзбекистонда Марказий банк, Қозоғистонда Миллий банк ва ҳоказо. Марказий банкларнинг вужудга келиш тарихига эътибор қаратадиган бўлсак, улар мамлакатда пул муомаласини тартибга солиб турувчи молиявий муассаса сифатида вужудга келди.
Маълумки, дастлабки банклар, янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, тижорат банклари мустақил равишда қоғоз пулларни эмиссия қилган. Ҳар бир тижорат банки муомалага ўзининг “банкнота”ларини (банк билети) чиқаришган. Олдинги бўлимдан маълумки, банкнота – бу ушбу банкнинг унда кўрсатилган маблағларини хохлаган вақтда реал пулга алмаштириб берилишини кафолатловчи мажбурияти ҳисобланади. У банкнинг “вексели” ҳисобланган. Унинг тижорат векселларидан фарқи, банкноталарни хохлаган вақтда реал пулларга алмаштириш мумкин бўлган. Капитализмнинг дастлабки даврларида мижозларнинг кредитга бўлган эҳтиёжининг ортиб бориши банклар томонидан чиқарилган банкноталар билан қопланган. Банкноталар муомалада пулнинг тўлов воситаси функциясини бажарган. Банклар ўзларининг реал пул захираларидан бир неча баробар кўп миқдорда банкноталарни муомалага чиқаришган.
Албатта, бу маълум давр давомида мамлакатда пул муомаласини ташкил қилиш, ҳисоб – китобларни амалга ошириш ва муомала жараёнини ташкил этишда ўзининг ижобий натижасини бериб келган. Бироқ, вақт ўтиши билан тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган қоғоз пулларнинг ҳажми ва тури жуда кўпайиб кетган. Бу ўз навбатида пулларнинг қадрсизланишини, айрим ҳолларда тижорат банкларининг банкрот ҳолатига тушиб қолиши иқтисодиётда пул муомасаласини бузилишига ва бошқа қатор салбий ҳолатларни вужудга келишига сабаб бўлган.
Буларнинг барчаси мамлакатда пул эмиссиясини марказлашган ҳолда амалга ошириш ва пул муомаласини тартибга солиш зруриятини келтириб чиқаради. Бу ўз навбатида, тижорат банклари базасида Марказий банкларнинг вужудга келишига сабаб бўлди, Марказий банкларнинг вужудга келиши давлатга пул эмиссиясини марказлашган ҳолда амалга ошириш ва пул муомаласини тартибга солиш имкониятини берди.
Масалан, АҚШда 1836 ва 1860 йилларда 2500 дан ортиқ штат банклари ташкил этилиб, уларнинг 100 дан ортиғи биринчи ўн йил ичида ёпилиб кетган. Шу даврда банклар мустақил равишда муомалага пул чиқариш ҳуқуқига эга бўлиб, муомалада уларнинг 5500 дан ортиқ турли пул белгилари амал қилган. Банкларнинг стихияли равишда пул муомаласини ташкил этиши, умумий назоратнинг мавжуд эмаслиги уларни инқирозга юз тутишига, аҳолининг ишончини пасайишига, муомаладаги пулларнинг қадрсизланишига сабаб бўлган, шунингдек, пулнинг тўлов воситаси функциясини бажармаслик ҳолатлари тез – тез содир бўлиб турган. Бу компания ва фирмаларнинг молиявий йўқотишларига сабаб бўлган. Жумладан, 1862 йилда банкларнинг инқирозга юз тутиши натижасида АҚШнинг йирик компания ва фирмалари 100 млрд АҚШ долларидан ортиқ зарар кўрган. Буларнинг барчаси АҚШ ҳукумати томонидан тижорат банклари ва пул муомаласи устидан тегишли назоратни амалга ошириш заруриятини келтириб чиқарган, натижада 1913 йилда АҚШ Федерал захира тизими ташкил этилиб, ушбу банкка ягона эмиссия ҳуқуқи ва тижорат банклари фаолиятини лицензиялаш вазифаси юклатилган68.
Иқтисодий адабиётларда, дастлабки Марказий банк 1650 йилда Швециянинг Стокгольм шаҳрида ташкил этилганлиги қайд қилинган69. Ушбу банк олтин тангалар асосида депозит сертификатларини муомалага чиқарган, мазкур депозит сертификатлари бутун швеция ҳудудида тўлов воситасини бажарган бўлиб, тақдим қилувчига олтин танга берилиши билан кафолатланган. Дастлабки эмиссион банк 1694 йилда Англия банки сифатида ташкил этилган бўлиб, ушбу банк муомалага пулларни эмиссия қилиш ва банкларнинг тижорат векселларини рўйхатга олиш билан шуғулланган70.
Миллий иқтисодиётнинг ривожланиши, мамлакатлар ўртасида халқаро савдо ва ҳисоб – китобларнинг ривожланиши Марказий банклар зиммасига қўшимча вазифаларни юклаш заруриятини келтириб чиқарди. Энди Марказий банклар эмиссион банк вазифасини бажаришдан ташқари мамлакатда кредит муассасалари фаолиятини тартибга солиш, иқтисодиётда пул – кредит сиёсатини амалга ошириш билан шуғулланади.
Давлат мамлакат миллий валютасини муомалага чиқариш, уни тартибга солиш, кредит муассасалари фаолиятини назорат қилиш, ҳисоб – китобларни ташкил этиш билан боғлиқ қатор қонунларни қабул қилди. Шу тарзда давлат кредит муассаслари фаолиятини ташкил этиш ва пул муомаласини амалга ошириш бўйича барча ишларни тўлиқ ўз қўлига олди.
Марказий банкларнинг ташкил топиш шаклига эътибор қаратадиган бўлсак, улар давлат капитали асосида ташкил топган марказий банклар (Буюк Британия, Европа иттифоқи, Россия), акциядорлик шаклидаги марказий банклар (АҚШ, Италия), аралаш капитал иштирокида марказий банклар (Япония, Бельгия) кўринишида вужудга келган.
Айрим марказий банклар дастлаб акциядорлик шаклида ташкил топиб, кейинчалик давлат томонидан миллийлаштирилган. Таъкидлаш жоизки, марказий банклар қандай шаклда ташкил топган бўлишидан қаътий назар, улар ўз вазифаларини давлат билан ўзаро келишув ва унинг сиёсатига ҳамоханг тарзда олиб боради. Айниқса, уларнинг ўзаро яқинлиги мамлакатлар ўртасида иқтисодий алоқаларнинг ривожланишининг замонавий босқичида жуда чуқурлашди.
Марказий банк давлат билан жуда яқин алоқада фаолият юритсада, мамлакатда пул – кредит сиёсатини амалга оширишда давлатдан мустақил бўлиши муҳим ҳисобланади. Агар давлат Марказий банкларнинг пул – кредит сиёсатига бевосита аралашса, уларга пул – кредит сиёсатини амалга ошириш бўйича зарур даражадаги мустақилликни бермаса мамлакат миллий валютаси ва пул муомаласи барқарорлигини таъминлашда қатор муаммолар вужудга келади. Шу жиҳатдан, Марказий банклар иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан мустақил ҳисобланади, уларнинг давлатга боғлиқлиги ёки мустақиллиги турли мамлакатларда турличадир. Одатда мамлакат парламентига ҳисобдор бўлган Марказий банклар кўпроқ мустақил ҳисобланади (АҚШ, Россия, Ўзбекистон), мамлакат Молия вазирлигига ҳисобдор бўлган Марказий банклар мустақиллиги нисбатан пастроқ ҳисобланади, дунёда бундай банклар кўпчиликни ташкил этади.
Марказий банк пул – кредит сиёсатини амалга оширишда у ёки бу даражада давлатдан мустақил бўлгани билан ўзининг пул – кредит сиёсати орқали ҳукуматнинг ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш режасини, сиёсатини қўллаб – қувватлашга бевосита ва билвосита масъул ҳисобланади. Шундай экан, Марказий банк томонидан амалга оширилаётган пул – кредит сиёсати ҳукуматнинг макроиқтисодий даражадаги сиёсатини амалга ошириш нуқтаи назаридан ишлаб чиқилиши ва амалиётга жорий этилиши лозим бўлади.

Download 6,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish