Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 6,88 Mb.
bet5/162
Sana19.02.2022
Hajmi6,88 Mb.
#459455
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

2.Қийматнинг кенгайтирилган шакли. Қийматнинг кенгайтирилган шакли жамиятда меҳнат тақсимотининг вужудга келиш даври билан бевосита боғлиқ бўлиб, ушбу даврда, кишилар ўртасида айирбошлаш муносабатлари ривожланди. Энди кишилар маҳсулотнинг асосий қисмини айирбошлаш учун ишлаб чиқара бошлади. Натижада, ишлаб чиқариш салмоғи ортиб борди, маҳсулотлар тез – тез товар сифатида айирбошлаш жараёнида иштирок эта бошлади. Битта товар бир неча товарга айирбошланадиган бўлди. Айирбошлаш жараёнининг вужудга келишида, томонларнинг мафаатлари ўзаро мос келиши асосий омил сифатида майдонга чиқди.
Қийматнинг кенгайтирилган шакли амал қилган даврда айрим товар турлари, меҳнат қуроллари ва моллар пулнинг вазифасини бажарган. Масалан, бир қоп дон = битта қўй, битта болтага айирбошлана бошлади. Албатта, мамлакатнинг географик хусусияти ва ишлаб чиқаришнинг ривожланиш даражаси, улар ўртасида пул вазифасини бажарадиган товарлар ва маҳсулотларни ажралиб чиқишига сабаб бўлди. Масалан, АҚШда тамаки, Шарқий Хиндистонда қанд, фил суяги, Қадимги Грецияда буқа, Шотландияда мих, Мисрда мис, шунингдек дон, туз ва жун каби маҳсулотлар умумэквивалент вазифасини бажара бошлади.
3.Қийматнинг умумий шакли. Бу шароитда умумэквивалент сифатида эътироф этилган товарлар эрамиздан олдинги V – IV асрларга қадар пул вазифасини бажарди. Қийматнинг умумий шакли даврида, ишлаб чиқариш кенгайди ва унинг асосий мақсади барча учун зарур бўлган товарни ўзлаштиришга қаратилди.
Умумий эквивалент сифатида қўй, дон, жун, қимматбаҳо буюм ва бошқалар эътироф этилди, лекин улар ўзининг хоссасидан келиб чиққан ҳолда узоқ вақт умумэквивалент вазифасини бажармади. Чунки, ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, кишилар ўртасида иқтисодий муносабатларни тезлаштирди, бу шароитда умумэквивалент вазифасини бажарадиган товарларни олиб юриш, сақлаш ва бошқа жараёнлар турли ноқулайлик ва қийинчиликларни келтириб чиқарди.
Бунинг қийинчилиги шунда эдики, масалан, деҳқон устига киядиган кийим олиш учун тўқувчига донни таклиф этса, тўқувчига дон эмас, балки қўй зарурлигини айтади. Бундай пайтда деҳқон донни қўйга алмаштириш ва шундан сўнг тўқувчига қўйни бериб ўзига зарур бўлган кийимни олиши мумкин, яъни айирбошлаш жараёнларида иштирок этаётган томонларнинг манфаатлари доимо ҳам бир – бирига мос келмаслиги оқибатида, турли қийинчлик ва зиддиятли ҳолатлар вужудга келди. Бунинг натижасида, қийматнинг пул шакли вужудга келди.

Download 6,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish