Осий тараққиёт банки (ОTБ)нинг асосий вазифаси Осиё ва Tинч океани минтақасидаги мамлакатларга иқтисодий ҳамда ижтимоий ривожланишда кўмаклашиш, иқтисодий ўсишни жадаллаштириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, инсон ресурсларини ривожлантириш, экологик
муаммолар, жумладан иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда ёрдам беришдан иборатдир.
1966 йилда ташкил этилган Осиё тараққиёт банки бугунги кунда катта молиявий ва техник имкониятларга эга 67 та давлат, жумладан, Осиё – Tинч океани минтақасининг 48 та, Европанинг саноати ривожланган қатор мамлакатлари, шунингдек, Канада ва АҚШ мазкур банкнинг аъзолари ҳисобланади. Банк ривожланиш ва минтақавий ҳамкорликка оид лойиҳаларни молиялаштириш ҳамда ушбу соҳаларда техник кўмак бериш билан бирга аҳолининг миллий салоҳияти ва турмуш даражасини оширишга йўналтирилган, пухта ўйланган ижтимоий – иқтисодий сиёсатни амалга ошираётган мамлакатларга ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
2007 – 2008 йиллар давомида Марказий осиё давлатларига қилинган ажратмалар тўғрисидаги маълумотни қуйидаги жадвалдан
олишимиз мумкин81. млн.евро
№
|
Мамлакатлар
|
2007 йил
|
2008 йил
|
1991 – 2008 йилларда
|
|
|
|
|
|
1.
|
Қирғизистон
|
12
|
12
|
165
|
|
|
|
|
|
2.
|
Монголия
|
34
|
51
|
102
|
|
|
|
|
|
3.
|
Тожикистон
|
26
|
35
|
96
|
|
|
|
|
|
4.
|
Туркманистон
|
3
|
10
|
123
|
|
|
|
|
|
5.
|
Ўзбекистон
|
15
|
33
|
545
|
|
|
|
|
|
|
Жами
|
90
|
141
|
1031
|
ОTБнинг Ўзбекистон билан узоқ муддатли ва самарали ҳамкорлиги бунга ёрқин мисол бўла олади. Мамлакатимиз 1995 йилдан буён ушбу йирик халқаро молия ташкилотининг тенг ҳуқуқли аъзосидир.
1996 йилдан ОТБ нинг лойихалари Ўзбекистон худудида транспорт, энергетика, сув таъминоти, молия ва таълим соҳаларида амал қилмоқда. Бугунги кунга қадар ОТБ томонидан ажратилагн 1,29 млрд доллар қийматидаги қарз маблағлар ва 40,83 млн доллар грант маблағи техник ёрдам дастури доирасида амал қилмоқда.82 Ушбу ресурсларнинг 27 %
www.imf.org ЕТТБ нинг 2008 йиллик хисоботидан
www.adb.org ОТБ нинг 2009 йиллик хисоботидан
қишлоқ хўжалиги, 23 % таълим, 21 % транспорт ва 15 % сув таъминотида
ўзлаштирилмоқда. Бозор муносабатларида микромолиялаш тизимини ривожлантириш мухим ривожланиш омил бўлиб ҳисобланади. Шу мақсадда 2008 йилдан Ўзбекистонда ОТБ нинг икки босқичли лойиҳаси амал қила бошлади. Лойиҳага асосан ушбу соҳани ривожлантириш учун 2008 йилда 137,4 млн доллар, 2009 йилда 125,9 млн доллар ажратилди.
Шу билан бирга, қиймати 300 миллион АҚШ долларлик “Сув таъминоти ва канализация соҳасида мултитраншли молиялаш дастури” 2009 йилдан амалга оширилаётган йирик лойиҳалардан биридир. Илгари қабул қилинган ана шундай лойиҳани амалга ошириш доирасида Қашқадарё ва Навоий вилоятларининг 170 та аҳоли пунктида қувурлар ўтказилмоқда ҳамда мавжуд ускуналар ҳолати яхшиланмоқда.
ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг 43 – йиллик мажлисида ОТБ Президенти Харухико Курода ва Жахон божхона ташкилотини бош котиби Кунио Микурия томонидан Осиё – Тинч океани худудида стратегик
ҳамкорликни таъминлаш мақсадида меморандуми имзоланди. Меморандумнинг асосий мақсади халқаро савдони ривожлантиришдан иборат.
Бундан ташқари Осиё тараққиёт банки президенти Ўзбекистон раҳбариятига ОТБнинг Тошкентдаги форуми юксак савияда ташкил қилингани ва уни ўтказишга яхши тайёргарлик кўрилгани ҳамда тадбирнинг самарали ўтишига ёрдам бергани учун самимий миннатдорлик изҳор этди. ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг бу йилги мажлисида Осиё – Тинч океани минтақаси мамлакатларининг жаҳон молиявий – иқтисодий инқирозидан самарали чиқиши ва инқироздан кейинги ривожланиши билан боғлиқ қисқа, ўрта ва узоқ муддатларга мўлжалланган долзарб масалалар кўриб чиқилди. Шу мақсадда минтақанинг иқтисодий барқарорлигини ошириш, унинг глобал иқтисодий бошқарувга, минтақавий интеграцияни кенгайтиришга ҳисса қўшиши учун зарур чораларни кўриш лозимлиги ҳамда бу жараёнлар ОТБ томонидан бундан кейин ҳам қўллаб – қувватланиши таъкидланди. ОТБ
томонидан ишлаб чиқилган "Стратегия – 2020" айнан ушбу масалаларни ҳал
этишга қаратилган. Барқарор иқтисодий ривожланишга бевосита дахлдор
бўлган иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва қуёш энергиясидан янада
кенг фойдаланиш мажлисда кўриб чиқилган муҳим масалалар сирасидандир.
ОТБнинг Ўзбекистондаги энг йирик лойиҳаларидан бири кредит уюшмаларини фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, бугунги кунда ОТБнинг ушбу лойиҳаси натижасида 100 та кредит уюшмаси депозитида 88 млн АҚШ долларга ва 107 млн АҚШ доллар кредит
портфелига эга бўлган 141000 та аъзони бирлаштирди. Бу эса ўз навбатида миллий иқтисодиётни ривожланишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |