Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев пул, кредит ва банклар


Минтақавий молия – кредит институтлари



Download 1,09 Mb.
bet140/147
Sana22.07.2022
Hajmi1,09 Mb.
#840023
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   147
Bog'liq
14f5f

17.5. Минтақавий молия – кредит институтлари

Халқаро минтақавий банклари ҳисобланган Америкалараро тараққиёт банки (АТБ)нинг, Африка тараққиёт банки (АфТБ) ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) 1960 йилларда ташкил топган бўлиб, уларнинг ташкил топишига қатор ижтимоий – иқтисодий сабаблар мавжуд. Хусусан:





  1. ўша йиллари кўпчилик мамлакатларда мустамлакачилик тузумининг ағдарилиши натижасида сиёсий мустақилликни қўлга киритилиши,

ривожланаётган мамлакатларни жаҳон ривожидаги мавқиени кўтариш ва янги иқтисодий тузумни жорий этишга бўлган заруриятнинг кучайиб бориши;





  1. ХВЖ ва Жаҳон банки эътиборидан четда қолаётган халқаро минтақавий ижтимоий – иқтисодий масалаларни ҳал этиш;




  1. ҳудудий минтақалар иқтисодиётини кредитлаш учун ички молиявий ресурслардан, шунингдек ташқи манбалардан самарали фойдаланиш механизмини яратиш;




  1. ривожланаётган мамлакатларда минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, шунингдек иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш.

Қуйидаги жадвалда номлари келтирилган банклар ўртасидаги асосий фарқ уларнинг ижтимоий – иқтисодий, маданият ва маърифий даражаларининг турлича эканлиги, шу билан бирга уларнинг географик жойлашуви ва аҳолининг этник қатлами бўйича ҳам фарқ қилади.


Шу билан бирга, барча банкларнинг аъзо мамлакатлари 1/3 қисми ривожланган мамлакатлар ҳисобланади. Овоз бериш ҳуқуқининг юқорилиги туфайли ХаТБнинг ҳар қандай қарори АҚШ, ОТБнинг қарори Япония ва АҚШ томонидан бекор қилиниши мумкин.



362


Қуйидаги жадвалда учта минтақавий банк ҳақида айрим маълумотлар келтирилган.
Халқаро минтақавий тарққиёт банклари









Аъзо

Шундан










Лойиҳа –







Ташкил

Устав

Шундан




ларни




Номи ва

мамлакат

ривожла







топган

капитали

тўлангани




молиялаш




жойлашган жойи

– лар









йили










– тириш







сони

наётган






















Млрд доллар




























Америкалараро

























тараққиёт банки

1959

46

30

101,0

4,3




13,6




(АТБ), Вашингтон

























Африка тарққиёт

























банки (АфТБ),

1963

77

51

29,7

2,0




2,6




Абиджон

























Осиё тараққиёт

























банки (ОТБ),

1965

61

45

47,0

3,0




5,4




Манила

























АфТБ ташкил топган пайтда унга аъзо мамлакат сифатида фақат Африка қитъасидаги мамлакатлар кириши белгилаб қўйилган эди. Бироқ, кейинчалик банкнинг молиявий ресурслари базасини шакллантиришда муаммолар вужудга келганлиги сабабли ривожланган мамлакатларни аъзо бўлишига рухсат берилди.

Халқаро валюта ва кредит ташкилотлари ичида Халқаро ҳисоб китоблар банки (Базель) алоҳида ўрин тутади. ҲҲКБ 1930 йилда олтита мамлакат (Белгия, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция ва Япония) нинг хукуматлараро Гага шартномаси ва шу мамлакатларнинг конвенцияси асосида Швейцарияда ташкил этилди.


ХҲКБ дунёдаги барча банклар учун капиталнинг етарлилиги бўйича халқаро талабларини ишлаб чиқади ва амалиётга жорий этади. Масалан, ХҲКБ банклар капиталини уларнинг рискка тортилган активларига нисбатан умумий капитали бўйича 0,08 ва асосий капитали 0,04 бўйича коэффициент бўлиши зарурлиги белгилаган.


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки айнан шу талабларни, мос равишда 0,05 ва 0,1 коффициентда ўрнатган. Хусусан, малакатимиз тижорат



363


банклари банкларида ушбу талаб юқори даражада бажарилаётганлигини Президентимиз Ислом Каримов алоҳида эътироф этиб: “Банкларимиз капиталининг етарлилик даражаси 23 фоиздан ошади. Бу эса банклар мониторинги билан шуғулланадиган халқаро Базел қўмитаси томонидан белгиланган халқаро стандартлардан қарийб 3 баробар кўпдир80” дея таъкидладилар.

ХҲКБ – марказий банкларнинг банки. ХҲКБга унинг устави бўйича иккита асосий вазифа қўйилган. Биринчиси, марказий банклар ўртасида ўзаро алоқаларни рағбатлантириш, халқаро молиявий операцияларни амалга оширишга қулай муҳит яратиш; иккинчидан, унга аъзо мамлакатлар ўртасида халқаро кредит ва бошқа операцияларни амалга оширишда банк – агент ёки банк – депозитарий сифатида фаолият юритади.


ХҲКБнинг асосий молиявий ресурс манбаси Марказий банкларнинг қисқа муддатли (асосан 3 ой муддатга) депозитлари ёки олтинлари ҳисобланади. Актив операциялари сифатида банкнинг Марказий банкларга хорижий валюталарда берадиган кредитларини таъкидлаш мумкин.




Араб валюта жамғармаси (АВЖ) минтақавий молиявий ташкилот бўлиб, 1976 йил 27 апрелда 20 та араб мамлакатлари иштирокида Мароккода ташкил этилган. Асосий мақсади, араб мамлакатларининг иқтисодий ва валюта сиёсатини тартибга солиб туришдан иборат. Жамғарманинг яна бир муҳим вазифаларидан бири, араб мамлакатларида нефтдолларни тартибга солиш бўлиб, жамғармага аъзо мамлакатлардаги ортиқча нефтдолларни ғарбдан эркин фойдаланиш бўйича мустақиллик даражасини оширишга қаратилган.

Европа иттифоқига аъзо малакталар томонидан ўнга яқин халқаро молиявий ташкилот, институт, марказлар (1960 – 65 йиллардан буён) ташкил этилган бўлиб. Уларни ташкил этилишининг асосий мақсади қуйидагилар билан изоҳланади:





  1. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. –Т: “Ўзбекистон”, 2010. 36 – б.

364


  1. ягона бозор ва ягона валютани яратиш асосида иқтисодиётнинг,

шунингдек валюта – кредит ва молия муносабатларининг ривожланиши ва интеграциясини таъминлаш;





  1. Ғарбий Европа мамлакатлари жаҳон иқтисодиётидаги мавқиени мустаҳкамлаш асосида АҚШ ва Япония марказлари билан рақобат қила оладиган муҳитини яратишга бўлган ҳаракат;




  1. ривожланаётган иқтисодий ҳамкор мамлакатларга ёрдам бериш минтақада ижтимоий – иқтисодий сиёсатни барқарорлигини таъминлаш мақсадида қўшма жамғармаларни кенгайтиришга бўлган заруриятнинг мавжудлиги.


Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish