Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев пул, кредит ва банклар


Тижорат банкларининг пассив операциялари



Download 1,09 Mb.
bet100/147
Sana22.07.2022
Hajmi1,09 Mb.
#840023
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   147
Bog'liq
14f5f

12.2. Тижорат банкларининг пассив операциялари

Тижорат банклари асосан жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларни жалб қилиш ва ушбу маблағларни тегишли мақсадларга жойлаштириш орқали тегишли фойдани шакллантиради. Банкларнинг вақтинчалик бўш пул маблағларини жалб қилиш билан боғлиқ операциялари пассив операциялар ҳисобланади. Банкларнинг пассив операциялари тегишли харажатлар эвазига амалга оширлади.


Демак, тижорат банклари пассив операциялари натижасида молиявий ресурсларни шакллантиради. Ресурслар иккита йирик манба: жалб қилинган



261


маблағлар ва ўз маблағларидан иборат. Ресурслар банк балансининг пассивида ҳисобга олиб борилади. Тижорат банклари баланси пассивининг асосий улушини мажбуриятлар (жалб қилинган маблағлар) ташкил этиб, улар жами банк ресурслари таркибида 85–90 фоиздан иборат бўлади.

Мажбуриятларни муддати ва вужудга келиш манбасига қараб: –барқарор ва –беқарор маблағларга, улар учун тўланадиган харажатлар миқдоридан келиб чиқиб: –арзон ва –қиммат маблағларга ажратиш мумкин.




Жалб қилинган маблағларнинг манбаси:



  1. Депозитлар




    1. Чақириб олингунча сақланадиган депозитлар;




    1. Муддатли депозитлар;




    1. Жамғарма депозитлар.

Халқаро банк амалиётида банк ресурслари таркибида депозит маблағлар, айниқса муддатли депозитлар асосий улушни ташкил этади. Банк ресурслари таркибида муддатли депозитлар улушининг юқорилиги банкларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга ва тўловга лаёқатлилигини таъминлашга бевосита ижобий таъсир кўрсатади.


Таъкидлаш лозимки, республикамиз тижорат банклари ресурслари таркибида муддатли маблағларнинг улуши ўсиб бориш тенденциясига эга бўлиб, ушбу кўрсаткич 2001 йил 1 январь ҳолатига тахминан 7 – 8 фоизни ташкил этгани ҳолда, 2008 йил 1 январь ҳолатига 17 фоизга, 2010 йилда 35 – 40 фоиз яқин даражани ташкил этган.





  1. Депозитсиз маблағлар




    1. Банклараро кредит ресурслари;




    1. Ҳукуматҳисобварақларидагивақтинчабўш

маблағлар;





    1. Тижорат банкларидан олинган ресурслар;




    1. Бошқа маблағлар.

Банкларнинг депозит бўлмаган маблағлари таркибида молия бозоридан жалб қилинган банклараро кредит ресурслари асосий салмоқни эгаллайди.



262


Банклараро кредитлар асосан қисқа муддатли характерга эга бўлиб, одатда ушбу кредитларни бериш ва олиш жараёни ўзининг тезкорлиги билан муҳим аҳамиятга эга. Ушбу жараён бўйича асосий операциялар банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари доирасида амалга оширилади. Яъни, тижорат банклари ўзаро келишувга эришганда маблағлар вакиллик ҳисобварақлари орқали ўтказиб берилади. Шу билан бирга, ушбу кредитлар тижорат банклари учун нисбатан арзон ва муддати жиҳатидан «узун» маблағлар ҳисобланади.

Халқаро банк амалиётида банкларнинг депозит бўлмаган ресурслари таркибида асосий йирик манбалардан бири қимматли қоғозлар ҳисобланади. Банклар молиявий ресурсларни шакллантириш мақсадида акция, облигация, депозит ва жамғарма сертификатларни муомалага чиқаради. Шунингдек, тижорат банклари узоқ муддатли ресурсларини шакллантиришда ипотека ва субординар қимматли қоғозлари муҳим ўрин тутади. Банкларнинг қимматли қоғозларни муомалага чиқариш орқали ресурсларни шакллантириш билан боғлиқ операцияларини иккита гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқ.


Биринчи гуруҳга, тижорат банклари устав ва қўшимча капиталини шакллантириш мақсадида акция ва субординар қимматли қоғозларни муомалага чиқариш бўйича операциялари, иккинчи гуруҳга эса қисқа ва узоқ муддатли ресурсларга бўлган эҳтиёжини қоплаш учун облигация ва ипотека қимматли қоғозлари, депозит ва жамғарма сертификатлари билан боғлиқ операциялари киради.


Акция ва сертификатларнинг бозор баҳоси банкларнинг ушбу бозордаги фаолиятини баҳоловчи иқтисодий кўрсаткич ҳисобланади. Тижорат банклари акциялари ва сертификатларнинг бозор баҳоси ортиб


бориши уларнинг олди–сотдисига ижобий таъсир кўрсатади. Кўпчилик ҳолларда тижорат банклари ўз акциялари ва сертификатларининг иккиламчи қимматли қоғозлар бозоридаги баҳосини ошириш мақсадида инвестицион компаниялар орқали инвестор сифатида ҳам майдонга чиқиши мумкин.



263


Тижорат банклари акциялари ва сертификатларнинг бозор баҳоси молия бозоридаги мавжуд талаб ва таклиф асосида ўрнатилади. Акция ва сертификатларнинг номинал ва бозор баҳоси ўртасидаги фарқ ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. Агар ушбу фарқ ижобий бўлса, тижорат банклари молиявий жиҳатдан барқарор ва рақобатбардош эканлигидан далолат беради.

Мазкур ҳолат банкларнинг қимматли қоғозлар орқали ресурсларини оширишга ижобий таъсир кўрсатади.


Тижорат банклари акция ва сертификатларининг баҳосига таъсир қиладиган асосий омиллардан бири уларга тўланадиган дивиденд ва фоиз тўловлари ҳисобланади. Акция ва сертификатларга тўланадиган тўловлар миқдорининг юқорилиги ва барқарорлиги банкларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги эмитент нуфузини оширишга бевосита таъсир қилади. Чунки бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай фаолиятнинг асосида иқтисодий фойда олиш ётади.


Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, тижорат банклари қимматли қоғозлар бозоридаги эмитент, инвестор ёки воситачи сифатидаги иштирокига иқтисодиётдаги инфляция даражаси бевосита таъсир қилади. Шу боис, банклар қимматли қоғозлар бозорида, айниқса эмитент сифатида қатнашганида инфляция даражасини инобатга олиши лозим.


Тижорат банклари маблағлари иккинчи йирик манбасини уларнинг капитали ташкил этади. Банк капитали таркибида устав капиталининг ташкил топиши ва барқарорлиги жиҳатидан муҳим молиявий манба бўлиб ҳисобланади.





Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish