185
облигацияларни муомалага чиқариш асосий ва самарали йўлларидан бири
ҳисобланади.
Кредитор жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларни
тегишли
шартлар асосида жалб қилиб, ушбу маблағларни кредитнинг қайта
тақсимлаш функцияси орқали реал секторнинг зарур бўлган бўғинларига
жойлаштиради. Бу жараён иқтисодиётдаги вақтинчалик бўш пул
маблағларини
самарали
ишлашини,
яъни
капитал
айланмасини
тўхтовсизлигини таъминлаш билан бирга, кредитор жамланган маблағларни
зарур мақсадларга жойлаштириш асосида ушбу маблағларни ўз мақсади ва
кредит муносабатлари иштирокчилари манфаатлари йўлида хизмат қилишига
эришади.
Кредит олувчи
– кредит муносабатларида кредит олувчи сифатида
иштирок этади. Кредит олувчи субъектлар сифатида хўжалик юритувчи
субъектлар, аҳоли, давлат, банклар ва бошқа шахслар майдонга чиқади.
Иқтисодий адабиётларда кредит олувчини қарздор сифатида талқин этиш
ҳолатлари учрайди, шунингдек, кредит ва қарзнинг бир – биридан иқтисодий
жиҳатдан фарқланиши хусусида ҳам тортишувлар кўзга ташланади. Албатта,
“кредит” ва “қарз” ўртасида ўзаро боғликлик бўлиши мумкин,
лекин
иқтисодий моҳиятан бу икки тушунча ўртасида бир – биридан жиддий фарқ
қиладиган жиҳатлари мавжуд. Кредит иқтисодий категория сифатида
тегишли ижтимоий – иқтисодий қонунлар ва тамойиллар асосида амал
қилади. Кредит муносабатларида иштирок этувчи ҳар
иккала томоннинг
иқтисодий манфаатлари мавжуд бўлиб, ушбу манфаатлар ўзаро
мужассамлашганда кредит муносабатлари рўй беради.
Кредитор берилган кредит учун иқтисодий манфаатдорлик (фойда)ни
фоиз кўринишида ундирса, кредит олувчи кредит ёрдамида ишлаб чиқариш
жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш орқали қўшимча қиймат яратиш
имкониятига эга бўлади. Кредит муносабатларида кредитор учун кредит
олувчи шахснинг қандай
шахс эканлиги, қандай фаолият билан
186
шуғулланиши жудаям муҳим эмас, асосийси берилган кредит ўз вақтида ва
тегишли фоиз тўлови билан тўлиқ қайтиши муҳим ҳисобланади.
Қарз муносабатларида эса қарз берувчи учун бирламчи масала шахс
ҳисобланса, берилаётган қарз суммаси учун
тегишли манфаатдорликни
устама тўлов сифатида олишга умид боғламайди, яъни кўпчилик ҳолларда
берилган қарз учун қўшимча ҳақ талаб этилмайди.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб
чиқариш муносабатларининг чуқурлашуви, товар – пул муносабатларининг
мавжудлиги, ишлаб чиқариш циклининг даврийлиги, ўзаро иқтисодий
манфаатларнинг бир – бирига мос келиши кредитнинг
зарурлигига замин
яратувчи асосий омиллар бўлиб қолаверади. Кредит муносабатлари
жараёнида иштирок этувчилар, мавжуд ижтимоий – иқтисодий ҳолат эса
унинг моҳиятини у ёки бу даражада ёки кўринишда намоён бўлишига хизмат
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: