Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 2,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/178
Sana25.03.2022
Hajmi2,78 Mb.
#508769
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   178
Bog'liq
AVJG8PKux0b4zvMz4CXM2ijEjOQ4hiEWhBX6Dm8k

 
9.3.1. Давлат кредити. 
 
Давлат кредити.
 
Ушбу кредитнинг асосий белгиларидан бири 
кредитни бериш ёки олиш жараёнида давлат бевосита иштирок этади. 
Кўпчилик ҳолларда эса давлат кредитор сифатида юридик ва жисмоний 
шахсларга кредитлар беради.
49
Деньги, кредит, банки: Учебник для вузов. Под. ред. проф. Щегорцова В.А. –М.:ЮНИТИ – ДАНА, 
2005. –С. 182. 
50
Деньги, кредит, банки: учебник/кол. авт.: под ред.засл.деят. науки РФ, д.э.н. проф. О.И.Лаврушина. – 
5 – е изд., стер. –М.: КНОРУС, 2007. –Сс. 263 – 265. 
51
Абдуллаева Ш.З. Пул, кредит ва банклар. –Т.: “Иқтисод – молия”, 2007, 182 – 192 – бб.


195 
Давлат кредити муносабатлари жараёнида унинг субъектлари сифатида 
давлат номидан марказий ва маҳаллий давлат бошқарув органлари майдонга 
чиқса, иккинчи томондан юридик ва жисмоний шахслар иштирок этади. 
Давлат кредитининг вужудга келишида анъанавий равишда кўпчилик 
ҳолларда давлат бюджети тақчиллигини қоплаш ёки йирик инвестицион 
лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ўз номидан қимматли қоғозларни 
муомалага чиқаради. Давлат бюджетининг тақчиллигини қоплашда давлат 
томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар юридик ва жисмоний шахслар 
томонидан сотиб олинади. Бунда юридик ва жисмоний шахслар кредитор 
сифатида намоён бўлади. Давлат бюджети тақчиллигини қоплашнинг бошқа 
манбалари 
ҳам 
мавжуд 
бўлиб. 
Уларнинг 
асосийлари 
сифатида 
қуйидагиларни келтириш мумкин. 
амалдаги солиқ ставкалари миқдорини ошириш; 
муомалага қўшимча пулларни (хазина билетларини) эмиссия қилиш; 
Марказий банкдан кредит қарзларини олиш; 
Ҳалқаро кредит ва молиявий ёрдам сўраш; 
Давлатнинг қимматли – қоғозларини муомалага чиқариш.
Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш учун амалдаги солиқ 
ставкалари миқдорини ошириш иқтисодиёт тармоқларининг ривожланишига 
салбий таъсир кўрсатади. Бундай ҳолатда, хўжалик юритувчи субъектлар 
солиқ базасини камайтириб кўрсатиш, иккиламчи бухгалтерияни юритиш 
ҳамда хуфёна иқтисодиётнинг ривожланишига мойиллик туғилади. 
Натижада, мамлакатда иқтисодиётнинг ривожланиши ва аҳолининг турмуш 
фаровонлигини таъминлашда салбий ҳолатлар юз беради. 
Муомалага қўшимча пулларни чиқариш ҳисобига давлат бюджети 
тақчиллигини қопланиши иқтисодиётда товар ва пул массаси ўртасидаги 
мувозанатни таъминлашга салбий таъсир кўрсатади. Яъни, пул массаси товар 
массасига нисбатан ортиб кетади, бундай холатда миллий валютанинг сотиб 
олиш қобилияти пасаяди ва инфляция даражасининг ортишига сабаб бўлади. 


196 
Марказий банкнинг кредити давлат бюджети тақчиллигини 
қоплашнинг бошқа манбаларига нисбатан бир мунча самаралироқ 
ҳисобланади, лекин Марказий банк томонидан берилган кредитлар асосан 3 
ой муддатга берилиб, ушбу муддатдан ортиб кетиши мумкин эмас. 
Давлат бюджети тақчиллигини қоплашда ҳалқаро кредит ва хорижий 
мамлакатларнинг молиявий ёрдамини олиш доимо ҳам ижобий натижаларни 
бермайди. Чунки, кредитор мамлакат қарз олувчи мамлакатга қатор 
шартларни қўяди. Айрим ҳолатларда кредитлар бериш орқали кредитор 
мамлакат сиёсий ва иқтисодий тазийқ ўтказиш ҳолатлари ҳам амалиётда 
учраб туради. Шунинг учун давлат бюджетининг тақчиллигини қоплашнинг 
энг қулай усули давлатнинг қимматли қоғозларни юридик ва жисмоний 
шахсларга сотиш орқали кредит олиши ҳисобланади. Шу билан бирга,
алоҳида таъкидлаш лозимки, давлат кредити фақатгина бюджет 
тақчиллигини қоплаш учун эмас, балки иқтисодиётни тиклаш (асосан табиий 
офатлар ёки урушлардан сўнг), мамлакатда ижтимоий – иқтисодий аҳамиятга 
эга бўлган қурилиш ишларини бажариш ёки саноат тармоқларининг алоҳида 
соҳаларини ривожлантириш учун узоқ муддатларга (5, 10 йил) олиниши 
мумкин. 

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish