Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев


Тижорат банкларига нисбатан ўрнатилган мажбурий захира сиёсати



Download 6,76 Mb.
bet94/162
Sana24.02.2022
Hajmi6,76 Mb.
#214290
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

Тижорат банкларига нисбатан ўрнатилган мажбурий захира сиёсати. Марказий банкнинг пул – кредит сиёсатини асосийларидан бири тижорат банкларига ўрнатган мажбурий заҳиралар сиёсати ҳисобланади. Марказий банк ушбу сиёсати орқали, биринчидан банкларнинг ресурсларини чегаралаши натижасида иқтисодиётда пул массасини тартибга солади, иккинчидан банк иқтисодий жиҳатдан тўловга лаёқатсиз ҳолатига тушиб қолган пайтда, қисман бўлсада унинг мижозларининг манфаатларини ҳимоя қилади.
Тижорат банклари мажбурий заҳираларга маблағни «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» ги Қонуннинг 28 – моддаси, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ги Қонуннинг 24 – моддасига асосан Марказий банк томонидан 2000 йил 25 мартда ишлаб чиқилган «Банклар томонидан Марказий банкда мажбурий захираларни депонентлаш тартиби тўғрисида» ги 449 – сонли Низом асосида ўтказади.
Мажбурий захираларнинг объектлари бўлиб, тижорат банклари томонидан жалб қилинган маблағлари ҳисобланади. Банклар чет – эл валютасидаги маблағлар, жисмоний шахслар депозитлари, депозит ва жамғарма сертификатлари, ипотека облигациялари чиқариш йўли билан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан заҳираларни амалга оширмайди.
Банклар ёки уларнинг филиаллари ҳар бир ой бошлангандан сўнг уч иш куни мобайнида Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига банк раҳбари ва бош бухгалтери имзолаган мажбурий захиралар ҳисоб – китобини тақдим этади. Бунда банкнинг жалб қилинган маблағларининг ҳажми ошиши натижасида захирага қўшимча ўтказиш ёки жалб қилинган маблағлар ҳажмининг камайиши натижасида олдин захирага ўтказилган сумманинг бир қисмини қайтариш зарурлиги кўрсатилади.
Марказий банкнинг ҳудудий Бошқармалари ҳар ойнинг 8 – кунигача банклар томонидан мажбурий захираларни депонентлашга доир талаблар бажарилиши тўғрисида ҳисоб – китобни Марказий банкка тақдим этади.
Тижорат банкида мажбурий захиралар суммаси 10309 – «Марказий банкдаги мажбурий захира ҳисобварағи» да ҳисобга олинади. Марказий банкда эса ушбу сумма 21312 – ҳисобварақда юритилади.
Марказий банк ўз фаолиятини бошлагандан буён мамлакатда самарали мажбурий захиралар сиёсатини олиб бормоқда, бунинг натижасида тижорат банкларининг жалб қилинган маблағларига нисбатан ўрнатилган мажбурий захираларининг меъёри пасайиб бориш тенденциясига эга бўлган.

Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish