Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 6,76 Mb.
bet77/162
Sana24.02.2022
Hajmi6,76 Mb.
#214290
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

Р=Др+До+П+С+А ;
Бу ерда:
Р – банк кредити баҳоси;
Др – банкнинг жалб қилинган ресурслари баҳоси;
До - тижорат банки операцион харажатлари қисми;
П - кредит риски бўйича устама;
С - банк маржаси;
А- банк томонидан белгиланадиган қўшимча тўловлар.
Тижорат банкларида кредит баҳоси шаклланишига банкнинг жалб қилган ресурслари баҳоси, операцион харажатлари, жумладан, ходимларнинг иш ҳақи харажатлари, кредитни расмийлаштириш, ҳисобварақ очиш, кредит мониторинги, кредитлар бўйича ташкил қилиниши мумкин бўлган махсус захиралар билан боғлиқ бошқа харажатлар сезиларли таъсир этади. Шу билан бирга, тижорат банклари кредит портфели таҳлили асосида рискли тармоқлар аниқланиши ва кредит риски бўйича устаманинг кредит баҳоси шакллантирилишида ҳисобга олиниши мақсадга мувофиқ.
Кредит фоиз ставкалари ҳисоблаш усулига мувофиқ оддий ва мураккаб фоиз ставкаларига бўлинади. Оддий фоиз ставкасида фоизларни ҳисоблаш асосий қарзнинг қолдиқ суммасидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Мураккаб фоиз ставкасида эса, ҳисобланган фоизлар асосий қарз қолдиғига қўшилиб фоизлар ҳисобланади.
Тўлаш шаклига кўра, фоизлар оддий ва дисконтланган шаклда бўлиб, оддий фоизларда кредит бўйича фоизларни тўлаш олинган кредитни қайтариш графигига мувофиқ амалга оширилади. Дисконтланган фоизлар эса, кредит берилган вақтда ушлаб қолинади ва жадвал асосида шартномада қайд этилган муддатда асосий қарз суммаси қайтарилади.
Инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда кредит фоиз ставкаларини номинал ва реал фоиз ставкаларига ажратамиз. Номинал фоиз ставкаси расмий эълон қилинадиган ва шартномаларда белгиланадиган фоиз ставка бўлиб ҳисобланса, реал фоиз ставкасида инфляция даражаси ҳисобга олинади.
Тижорат банклари ва мижозлар ўртасида тузиладиган кредит шартномасида иқтисодиётда юз берадиган инфляцион таъсирини фоиз ставкаларининг ўзгариши ҳисобга олиниши лозим. Бу эса, тижорат банклари кредитлари ва улардан олинадиган фоизли даромадларнинг ўзгаришига ижобий таъсир кўрсатади. Сузиб юрувчи фоиз ставкаларни қўллашни шартнома шартлари сифатида киритиш орқали банк фаолиятида оид ставкалари ўзгариши риски камайтирилади ва уни самарали бошқаришга ёрдам беради.
Тижорат банкларида кредитлар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш даврийлигига мувофиқ, антисипатив ва декурсив ставкаларга ажратилади. Антисипатив фоиз ставкасида кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар белгиланган даврнинг бошида мижозлардан ундириб борилади. Антисипатив фоиз ставкаси ривожланган мамлакатлар банк амалиётида инфляция юқори бўлган шароитда кредитлар қадрсизланишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади. Жаҳон амалиётида кредит фоизларини тўлашда кенг тарқалган усуллардан бири декурсив ставкаси орқали амалга оширилади. Декурсив фоиз ставкаси қўлланилганда ҳисобланган фоизлар белгиланган давр охирида тўланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида банк кредит баҳоси ўзига хос функцияларни бажаради.

Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish