20.5. Минтақавий молия – кредит институтлари
Халқаро минтақавий банклари ҳисобланган Америкалараро тараққиёт банки (АТБ)нинг, Африка тараққиёт банки (АфТБ) ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) 1960 йилларда ташкил топган бўлиб, уларнинг ташкил топишига қатор ижтимоий – иқтисодий сабаблар мавжуд. Хусусан:
1) ўша йиллари кўпчилик мамлакатларда мустамлакачилик тузумининг ағдарилиши натижасида сиёсий мустақилликни қўлга киритилиши, ривожланаётган мамлакатларни жаҳон ривожидаги мавқиени кўтариш ва янги иқтисодий тузумни жорий этишга бўлган заруриятнинг кучайиб бориши;
2) ХВЖ ва Жаҳон банки эътиборидан четда қолаётган халқаро минтақавий ижтимоий – иқтисодий масалаларни ҳал этиш;
3) ҳудудий минтақалар иқтисодиётини кредитлаш учун ички молиявий ресурслардан, шунингдек ташқи манбалардан самарали фойдаланиш механизмини яратиш;
4) ривожланаётган мамлакатларда минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, шунингдек иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш.
Қуйидаги жадвалда номлари келтирилган банклар ўртасидаги асосий фарқ уларнинг ижтимоий – иқтисодий, маданият ва маърифий даражаларининг турлича эканлиги, шу билан бирга уларнинг географик жойлашуви ва аҳолининг этник қатлами бўйича ҳам фарқ қилади.
Шу билан бирга, барча банкларнинг аъзо мамлакатлари 1/3 қисми ривожланган мамлакатлар ҳисобланади. Овоз бериш ҳуқуқининг юқорилиги туфайли ХаТБнинг ҳар қандай қарори АҚШ, ОТБнинг қарори Япония ва АҚШ томонидан бекор қилиниши мумкин.
Қуйидаги жадвалда учта минтақавий банк ҳақида айрим маълумотлар келтирилган.
Халқаро минтақавий тарққиёт банклари
Номи ва жойлашган жойи
|
Ташкил топган йили
|
Аъзо мамлакат – лар сони
|
Шундан ривожла – наётган
|
Устав капитали
|
Шундан тўлангани
|
Лойиҳа –
ларни молиялаш – тириш
|
Млрд доллар
|
Америкалараро тараққиёт банки (АТБ), Вашингтон
|
1959
|
46
|
30
|
101,0
|
4,3
|
13,6
|
Африка тарққиёт банки (АфТБ), Абиджон
|
1963
|
77
|
51
|
29,7
|
2,0
|
2,6
|
Осиё тараққиёт банки (ОТБ), Манила
|
1965
|
61
|
45
|
47,0
|
3,0
|
5,4
|
АфТБ ташкил топган пайтда унга аъзо мамлакат сифатида фақат Африка қитъасидаги мамлакатлар кириши белгилаб қўйилган эди. Бироқ, кейинчалик банкнинг молиявий ресурслари базасини шакллантиришда муаммолар вужудга келганлиги сабабли ривожланган мамлакатларни аъзо бўлишига рухсат берилди.
Халқаро валюта ва кредит ташкилотлари ичида Халқаро ҳисоб китоблар банки (Базель) алоҳида ўрин тутади. ҲҲКБ 1930 йилда олтита мамлакат (Белгия, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция ва Япония) нинг хукуматлараро Гага шартномаси ва шу мамлакатларнинг конвенцияси асосида Швейцарияда ташкил этилди.
ХҲКБ дунёдаги барча банклар учун капиталнинг етарлилиги бўйича халқаро талабларини ишлаб чиқади ва амалиётга жорий этади. Масалан, ХҲКБ банклар капиталини уларнинг рискка тортилган активларига нисбатан умумий капитали бўйича 0,08 ва асосий капитали 0,04 бўйича коэффициент бўлиши зарурлиги белгилаган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки айнан шу талабларни, мос равишда 0,05 ва 0,1 коффициентда ўрнатган. Хусусан, малакатимиз тижорат банклари банкларида ушбу талаб юқори даражада бажарилаётганлигини Президентимиз Ислом Каримов алоҳида эътироф этиб: “Банкларимиз капиталининг етарлилик даражаси 23 фоиздан ошади. Бу эса банклар мониторинги билан шуғулланадиган халқаро Базел қўмитаси томонидан белгиланган халқаро стандартлардан қарийб 3 баробар кўпдир100” дея таъкидладилар.
ХҲКБ – марказий банкларнинг банки. ХҲКБга унинг устави бўйича иккита асосий вазифа қўйилган. Биринчиси, марказий банклар ўртасида ўзаро алоқаларни рағбатлантириш, халқаро молиявий операцияларни амалга оширишга қулай муҳит яратиш; иккинчидан, унга аъзо мамлакатлар ўртасида халқаро кредит ва бошқа операцияларни амалга оширишда банк – агент ёки банк – депозитарий сифатида фаолият юритади.
ХҲКБнинг асосий молиявий ресурс манбаси Марказий банкларнинг қисқа муддатли (асосан 3 ой муддатга) депозитлари ёки олтинлари ҳисобланади. Актив операциялари сифатида банкнинг Марказий банкларга хорижий валюталарда берадиган кредитларини таъкидлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |