Турли валютада 1 СДРнинг баҳоси (қавсда валюталарнинг
СДР корзинасида тутган мавқие фоизда келтирилган)
Йиллар
|
USD
|
DEM
|
JPY
|
GBP
|
FRF
|
1981 – 1985
|
0,540(42%)
|
0,460(19%)
|
34,0(13%)
|
0,0710(13%)
|
0,740(13%)
|
1986 – 1990
|
0,452(42%)
|
0,572(19%)
|
33,4(15%)
|
0,0893(12%)
|
1,020(12%)
|
1991 – 1995
|
0,572(40%)
|
0,453(21%)
|
31,8(17%)
|
0,0812(11%)
|
0,800(11%)
|
1996 – 1998
|
0,582(39%)
|
0,446(21%)
|
27,2(18%)
|
0,1050(11%)
|
0,813(11%)
|
Йиллар
|
USD
|
EUR
|
JPY
|
GBP
|
|
1999 – 2000
|
0,5820(39%)
|
0,3519(32%)
|
27,2(18%)
|
0,1050(11%)
|
|
2001 – 2005
|
0,5770(45%)
|
0,4260(29%)
|
21,0(15%)
|
0,0984(11%)
|
|
2006 – 2010
|
0,6320(44%)
|
0,4100(34%)
|
18,4(11%)
|
0,0903(11%)
|
|
ХВЖда ҳозирги пайтда, 2004 йил 7 сентябрь ҳолатига, энг юқори овоз АҚШ – 17,1%, Япония – 6,1%, Германия – 6,0%, Буюк Британия ва Франция – 4,9%, Италия ва Саудия Арабистони 3,2%, Канада, Хитой ва Россия 2,7% мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади. Жамғармада Европа иттифоқига аъзо бўлган 15 та мамлакат ҳиссасига 29,8% ва ИХТРга аъзо бўлган 30 та ривожланган мамлакат 64,5% овозни, қолган 35,5 фоиз овоз эса аъзо – мамлакатларнинг 84% ҳиссасига тўғри келади. Жамғармада квоталарнинг тақсимланиши 5 йилда бир марта кўрилади.
Жамғармага аъзо – мамлакатлар сони ортиб бориши баробарида унга тўланадиган аъзолик бадали ҳажми 1947 йилда 7,7 млрд СДРдан 2004 йил 30 апрель ҳолатига 212,8 млрд СДР (308,9 млрд АҚШ доллари)га ёки 28 мартга ортган. Бироқ, жамғарманинг капитал миқдори ўсиши дунё ЯИМга нисбатан жудаям паст даражада қолмоқда. Бу ўз навбатида ХВЖнинг олдида турган вазифаларни тўлиқ бажаришга имконият бермаяпти.
20.3. Жаҳон банки
Жаҳон банки (ЖБ) БМТ таркибидаги ихтисослашган молиявий муассаса ҳисобланади. Жаҳон банки Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) ва унинг бўлими ҳисобланган Халқаро ривожланиш ассоциацияси (ХРА), Халқаро молия корпорацияси (ХМК), Инвестицияларни ҳар томонлама кафолатлаш агентлиги (ИХКА) ва Инвестицион мунозараларни тартибга солиш бўйича халқаро маркази (ИМХМ) каби молиявий ташкилотларни ўз таркибига олади.
ЖБ таркибидаги биринчи учта молиявий ташкилот дунё ривожланиш банкининг вазифаларини бажаради, кейинги иккитаси эса ривожланаётган ва иқтисодиёти ўтиш жараёнини бошидан кечираётган мамлакатларга инвестиция оқимларини рағбатлантириш билан шуғулланади.
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки гуруҳ таркибида бош ташкилот сифатида Халқаро валюта жамғармаси билан биргаликда Бреттон – Вудседа 1944 йил 1 – 22 июлда бўлиб ўтган халқаро конференцияда ташкил топган бўлиб, фаолиятини 1946 йил июлдан бошлаган.
ХТТБнинг ресурслари иккита манба:
биринчиси, акциядорларнинг капитали (6 фоиз атрофида) ҳисобидан;
иккинчиси, халқаро молия бозорларида акцияларни жойлаштириш орқали (95 фоизга яқини) шакллантирилади.
Ташкилий жиҳатдан ХТТБ акциядорлик жамияти тамойили асосида ташкил этилган. ХТТБда акциядорларни овоз бериш сони уларнинг устав капиталидаги улуши доирасида аниқланади. ХТТБда асосий овоз бериш ҳуқуқи АҚШга (16,8%) тегишли, бу АҚШга банкда қабул қилинаётган қарорларга вето қўйиш ҳуқуқини таъминлайди, қарорларни қабул қилиниши учун умумий акциядорларнинг 85 фоизи овоз бериши лозим бўлади. Овозлар сони бўйича иккинчи ўринда Япония (8%) туради, шунингдек Германия (4,6%), Буюк Британия ва Франция (4,4% дан) мамлакатлари сезиларли овозлар сонига эга.
ХТТБнинг бошқарув органи Бошқарув кенгаши ва Директор (ижрочи орган)дан иборат бўлиб, Бошқарув кенгаши таркиби унга аъзо мамлакатлар молия вазири ёки марказий банки бошлиқларидан ташкил топади. Бошқарув кенгаши ҳар йили бир марта йиғилиб тегишли қарорларни Халқаро валюта жамғармаси билан келишган ҳолда қабул қилади. Банк сиёсий ўйинлардан ҳоли эмас, у ташкил топгандан буён америка фуқароси бўлган шахслар томонидан бошқариб келинмоқда.
ХТТБ ташкил топганда унга 38 мамлакат аъзо бўлган бўлса, 2004 йил июнь ойида уларнинг сони 184 тага етган. ХТТБнинг асосий фаолияти инвестицион лойиҳаларни кредитлашга қаратилган.
ХТТБнинг 1950 – 60 йилларга қадар асосий мақсади аъзо – мамлакатларнинг халқ хўжалигини тиклашга қаратилган бўлиб, 1960 йиллардан сўнг ижтимоий лойиҳаларни кредитлаш масаласи биринчи даражага кўтарилди. Бунинг асосий сабаби кўпчилик мамлакатларда иқтисодий ўсиш сураътлари барқарор кўрсатикичга эга бўлсада, бой ва камбағаллар ўртасида фарқ ошиб бориш тенденцияси мавжуд бўлиб, бу эса ўз навбатида турли ижтимоий зиддиятларни келиб чиқишига сабаб бўлар эди. Шу боис, ХТТБ ўз кредитининг асосий қисмини айнан шу муаммоларни ҳал қилишга йўналтира бошлади.
ХТТБ дунёда юз бераётган иқтисодий интеграциялашув, шунингдек турли иқтисодий инқирозлар натижасида кредитлаш тамойилларини ва сиёсатини доимий равишда такомиллаштириб ўзгартириб боришга мажбур эди. Масалан, 1990 йиллардан кейин юз берган молиявий – иқтисодий инқирозларни бўлишида ХФЖ ва ХТТБ жиддий танқид остига олинди.
Қуйидаги расмда ХТТБнинг кредитларини тармоқлар кесимидаги таркиби келтирилган. Расмдан 1998 йилда банк томонидан берилган кредитларнинг деярли 30 фоизи молия соҳасига берилганлиги, 2008 йилда кредитларнинг асосий қисми давлат бошқаруви ҳиссасига тўғри келганлигини кўриш мумкин. Бу ХТТБнинг кредит сиёсатини унга аъзо – мамлакатларда юз бераётган ижтимоий – иқтисодий жараёнлар натижасида ўзгариб боарётганлигини англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |