Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 6,76 Mb.
bet148/162
Sana24.02.2022
Hajmi6,76 Mb.
#214290
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

Валюта келишуви экспортер ва импортерига тўлов воситасининг қадрсизланишидан ҳимоя қилиш бўлиб, тўлов валюта курсининг ўзгариши натижасида вужудга келадиган фарқни пропорционал тарзда тўлаб бериш ҳақидаги келишувдир.
Аккредитив. Халқаро ҳисоб – китоблар ичида аккредитив жуда кўп қўлланиладиган пул ўтказмаларининг шакли ҳисобланади. Аккредитив билан ҳисоб – китобда импортер бенефицарнинг номига аккредитив очиш юзасидан топшириқ беради, аккредитив суммаси бенефицарнинг товарлар етказиб берганлиги ёки хизматларни кўрсатганлигини тасдиқловчи ҳужжалари асосида унинг ҳисобига ўтказилади.
Халқаро аккредитив билан ҳисоб – китобларни амалга оширишда қуйидаги томонлар иштирок этади:
импортер, банкка аккредитив очиш учун мурожаат қилувчи;
эмитент – банк, аккредитив очувчи банк;
авизо қабул қиладиган банк, ушбу банк импортер банкида бенефицар номига аккредитив очилганлиги ҳақида хабарни экспортерга етказади ва тўловни амалга оширади;
бенифицар – экспортер, унинг ҳисобига аккредитив очилади.
Халқаро ҳисоб – китобларнинг аккредитив шакли экспортерга тўловни кафолатлаши билан алоҳида аҳамият касб этади, чунки экспортер ва импортер ўртасида тузилган шартнома суммаси олдиндан экспортерга хизмат кўрсатадиган банкнинг аккредитив ҳисобварағига ўтказиб берилади. Шунинг учун экспортерлар халқаро ҳисоб – китобларда тўлов қобилияти нисбатан паст импортерлар ва сиёсий – иқтисодий жиҳатдан беқарорлик мавжуд бўлган мамлакат экспортерлари тўловларни амалга оширишда ушбу шаклдан фойдаланишни афзал кўради.
Аккредитив қўлланилиши даражасига қараб қуйидаги турларга бўлинади.
1. Эмитент – банк аккредитивнинг шартларини ўзгартириш нуқтаи назаридан, чақириб олинадиган ва чақириб олинмайдиган аккредитивдан иборат. Агар импортер ва экспортер ўртасида тузилган шартномада чақириб олинадиган аккредитив кўзда тутилган бўлса, шартномда келишилган муддат ичида импортернинг товарларни сотиб олиш ёки хизматлар бўйича қарори ўзгарса бенифицар фойдасига ўтказилган шартнома суммасини тўлиқ ёки қисман чақириб олиниши мумкин. Чақириб олинадиган аккредитивда эса импортерга бундай ҳуқуқ берилмайди.
2. Шарномада кўрсатилган суммани бенифицарнинг аккредитив ҳисобварағига ўтказиши нуқтаи назардан, таъминланган ёки таъминланмаган аккредитивга бўлинади. Таъминланган аккредитивда импортер шартномада келишилган сумма тўлиқ бенефицарнинг банкида депонентланади, таъминланмаганда эса ушбу сумма импортернинг банки томонидан кафолатланади.
3. Аккредитив шартномасида кўрсатилган сумма бўлиб – бўлиб, бир неча марта бенефицарнинг банкида очилган аккредитив ҳисобварағига ўтказилиши мумкин, аккредитивнинг бу тури тўлдириб бориладиган ёки револьвер аккредитив деб юритилади. Аккредитивнинг ушбу шакли одатда ишлаб – чиқариш жараёни бир – бирига боғлиқ бўлган экспортер ва импортерлар ўртасида қўлланилади.
Халқаро ҳисоб – китобларда қўлланиладиган аккредитивнинг афзаллик жиҳатлари кўпроқ экспортерга тегишли бўлиб, унга жўнатилган товар ёки кўрсатилган хизмат учун тўлов кафолатланган. Бироқ, импортер бенифецар учун очилган аккредитив ҳисобварағига мабалағни ўтказиши натижасида унинг ихтиёридаги маблағ маълум муддатга четлашишига сабаб бўлади.

Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish