Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 6,76 Mb.
bet144/162
Sana24.02.2022
Hajmi6,76 Mb.
#214290
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

Сузиб юрувчи курс (1971 йил ва кейинги давр.).
1970 йилларнинг бошида АҚШ иқтисодиётида инфляция даражасининг юқорилиги Бреттон – Вудс тизими фаолиятини давом эттиришига ҳам жиддий хавф сола бошлади. Инфляцияни олдини олиш мақсадида 1971 йилнинг 15 августида АҚШ Президенти Никсон барча иш ҳақи ва нархларни музлатди, шунингдек, Бреттон – Вудс тизими қоидаларига мос келмайдиган қарорлар қабул қилди.
Хусусан, АҚШ Европа мамлакатлари Марказий банклари ҳисобварағларида йиғилган долларни олтин билан сўндириш ҳусусидаги талабини қондиришдан бош тортди. АҚШ Президенти олтин стандартидан бутунлай воз кечганлиги тўғрисида ахборот берди. Жаҳон пул тизими 30 йилларнинг тартибсизлигига қайтди.
1930 йилларда АҚШда долларни олтинга боғлиқлигини сақланиши, жаҳон пул тизимидаги тартибсизликларни чуқурлашиб кетишини олдини олган эди. Эндиликда, доллар олтин билан таъминланмаган оддий қоғоз пулга айланган эди. Бу ўз навбатида иқтисодий салбий оқибатларни: валюта тўсиқлари, девальвациянинг ортиши халқаро савдо ва инвестиция фаолиятини тўхташи каби молиявий, иқтисодий “уруш”ни юзага келишига, жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози бўлишига жиддий хавф туғдирди.
Барча давлатлар хавф солиб турган молиявий – иқтисодий инқирозни олдини олиш учун турли чора – тадбирлар лойиҳаларини ишлаб чиқди. 1971 йил 18 декабрда жаҳон пул тизимини сақлаб қолиш мақсдида АҚШ томонидан илгари сурилган таклиф Ямайка конференциясида муҳокама қилинди ва тасдиқланди. Ушбу келишувга асосан жаҳон валюта тизими олтин билан таъминланмаган бўлиб, Смитсон келишуви номини олди. Шу даврдан бошлаб, олтин миллий валюталарнинг таъминланганлик вазифасини бажаришни тўхтатди.
АҚШ Президенти Никсон томонидан жаҳон валюта тизимига киритилган янгилик, амалдаги Бреттон – Вудс тизими ёки 20 йилларнинг олтиндевиз стандартидан ҳам ишончсиз эди. Чунки, келишувга асосан мамлакатлар қатъий белгиланган валюта курсларини сақлаши билан бирга, янги тизимга кўра валюталар олтин ёки бошқа жаҳон пуллари билан таъминланмаганлиги бекор қилинди. Европа валюта курслари сунъий равишда баҳоланди. АҚШ долларининг курсини доимий 35 долл даражада бўлишини таъминлаши тўғрисидаги келишувга асосан долларнинг девальвацияси 38 доллар қилиб белгиланди.
Янги валюта тизимида валюталарнинг ягона айрибошлаш қоидаларининг мавжуд эмаслиги, уларни қатъий айрибошлаш курсини амал қилишида келишмовчиликларни келтириб чиқарди. Шунингдек, Смитсон келишувида АҚШдаги инфляцияни, доллар курси ва ташқи савдо камомадини тартибга солувчи қоидаларнинг йўқлиги, иқтисодий вазиятни янада чуқурлаштирди.
Европа мамлакатлари иқтисодиётида “евродоллар” массасини мунтазам ўсиши, олтинга айрибошлаш шаклининг барҳам топиши натижасида эркин бозордагаи олтиннинг баҳоси 215 долларгача кўтарилди. Мамлакатлар валюта айрибошлаш курслари ўртасидаги номутаносибликларни келиб чиқиши, долларга юқори баҳо берилганлиги ва Европа, Япония давлатлари валюталари сунъий баҳоланганлигидан далолат берган эди. Бунинг натижасида 1973 йилнинг феврал – март ойларида жаҳон молия бозори иштирокчилари саросимага тушди. Чунки, долларга ишончсизликни юқорилиги натижасида, мамлакатлар доллар харид қилишдан бош тортди. Шундай қилиб, Смитсон келишуви имзоланишидан бир йил ўтиб, бу тизимни фаолият юритиши барҳам топди.
Смитсон келишувида белгиланган қоидаларни ўзини тўлиқ оқламаганлиги долларга бўлган ишончсизликни янада кучайтирди. Молия бозоридаги тартибсизликлар доллар деальвация қилинишини талаб этди. Қоғоз пулларнинг сузиб юрувчи курсида, валюта курслари талаб ва таклифдан келиб чиқиб эркин аниқланди. Бу эса, Европа валюта биржаларида долларни қадрсизланишига, немис маркаси, Швейцария франки ва Япония иенаси каби қаттиқ валюталарни қадри кўтарилишига олиб келди. Шу қаторда евродоллар муаммосининг барҳам топиши билан АҚШ тўлов баланси камомади ҳам меъёрлашди. Чунки, доллар курси тушиши, АҚШнинг жаҳон бозоридаги товарлари баҳосига ижобий таъсир қилди ва Америка экспортини ўсишини таъминлади. Ўз навбатида валюта бозорини тартибга солиш учун вақти – вақти билан давлат томонидан валюта интервенцияси ўтказилиши, валюта бозорини эркин фаолият юритишига таъсир кўрсатди.
Кейинчалик ушбу тизимни амал қилишида ҳам қатор камчиликлар мавжудилиги аён бўлди. Чунки, қаттиқ валютага эга бўлган мамлакатлар миллий валютасининг қадрини ўсиши иқтисодиётга салбий таъсир кўрсата бошлади. Яъни миллий валютанинг узоқ вақт ўсиш тенденциясига эга бўлиши, миллий ишлаб чиқарувчилар товарларини нархини ўсишига, истеъмол товарлари бозорини Америка товарлари билан тўлишига олиб келди. Иқтисодиётда шу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида бошқа давлатлар 1930 йилларда бўлгани каби, турли валютавий назоратлар, валюта девальвацияси ва бошқа иқтисодий меъёрлар жорий қилинди. Шуни таъкидлаш жоизки, долларнинг қадрсизланиши, Америкада импорт товарларининг баҳосини ўсишига таъсир кўрсатди. Бошқа давлатларда арзон америка товарларига бўлган талаб янада ортади. АҚШ бозорларида эса экспорт товарларини ҳажмини камайиши, ички бозорда бундай товарларнинг (гўшт ва буғдой) баҳосини ўсишига олиб келди. Айтиш жоизки, долларнинг қадрсизланиши экспортерларга ижобий таъсир кўрсатаётган бўлса, бу – инфляция солиғини тўлаётган истеъмолчилар тўлов қобилиятига салбий таъсир кўрсатган.
АҚШ нинг 1971 йил августидан кейинги даврда олтин стандартидан воз кечиши ва 1973 йил март ойидан сузиб юрувчи валюта курсларини жорий қилиниши, жаҳон валюта тизимида узоқ вақт инфляцияни сақланишига сабаб бўлди. Қоғоз пул назарияси тарафдорлари бўлган кейнсчилар ва Милтон Фридман каби иқтисодчилар, саноатни ривожланиши натижасида долларни олтинга нисбатан курси 8 – 10 долларгача тушишини тахмин қилишган эди. Амалиётда эса Бреттон – Вудс тизими жорий этилганда белгиланган олтин унцияси учун 35 доллар, ушбу давр ичида умуман пасаймади. Аксинча, 1971 йилларга келиб олтиннинг бозор баҳоси бир неча марта ошиб кетди. Франциянинг давлат маслаҳатчиси Жак Рюэфф томонидан 50 – 60 йилларда, олтин унцияси учун 70 доллар миқдоридаги нарх таклиф қилиниши, АҚШнинг қаршилигига сабаб бўлган эди. Лекин 1970 йил бошига келиб, олтиннинг эркин бозордаги баҳоси 70 доллардан бир неча марта ошди.
1973 йилда бутун давлатлар иқтисодиётида ҳукм сураётган инфляцияни ижтимоий – иқтисодий оқибатлари табора чуқурлашиб борди. Эркин бозорда нархларни шаклланишида ноаниқликлар ва беқарорлик юзага келди. Бу жаҳон валюта тизимини қатъий валюта курсларига ва паритетига асосланган Бреттон – Вудс тизими қоидаларидан чиқиш билан изоҳланади. Яъни амалиётга валюталарнинг сузиб юрувчи курсларини киритилганлиги, олтиннинг расмий қийматини йўқолганлиги ва АҚШнинг бошқа давлатлар Марказий банклари ҳисобварағларида йиғилган “евродоллар”ларни олтинга айрибошлашдан бош тортиши, Бреттон – Вудс тизими тамойилларига мутлақо зид бўлган95.
Мамлакатлар ўртасидаги савдо – иқтисодий муносабатларни ва инвестиция оқимини қайта тиклаш мақсадида 1976 йил Кингстон (Ямайка) шаҳрида бўлиб ўтган конференцияда Халқаро валюта фонди томонидан янги валюта тизими таклиф қилинди. 1978 йилнинг апрели ойида ратификация қилинган Ямайка келишуви, валюталарни қатъий белгиланган курсларини бекор қилди. Шу билан бирга, олтин ликвид актив сифатида Марказий банкларда таянч валюта бўлиб қолди. Халқаро валюта жамғармаси Ямайка келишуви доирасида давлатларга валюта курсларини аниқлаш қоидаларини танлаш хуқуқини берди. Ямайка келишувига асосан олтин демонетизацияси96 кўзда тутилган. Яъни:
икки давлат валюталари нисбатида – олтин ва олтин паритетининг расмий қиймати бекор қилинди;
давлат органлари ва Марказий банклар долларни олтинга айрибошлаш тўхтатилди;
олтинни бозор баҳосида сотиш ва сотиб олишга рухсат берилди;
мамлакатларга валюта курсларини аниқлаш режимларини танлаш хуқуқи берилди;
валюта курсларини қатъий белгиланган курси ўрнига сузиб юрувчи валюта курслари жорий этилди;
халқаро валюта жамғармасига, аъзо мамлакатлар валюта сиёсати устидан назорат қилиш ваколати берилди.
Сузиб юрувчи валюта курсларининг доимий ўзгарувчанлиги, уларнинг барқарор фаолият юритишига таъсир кўрсатишини олдини олиш учун аъзо мамлакатлар, валюта тизимида қабул қилинган қоидалар тўғрисида ўз вақтида Халқаро валюта жамғармасини огоҳлантириш мажбуриятини олди. Халқаро валюта жамғармаси, аъзо давлатлардан батафсил олинган маълумотларга асосан, мамлакатларни валюталарнинг уч категориясидан бирига киритади.
бир ёки бир неча валюталарга боғланган валюта;
айрибошлаш курси бир ёки бир неча валюталарга нисбатан эгилувчан бўлган валюталар;
эгилувчанлиги юқори бўлган валюталарнинг айрибошлаш курси.
Таъкидлаш жоизки, Халқаро валюта жамғармаси мамлакатларни, учта категория бўйича гурухлаштиради ва бу ҳар йили ўзгариб туриши мумкин. Масалан, 1983 йилда жаҳоннинг 38 мамлакати ўз валюталарини долларга боғлаган, 1985 йилда уларнинг сони 31 тагача, 1990 йилда 28 тагача камайди. Аксарият давлатлар қаттиқ валюта сиёсати юритиб, валюта тизими кучли назорат остига олган. Шу ўринда мамлакат валюта айрибошлаш тизимини лицензиялаштирилиши97 натижасида валюталар тўлиқ конвертация қилинмайди.
Ямайка валюта тизими Бреттон – Вудс валюта тизимига нисбатан эгилувчан бўлиб, мамлакатлар тўлов баланси ва валюта курслари беқарорлигига мослашувчан ҳисобланади. Шу билан бирга, Ямайка валюта тизимини амал қилиши жараёнида, бир қатор мураккаб муаммолар мавжудлиги кўзга ташланди. Хусусан, СДР стандартининг самарасизлиги98, юридик жиҳатдан олтин демонетизация қилиниши ва хақиқатда эса, унинг жаҳондаги ликвид актив сифатида захирада шакллантирилаётганлиги, сузиб юрувчи курслар тизимининг мукаммал эмаслиги билан изоҳланади.



Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish